Искра Екатерина Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Терининг дисхромиялари. Клиник-морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари” 14.00.15 – Патологик анатомия ва 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib6006.
Илмий раҳбар: Сиддиков Акмаль Абдикахарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Заславский Денис Владимирович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Обидова Зухра Мурадовна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Охлопков Виталий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II.Тадқиқот мақсади. Доимий дисхромик эритема, қизил ясси темираткининг пигментли шакли ва идиопатик эруптив макуляр пигментациянинг клиник, патоморфологик ҳамда иммуногистокимёвий хусусиятларини ўрганиш ва тизимлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
доимий дисхромик эритема, қизил ясси темираткининг пигментли шакли ва идиопатик эруптив макуляр пигментацияда тошмаларнинг ўлчами, локализацияси ва морфологик эволюциясига хос бўлган дифференциал-фарқловчи хусусиятлари очиб берилган бўлиб, уларнинг нозологик мустақиллигини тасдиқловчи объектив ташхислаш параметрлари асосланган;
касалликнинг кечиш босқичига кўра лихеноид турдаги «interface-dermatit»дан юза периваскуляр дерматитга ўтишнинг ўзига хос морфологик динамикаси аниқланган бўлиб, базал қават вакуоляр дистрофияси ва меланофаглар аккумуляциясининг нозологик спецификлиги исботланган;
терининг пигментли дерматозларини верификация қилишда p16, CD8, CD68 ва CD207 маркерларининг тўқималардаги экспрессия градиенти (жойлашуви ва кучи) асосида касаллик турларини бир-биридан фарқловчи диагностик панель шакллантирилган;
қизил ясси темиратки учун p16 ва CD8 маркерларининг, дисхромик эритема ва макуляр пигментация учун эса CD68 ва CD207 маркерларининг ўзига хос экспрессиясига асосланган тери дисхромияларини дифференциал ташхислаш ва верификациялашнинг янги ёндашуви ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўтказилган комплекс клиник-морфологик, биокимёвий ва иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосида турли шаклдаги экзема билан оғриган беморларда методик тавсиялар ишлаб чиқилди. «Экземани диагностика қилишда иммуногистокимё ва биокимёвий маркерлар» номли методик тавсиялар амалий соғлиқни сақлаш тизими ва таълим жараёнига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 24.10.2025 йилдаги №27 сонли йиғилиш баённомасига асосан, ФЖСТИ эксперт кенгашининг 30.03.2024 йилдаги № 01-02/у-т-19 қарори).
биринчи илмий янгилик: доимий дисхромик эритема, қизил ясси темираткининг пигментли шакли ва идиопатик эруптив макуляр пигментацияда тошмаларнинг ўлчами, локализацияси ва морфологик эволюциясига хос бўлган дифференциал-фарқловчи хусусиятлари очиб берилган бўлиб, уларнинг нозологик мустақиллигини тасдиқловчи объектив ташхислаш параметрлари асосланган. Амалиётга жорий этиш. Тадқиқот натижалари клиник амалиётга Андижон филиали Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази дерматовенерологиясининг 09.06.2025 йилдаги № 420-сонли буйруғи, Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 13.06.2025 йилдаги № 26-сонли буйруғи ва Санкт-Петербург давлат бюджет соғлиқни сақлаш муассасаси «Дерматовенерология диспансери № 10 — дерматология ва венерология клиникаси»нинг 10.06.2025 йилдаги № 34/2-сонли буйруғи асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик. Тадқиқот натижаларини жорий этиш қуйидагиларга ёрдам беради: тери дисхромияларини ҳужайравий ва биокимёвий даражада диагностикасини такомиллаштириш. Беморларнинг индивидуал патогенетик хусусиятларини аниқлаш, бу эса даволаш схемаларини яхшилаш имконини беради. Рецидивлар сонини камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш. Иқтисодий самарадорлик: диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига умумий тежам йилига 462 млн сўмни ташкил этди (шундан 102 млн сўм диагностикада ва 360 млн сўм даволашда). Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ҳар бир беморда ўртача 3 кунга (7 кундан 4 кунгача) қисқариши аҳолининг меҳнат қобилиятини сақлаш ҳисобига қўшимча ижтимоий-иқтисодий самара берди. Ўртача кунлик иш ҳақи 200000 сўм бўлган шароитда умумий тежам тахминан 360 млн сўмни ташкил этди. Хулоса: иммуногистокимёвий таҳлилни қўллаш тери дисхромияларини диагностика қилиш аниқлигини ошириш ва терапияни индивидуаллаштириш имконини беради, бу эса узоқ муддатли даволаш ва госпитализация харажатларини камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: касалликнинг кечиш босқичига кўра лихеноид турдаги «interface-dermatit»дан юза периваскуляр дерматитга ўтишнинг ўзига хос морфологик динамикаси аниқланган бўлиб, базал қават вакуоляр дистрофияси ва меланофаглар аккумуляциясининг нозологик спецификлиги исботланган. Тадқиқот натижалари клиник амалиётга Андижон филиали Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази дерматовенерологиясининг 09.06.2025 йилдаги № 420-сонли буйруғи, Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 13.06.2025 йилдаги № 26-сонли буйруғи ва Санкт-Петербург давлат бюджет соғлиқни сақлаш муассасаси «Дерматовенерология диспансери № 10 — дерматология ва венерология клиникаси»нинг 10.06.2025 йилдаги № 34/2-сонли буйруғи асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик. Иқтисодий самарадорлик: диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига умумий тежам йилига 462 млн сўмни ташкил этди (шундан 102 млн сўм диагностикада ва 360 млн сўм даволашда). Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ҳар бир беморда ўртача 3 кунга (7 кундан 4 кунгача) қисқарди. Ўртача кунлик иш ҳақи 200000 сўм бўлган шароитда умумий тежам тахминан 360 млн сўмни ташкил этди. Хулоса: иммуногистокимёвий таҳлилни қўллаш тери дисхромияларини диагностика қилиш аниқлигини ошириш ва терапияни индивидуаллаштириш имконини беради, бу эса узоқ муддатли даволаш ва госпитализация харажатларини камайтиради.
учинчи илмий янгилик: терининг пигментли дерматозларини верификация қилишда p16, CD8, CD68 ва CD207 маркерларининг тўқималардаги экспрессия градиенти (жойлашуви ва кучи) асосида касаллик турларини бир-биридан фарқловчи диагностик панель шакллантирилган. Амалиётга жорий этиш. Тадқиқот натижалари клиник амалиётга Андижон филиали Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази дерматовенерологиясининг 09.06.2025 йилдаги № 420-сонли буйруғи, Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 13.06.2025 йилдаги № 26-сонли буйруғи ва Санкт-Петербург давлат бюджет соғлиқни сақлаш муассасаси «Дерматовенерология диспансери № 10 — дерматология ва венерология клиникаси»нинг 10.06.2025 йилдаги № 34/2-сонли буйруғи асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик: тери дисхромияларининг иммунологик хусусиятларини аниқлаш яллиғланишга қарши ва иммунотроп терапияни тўғри танлаш имконини беради. Диагностика аниқлигининг ошиши глюкокортикоидларни ортиқча қўллаш ва нохуш таъсирлар хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлик: диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига умумий тежам йилига 462 млн сўмни ташкил этди (шундан 102 млн сўм диагностикада ва 360 млн сўм даволашда). Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ҳар бир беморда ўртача 3 кунга (7 кундан 4 кунгача) қисқарди. Ўртача кунлик иш ҳақи 200000 сўм бўлган шароитда умумий тежам тахминан 360 млн сўмни ташкил этди. Хулоса: иммуногистокимёвий таҳлилни қўллаш тери дисхромияларини диагностика қилиш аниқлигини ошириш ва терапияни индивидуаллаштириш имконини беради, бу эса узоқ муддатли даволаш ва госпитализация харажатларини камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: қизил ясси темиратки учун p16 ва CD8 маркерларининг, дисхромик эритема ва макуляр пигментация учун эса CD68 ва CD207 маркерларининг ўзига хос экспрессиясига асосланган тери дисхромияларини дифференциал ташхислаш ва верификациялашнинг янги ёндашуви ишлаб чиқилган. Бошқа томондан, барқарор дисхромик эритема ва идиопатик эруптив макуляр пигментацияси бўлган беморларда макрофаглар CD68 ва етук дендрит ҳужайралар CD207/Langerin антигенларига реакция эпидермисда ҳам, дермада ҳам кузатилган. Амалиётга жорий этиш. Тадқиқот натижалари клиник амалиётга Андижон филиали Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази дерматовенерологиясининг 09.06.2025 йилдаги № 420-сонли буйруғи, Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 13.06.2025 йилдаги № 26-сонли буйруғи ва Санкт-Петербург давлат бюджет соғлиқни сақлаш муассасаси «Дерматовенерология диспансери № 10 — дерматология ва венерология клиникаси»нинг 10.06.2025 йилдаги № 34/2-сонли буйруғи асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлик. Иқтисодий самарадорлик: диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига умумий тежам йилига 462 млн сўмни ташкил этди (шундан 102 млн сўм диагностикада ва 360 млн сўм даволашда). Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ҳар бир беморда ўртача 3 кунга (7 кундан 4 кунгача) қисқарди. Ўртача кунлик иш ҳақи 200000 сўм бўлган шароитда умумий тежам тахминан 360 млн сўмни ташкил этди. Хулоса: иммуногистокимёвий таҳлилни қўллаш тери дисхромияларини диагностика қилиш аниқлигини ошириш ва терапияни индивидуаллаштириш имконини беради, бу эса узоқ муддатли даволаш ва госпитализация харажатларини камайтиради.