Рахманов Саид Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон интернет ва босма нашрларида пахта-тўқимачилик мавзусининг ёритилиши: ёндашувлар, муаммо ва ечимлар” 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2. PhD/Fil5183.
Илмий раҳбар: Маматова Якута Муҳамаджоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор. Алимова Гулноза Бахшиллоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон босма ва интернет нашрлари фаолияти таҳлили асосида пахта-тўқимачилик соҳаси масалаларини ёритишда ОАВнинг институционал салоҳиятини, типологик аспектларини, журналист ёндашувлари ҳамда ижодий маҳоратини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта-тўқимачилик мавзусини комплекс ёритиш ва соҳа истиқболларини консептуал таҳлил этиш бўйича глобал бозор конюнктураси, экспорт-импорт масалаларини қамраб олган ҳолда ишлаб чиқилган журналист касбий компетенсияси ва стандартлар мажмуи миллий манфаатлар ва журналист касб одоб-ахлоқ қоидаларига мос равишда такомиллаштирилган;
“Таҳририят – кластер – илмий-тадқиқот муассасалари” интеграцияси моделини жорий этиш натижасида пахта-тўқимачилик саноатига оид босма ва веб контентнинг таркибий-типологик ҳамда журналистик талқинлари хилма-хиллиги таъминланиши далилланган;
иқтисодий журналистика таркибий-типологик тизимида пахта-тўқимачилик журналистикасини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятида илғор бизнес-молиявий механизмларни қўллаш зарурати юзага келгани аниқланган;
сунъий интеллект ва нейротармоқ инструментларидан мақсадли фойдаланиш орқали пахта-тўқимачилик мавзусидаги контентни рақамли персоналлаштириш, АР/ВР технологиялари, интерактивлик, Дата ва Биг-Дата таҳлиллари асосида инновацион форматларда тақдим этиш журналист материали таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистон интернет ва босма нашрларида пахта-тўқимачилик мавзусининг ёритилишида ёндашувлар, муаммо ва ечимлар тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта-тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган йирик инвесторлар, тадбиркорлар, кластер тизими фаолиятини холислик, ҳаққонийлик, халқчиллик, оммавийлик, ошкоралик принциплари асосида ёритиш, журналист суриштируви тайёрлаш орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда халқ ўртасида узвийликни таъминлаш, пахта-тўқимачилик саноатининг реал ҳолатини акс эттиришда медиаконвергенсия имкониятини қўллаш, таҳлилий-танқидий мазмундаги материаллар кўламини кенгайтириш, ушбу йўналишга ихтисослашган журналист кадрлар салоҳиятини оширишга доир тавсиялардан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан интернет ва босма ОАВни ривожлантириш ва рагʻбатлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, масс-медиа фаолиятини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2026-йил 12-февралдаги 02-18/33-сонли маълумотномаси). Натижада ижтимоий-сиёсий ва ихтисослашган нашрларда пахта-тўқимачилик мавзусини, ишбилармонлар қиёфасини яхлит, аниқ, равон, таҳлилий тарзда ёритишга эришилган;
хорижий ва миллий медиалар тажрибаси таҳлили асосида ОАВда пахта-тўқимачилик саноати ва кластер ифодаларини кенгайтириш, мавзу таҳлилида муаллиф позицияси, ижодий маҳорати орқали муаммоларни чуқур ўрганиш, ечимини аниқлаш, пахта-тўқимачилик саноати ривожига масъуллар, маҳаллий ва хорижий инвесторларга кўпроқ минбар бериш, “дуал” таълим тизими технологияларига таянган ҳолда журналистлар малакаси ва маҳоратини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари ва тавсиялари “Халқ сўзи” газетасида татбиқ этилган бўлиб, Иқтисодиёт масалалари бўлими материалларини тайёрлашда фойдаланилган ҳамда газетанинг хс.уз расмий сайтида “Кластер” бўлими ташкил этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2025-йил 29-июлдаги 04/8-10-15-сонли маълумотномаси). Натижада “Халқ сўзи” газетасининг пахта-тўқимачилик кластери мавзусидаги материаллари сифат даражаси оширилган ҳамда масъул ташкилотларнинг муносабат билдиришига хизмат қилган;
пахта-тўқимачилик соҳаси субектлари, йирик саноат корхоналари, кластерлар тизимида очиқлик сиёсати ва шаффофликни таъминлаш, ОАВ билан мустаҳкам ва изчил ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, расмий ресурслари орқали тўгʻридан тўгʻри мулоқот ўрнатишга оид назарий қарашлар ва тавсиялар Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2026-йил 13-февралдаги 02/22-007-сонли маълумотномаси). Натижада уюшма фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорлик таъминланиб, кластерлар фаолиятини ёритишда инновацион, яъни видео, аудио, фото форматларда контент тақдим этилиши, шунингдек, аудитория билан интерфаол муносабатлар йўлга қўйилиши таъминланган;
тизимли ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон янги иқтисодий моделини чуқур тушунтириш имконини берувчи ижодий материаллар тайёрлашни такомиллаштириш, кластер ва фермер хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, бу жараёнларни ёритишда мултимедиавий имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш; мавзуни ёритишда тил ва услубнинг ўзига хослигини таъминлаш орқали медиаматн таъсирчанлигини ошириш; нашрнинг интернет ва ижтимоий тармоқлари учун контент тайёрлашда жанр ва формат талаблари, имкониятларидан фойдаланишга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари, хулоса ва таклифлардан “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг пахта-тўқимачилик ва сувни тежайдиган замонавий технологияларга оид материалларини тайёрлашда ҳамда газетанинг расмий сайтини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-июлдаги 04/19-4016-сонли маълумотномаси). Натижада “Қишлоқ ҳаёти” газетасида сув хўжалиги, пахта-тўқимачилик саноатига оид таҳлилий материаллар кўлами кенгайган, нашрнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги контенти сифати яхшиланган ҳамда таҳририят ижодий жамоаси фаолиятини оптималлаштиришга эришилган.