Исроилов Шерзодбек Шермухаммедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳар жамоат йўловчи транспортининг йўналишларда ҳаракатланиш тезлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3512
Илмий раҳбар: Назаров Анвар Арипович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.18.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Исматов Жуманиез Файзуллаевич, техника фанлари номзоди, профессор Алматаев Тожибой Орзикулович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шаҳар жамоат йўловчи транспортининг йўналишлардаги ҳаракатланиш тезлигини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шаҳар кўча-йўл тармоқларида автобусларнинг ҳаракатланиш тезликларини меъёрлаштириш усуллари, улар тезлигининг ўзгаришининг тақсимланиш қонуниятлари асосида такомиллаштирилган;
шаҳар жамоат транспортиини йўналишларда ҳаракат тезлиги ўзгариш эҳтимоллигини паскал тақсимоти орқали ифодаланиши, ҳаракат тезлигини ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омилларни инобатга олган ҳолда асосланган;
шаҳар жамоат транспорти йўналишларида ҳаракат жадвалларини ўзгарувчан усулда тузиш тартиблари, кўча-йўл тармоқларининг ҳаракат билан юкланганлик даражасининг автобуслар ҳаракати тезлигига таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
шаҳар жамоат транспортининг йўналишларида оқимдаги қувиб ўтиш билан боғлиқ маневрларда автобусларнинг хавфсиз ҳаракатланиш тартибларини белгилаш мезонлари, автомобилларнинг ҳаракатланиш тезликларидаги чекловлар ўртасидаги фарқ ва оқим ҳаракат жадаллигининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда яратилган.
IV.Натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳар жамоат йўловчи транспортининг йўналишларда ҳаракатланиш тезлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Андижон шаҳар кўча-йўл тармоқларида автобусларнинг ҳаракатланиш тезликларини меъёрлаштириш усуллари “Алпомиш мероси” М.Ч.Ж. автобусларида йўловчиларни ташиш жараёнида қўлланилган (“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигнинг 2025-йил 28-ноябр №4/11847-сон маълумотномаси). Натижада транспорт оқими ҳаракат тезлигини чеклаш орасидаги фарқни 10 км/соатга камайтириш орқали автобусларнинг ҳаракат тезликларининг максимал ва минимал қийматларини ҳаракат жадаллигига богʻлиқ равишда оʻзгаришини 5 км/соатга камайтириш имкони яратилган;
шаҳар жамоат транспортиини йўналишларда ҳаракат тезлиги ўзгариш эҳтимоллигини паскал тақсимоти орқали ифодаланиши “Алпомиш мероси” М.Ч.Ж. автобусларида йўловчиларни ташиш жараёнида қўлланилган (“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигнинг 2025-йил 28-ноябр №4/11847-сон маълумотномаси). Натижада автобусларнинг йўналишдаги ҳаракатланиш ўртача ҳаракатланиш тезлигини 2 км/соатга оширишга эришилган.
шаҳар жамоат транспорти йўналишларида ҳаракат жадвалларини ўзгарувчан усулда тузиш тартиблари “Алпомиш мероси” М.Ч.Ж. автобусларида йўловчиларни ташиш жараёнида қўлланилган (“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигнинг 2025-йил 28-ноябр №4/11847-сон маълумотномаси). Натижада, автобусларнинг “эгилувчан” жадвал асосида ишлаши таъминланган ва алоқа тезлиги 2 км/соат га оширилган.
шаҳар жамоат транспортининг йўналишларида оқимдаги қувиб ўтиш билан боғлиқ маневрларда автобусларнинг хавфсиз ҳаракатланиш тартибларини белгилаш мезонлари “Алпомиш мероси” М.Ч.Ж. автобусларида йўловчиларни ташиш жараёнида қўлланилган (“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигнинг 2025-йил 28-ноябр №4/11847-сон маълумотномаси). Натижада оқимдаги йўналишли жамоат транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алоқа тезлигини пасайиши сабабли, уларни ҳаракат жадвалига етиб ҳаракат қилишга интилиши оқибатида тез-тез қувиб ўтишга ҳаракат қилишлари сонини 3 барбобар камайишига эришилган.