Таджибаева Дилбар Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш мактаб болаларининг чет тили коммуникатив компетенциясини шакллантириш (немис тили мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped207.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Умарходжаев Мухторхужа, филология фанлари доктори, профессор; Илиева Лола Камоловна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: немис тилида кичик мактаб ёшидаги болаларнинг чет тили коммуникатив компетенциясини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг немис тилида А1 даражадаги нутқий фаоллигини баҳолаш мезонлари коммуникатив компетенциясининг дифференциал кўрсаткичлари орқали такомиллашган;
мулоқотлараро ёндашув бўйича TPR (тўлиқ жисмоний фаолликка йўналтирилган), CLIL (фан ва чет тилини интеграллашган ҳолда ўқитиш), нарратив услублари орқали немис тилини ўзлаштиришда тил, нутқ, ижтимоий-маданий, ўқиб-тушуниш ва компенсатор компетенциялари ривожланиши аниқланган;
кичик ёшдаги мактаб ўқувчисининг немис тилидаги мулоқотида қийинчиликлар типологияси (аниқ ва ноаниқ артиклларнинг ишлатилиши, ундошлар талаффузи, тез хотирадан чиқариш, тасаввур беқарорлиги бўйича нутқий, тил ва ўқиб-тушуниш)ни аниқлаш орқали рефлексив-коррекцион технологияси такомиллашган;
бошланғич таълим босқичида немис тили коммуникатив компетенциясини шакллантиришнинг методик таъминоти ўқувчининг биринчи тил портфолиоси, компетентликка йўналтирилган машқлар ва ўйинлар асосида такомиллашган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик мактаб ёшидаги болаларда хорижий тил коммуникатив компетенциясини шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:
тил компетенциясининг дескрипторлари асосида такомиллашган кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг немис тилида А1 даражадаги нутқий фаоллигини баҳолаш мезонларига оид дифференциал кўрсатгичларидан S-Uz800-15-GR-033-рақамли ХТ тизимидаги чет тили ўқитувчилари мактабини ривожлантириш” ҳамда Гёте-Институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда ўтказилган “Немис тили болалар учун” мавзусидаги инновацион лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 89-03-819-сон ҳамда Гёте-Институтининг 2019 йил 16 сентябрдаги 19/261-сон маълумотномалари). Натижада, немис тилини ўқитишнинг методик-дидактик тамойиллари оммалаштирилган;
мулоқотлараро ёндашув бўйича TPR (тўлиқ жисмоний фаолликка йўналтирилган), CLIL (фан ва чет тилини интеграллашган ҳолда ўқитиш), нарратив услублари орқали ривожланиши аниқланган немис тилини ўзлаштиришда тил, нутқ, ижтимоий-маданий, ўқиб-тушуниш ва компенсатор компетенцияларидан 1- ва 3-синфлар учун немис тили дарсликларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2019 йил 14 августдаги 01/11-01/7-1838-сон маълумотномаси). Натижада, немис тилида компетентликка йўналтирилган машқлар тизими ишлаб чиқилган;
кичик ёшдаги мактаб ўқувчисининг немис тилидаги мулоқотида такомиллашган қийинчиликлар типологияси (аниқ ва ноаниқ артиклларнинг ишлатилиши, ундошлар талаффузи, тез хотирадан чиқариш, тасаввур беқарорлиги бўйича нутқий, тил ва ўқиб-тушуниш)нинг рефлексив-коррекцион технологиясидан 5120100 – Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режаси ва фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 89-03-1164-сон маълумотномаси). Натижада, “Болалар учун чет тили” бошланғич таълим ўқитувчилари учун методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
бошланғич таълим босқичида ўқувчининг биринчи немис тили портфолиоси, компетентликка йўналтирилган дидактик машқлар ва ўйинлар асосида такомиллаштирилган немис тили коммуникатив компетенциясини шакллантиришнинг методик таъминотидан SUZ800-16-GR-024-рақамли “Innovative toolkit for assessing young learners progress” амалий лойиҳада фойдаланилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2019 йил 5 сентябрдаги 10-06/119-сон маълумотномаси). Натижада, “Learning Stations” материаллар тўплами ишлаб чиқилган.