Бекназарова Холнисо Нурилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўт пуфаги касалликларида ультратовуш текширувининг патоморфологик асослари” 14.00.15 – Патологик анатомия ва 14.00.19 – Тиббий радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib4300.
Илмий раҳбар: Жуманов Зиядулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамидов Обид Абдурахмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт унивенрситети.
IK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IK рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.05.
Расмий оппонентлар: Эшбаев Эркин Абдуҳалимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Рахмонова Гулбахор Эргашовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот:  Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси). 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўт пуфаги касалликларида ультратовуш текширувини патоморфологик жиҳатдан асослашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
яллиғланиш патологияларида ўт пуфагининг ультратовуш ва патоморфологик текширув кўрсаткичлари ўртасидаги мувофиқлик ва фарқлар тизимли равишда таққосланиб, иккала диагностик усулнинг бир-биридан фарқ қилиши асосланган;
холелитиаз ва холестероз ташхиси қўйилган беморларда ўт пуфаги деворининг морфологик ва морфометрик параметрлари ўрганилиб, ушбу икки патологик жараённинг мустақил намоён бўлиши ва уларнинг биргаликда ривожланмаслиги ультратовуш маълумотлари асосида исботланган;
ўт пуфагининг ўсмасиз полиплари алоҳида нозологик гуруҳ сифатида белгиланиб, уларнинг яллиғланиш, холелитиаз ва ўсмалардан фарқли ўлароқ, ўзига хос ультратовуш ва гистоструктуравий хусусиятларга эга эканлиги исботланган;
хавфли ва хавфсиз ўсмаларда ўт пуфагининг шиллиқ, мушак ва адвентитсия қаватларида дистрофик ҳамда некротик ўзгаришларнинг кучайиши гистологик жиҳатдан аниқланган, шунингдек, ультратовуш текширувининг ушбу чуқур морфологик ўзгаришларни тўлиқ акс эттира олмаслиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Ультратовуш текшируви натижасида аниқланган ўт пуфаги касалликлари ва ўт пуфаги тузилмаларидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ультратовуш текшируви ва патоморфологик текширувларда ўт пуфаги яллиғланиш касалликлари тузилмаларидаги ўзгаришларнинг ультратовуш текшируви ва морфологик текширув жиҳатларини таққослаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2024 йил 8 ноябрь 26Е-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси 2024 йил 15 ноябрь 36-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган усулларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, ўт пуфаги яллиғланиш касаллиги билан оғриган беморлар ўт пуфаги қаватларидаги морфологик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган ҳамда уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланганлиги ва объективлиги таъминланган. Тавсия этилган усулларни амалга ошириш учун 3,5–4,0 кун талаб этилади, анъанавий усулда текширув ўтказишда эса 8–10 кун талаб этилади, чунки анъанавий усулда жуда кўп қўшимча текширувлар ва шифокор-мутахассисларнинг маслаҳатлари олиниши талаб этилади. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақти 2-2,5 бараварга қисқаради. Таклиф этилаётган усулнинг нархи ҳар бир ҳолат учун 68000 сўмни ташкил этади, анъанавий МРТ текшируви эса 618000 сўмга тушади. 
иккинчи илмий янгилик: Ультратовуш текшируви натижасида аниқланган холелитиаз ва холестероз касаллигида ўт пуфаги деворлари тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар касалликка боғлиқ жараёнлар, бир-бири билан биргаликда ривожланмаслик ҳолатлари исботланганлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2024 йил 8 ноябрь 26Е-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси 2024 йил 15 ноябрь 36-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижаларининг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида ўт пуфаги холелитиаз ва холестероз касаллиги билан оғриган беморлар ўт пуфаги тузилмаларидаги ўзгаришларни ишончли тарзда аниқлаш имконини берган, бундан ташқари уларнинг турларига боғлиқ ҳолда морфометрик кўрсаткичлар фарқланиши асослаб берилган. Бу эса, ўз навбатида, патологоанатомик хулосаларнинг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланганлигини таъминлаган. Тавсия этилган патологоанатомик текширув усулларини амалга ошириш учун 2±0,2 кун талаб этилади, анъанавий усулда текширув ўтказишда эса 5-6 кун талаб этилади, чунки анъанавий усулда ўлим вақтини аниқлаш масаласида кўплаб қўшимча текширувлар ва шифокор-мутахассислар маслаҳатлари олиниши талаб этилади. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақти 2-2,5 бараварга қисқаради. Таклиф этилаётган усулнинг нархи ҳар бир ҳолат учун 68000 сўмни ташкил этади, анъанавий МРТ текшируви эса 618000 сўмга тушади. 
учинчи илмий янгилик: ўт пуфагининг ультратовуш текширувида ўт пуфагининг ўсмасиз полиплари ҳам таркибий жиҳатдан, ҳам ўт пуфагидаги ўзгаришлар нуқтаи назаридан ўзига хос хусусиятларга эга. Уларнинг яллиғланиш жараёнлари, холелитиаз ва ўсмаларига нисбатан ўт пуфаги тузилмаларидаги ўзгаришлар ўртасида фарқ-фарқлар мавжудлиги исботланганлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2024 йил 8 ноябрь 26Е-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси 2024 йил 15 ноябрь 36-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларининг патологик анатомик амалиётга жорий этилиши натижасида ўт пуфагининг ўсмасиз полиплари билан касалланган беморлар ўт пуфаги ва полиплари тузилмаларидаги дистрофик некротик ва склеротик ўзгаришлар шаклланиш динамикасининг морфологик кўринишлари ва морфометрик кўрсаткичларининг ўзига хос жиҳатлари ва уларнинг турларига хос, фарқ фарқларини ишончли тарзда аниқлаш имконини берган. Ўт пуфаги полиплари билан оғриган беморларнинг ўт пуфаги ва полиплар тузилишидаги дистрофик ва некротик ўзгаришлар касалликнинг эрта босқичларида патоморфологик ўзгаришларнинг юзаки ўзгаришлар билан намоён бўлиши асосланган. Бу эса, ўз навбатида, патологик анатомия хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланганлигини таъминлаган. Тавсия этилган усулларга кўра, патологоанатомик текширувни амалга ошириш учун 2,1±0,2 кун керак бўлади ва ушбу турдаги текширувни анъанавий тарзда ўтказиш учун 5±0,7 кун талаб этилади, бу одатда морфологик ва морфометрик кўрсаткичларни турли ускуналарда қўшимча текшириш ва мутахассислар маслаҳатлари зарурати билан боғлиқ бўлган. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усул ёрдамида патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш бундай текширувларни ўтказиш вақтини 1,5-2,0 бараварга қисқартиради. Таклиф этилаётган усулнинг нархи ҳар бир ҳолат учун 68000 сўмни ташкил этади, анъанавий МРТ текшируви эса 618000 сўмга тушади. 
тўртинчи илмий янгилик: Ультратовуш текширувида аниқланган ўт пуфаги хавфсиз ва хавфли ўсмаларида ўт пуфагининг шиллиқ, мушак ва адвентитсия қаватлари тузилмаларидаги дистрофик ва некротик ўзгаришлар ортиши аниқланган бўлиб, ўт пуфаги хавфли ва хавфли ўсмалари тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришларнинг ультратовуш текширувида тўлиқ намоён бўлмаслиги асосланганлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2024 йил 8 ноябрдаги 26Е-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси 2024 йил 15 ноябрдаги 36-сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижалари бўйича ўт пуфагининг хавфсиз ва хавфли ўсмалари касаллиги билан оғриган беморлар ўт пуфаги ва ўсмалар тузилмаларида патоморфологик ўзгаришларни ишончли аниқлаш имконини беради ва касалликнинг турли муддатларида ва ўт пуфагининг турли ўсмаларида беморларда ўт пуфаги тузилмаларидаги ўзгаришларнинг ўзига хослигини аниқлаш учун хизмат қилади. Ўт пуфаги ўсмаси билан оғриган беморлар ўсмаси ва ўт пуфаги тузилмаларидаги ўзгаришлар юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар, патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, патологик анатомия хулосаларининг объективлиги ва ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган, бу эса ўз навбатида, ўт пуфагини эрта аниқлаш ва беморлар эътирозларини бартараф этиш имконини берган. Тавсия этилган алгоритм ва усулларга кўра, патологоанатомик текширувни амалга ошириш учун 2,0±0,2 кун керак бўлади ва ушбу турдаги текширувни анъанавий тарзда ўтказиш учун 4–5±0,4 кун талаб этилади, бу одатда ўсмалар ва ўт пуфаги тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларни қўшимча текшириш зарурати ҳамда иш материаллари маълумотларини ўрганиш билан боғлиқ. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усул ёрдамида патологоанатомик тадқиқотларни ўтказиш вақти 1,0–1,5 бараварга қисқаради. Таклиф этилаётган усулнинг нархи ҳар бир ҳолат учун 68000 сўмни ташкил этади, анъанавий МРТ текшируви эса 618000 сўмга тушади. 
Х.Н. Бекназарованинг "Ўт пуфаги касалликларида ультратовуш текширувининг патоморфологик асослари" мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик ва 1 та амалий тавсияларни амалиётга жорий этиш таклифи Соғлиқни сақлаш вазирлигига бошқа тиббиёт муассасаларига жорий этиш учун тақдим этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/25-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish