Зулпонов Шовқиддин Урозалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тирик ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш ва қуритиш учун комбинациялашган қурилмани такомиллаштириш”, 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/2619.
Илмий раҳбар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Гафуров Карим Хакимович, техника фанлари доктори; Хамидов Баходир Таджиддинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тирик ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш ва қуритиш учун комбинациялашган қурилмани такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиллага ишлов бериш учун сарфланган энергия миқдорини ҳисоблашнинг математик модели асосида компютер модели ҳамда пилла қобиғини қуритиш жараёнининг мувозанат ҳароратини характерлаш учун тенгламалар тизими ишлаб чиқилган;
тирик ипак қурти ғумбагига 65 ºС ҳароратда инфрақизил нур ва вибрация таъсирида ҳосил бўлган чизиқли тезланиш 1 м/с2 да дастлабки қайта ишланган тирик пилла қуртлари 7-8 дақиқада 100% нобуд бўлиши (жонсизланиши) ҳамда 35-38 ᴼС хона ҳароратида 12 кундан сўнг якуний намлик 12-14% бўлиб сифатли қуриши исботланган;
инфрақизил нур ва вибрацияли энергия тежамкор қуритиш қурилмасидан фойдаланиш натижасида пиллага дастлабки ишлов бериш ҳажми 1,4 баробар ортгани ва хом ашё йўқотилиши 7% га камайиши исботланган;
паст ҳароратда ишлайдиган инфрақизил нур ва вибрация таъсирида ҳосил бўлган чизиқли тезланиш такомиллаштирилган қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тирик ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш ва қуритиш учун комбинациялашган қурилмани такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тирик ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш ва қуритиш учун комбинациялашган энергия тежамкор қуритиш қурилмаси “Агропилла” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025 йил 18 июлдаги 1-7/1269-сон маълумотномаси). Натижада, пиллага ишлов бериш ҳажми 1,4 баробар ортган ва хомашё йўқотилиши 7%га камайтириш имконини берган;
инфрақизил нур ва вибрация таъсирида ҳосил бўлган чизиқли тезланиш қурилмаси «ЖИЗЗАХ АГРО-ПИЛЛА» МЧЖ ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025-йил 18 июлдаги 1-7/1269-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд технология ва қурилмаларга нисбатан 11 баробар кам энергия ва вақт сарфланишига эришилган.