Ногаибаев Иқлас Алмагамбетовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экологик борлиқнинг тизимлилиги”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fal635
Илмий раҳбар: Бердимуратова Алима Карлıбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жандаровна – фалсафа фанлари доктори, профессор; Саломова Хакима Юсуповна – фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади экологик борлиқнинг тизимлилигини фалсафий таҳлил қилиш, унинг асосий хусусиятлари ва қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    экологик борлиқ инсон, жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатадиган яхлит тизим бўлиб, уни тушунтиришда турли фанлар ёндашуви қўлланилиши ҳамда экология фалсафасида тизимли таҳлил тамойиллари ва методологик асослари очиб берилган;
экологик борлиқ тизимлилигининг онтологик, диалектик, феноменологик, экосен-трик, биосферик, културологик, структуравий-функсионал, тизимли, кибернетик, фанлараро ва комплекс синтез ёндашувларини ўз ичига олган методологик асос (ўзаро боғлиқликни аниқлаш, ўзгариш ва динамикани ҳисобга олиш, фанлараро ёндашув)лар  ишлаб чиқилган ва асослаб берилган;
    экологик тизимларнинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик каби асосий хусусиятлари ва зарурий хилма-хиллик, ўз-ўзини ташкил этишнинг синергетик, эволюциянинг даврийлиги ва қайтмаслиги, оптималлик ва мослашувчанлик, антропоген таъсир каби қонуниятлари асослаб берилган, шу жумладан яхлитлик, иерархиявийлик, ўз-ўзини ташкил этиш ва барқарорлик тамойиллари такомиллаштирилган;
    ҳозирги даврда юзага келаётган экологик инқирозлар, глобал ўзгаришлар ва экотизимлардаги ўзаро боғлиқликларнинг бузилиши табиатни оддий ёки алоҳида қисмлар орқали эмас, балки ягона тизим контекстида очиб бериш асослаб берилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Экологик борлиқ инсон, жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатадиган яхлит тизим бўлиб, уни тушунтиришда турли фанлар ёндашуви қўлланилиши ҳамда экология фалсафасида тизимли таҳлил тамойиллари ва методологик асослари маърифий тадбирлар ссенарийсини ишлаб чиқишда назарий-методик асос бўлиб хизмат қилади. (Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг 2023-йил 8-сентябрдаги №01-17/153-сон далолатнома). Натижада, диссертациядаги таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг иш режасига киритилган тадбирларни амалага оширишда ўзига хос манба вазифасини ўтамоқда ҳамда ушбу тадқиқот хулосалари партия фаолиятидаги долзарб масалаларни ҳал этишга, тарғибот ишларини янада яхшилашга ёрдам берган.   
    Экологик борлиқ тизимлилигининг онтологик, диалектик, феноменологик, экосентрик, биосферик, културологик, структуравий-функсионал, тизимли, кибернетик, фанлараро ва комплекс синтез ёндашувларини ўз ичига олган методологик асос (ўзаро боғлиқликни аниқлаш, ўзгариш ва динамикани ҳисобга олиш, фанлараро ёндашув)лар  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фаолиятида ёшлар ўртасида экологик онгни шакллантириш, экологик лойиҳалар ва тарғибот ишларини ташкил этишда назарий-методик асос сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Респу-бликаси Ёшлар ишлари бошқармасининг 2025-йил 7-октябрдаги №0208/823-сон далолатнома).  Натижада, илмий хулоса ва амалий тавсиялардан агентликнинг ёшлар орасида экологик онгни шакллантиришда, маънавий соҳадаги ислоҳотларни аниқ ва тизимли етказишда ҳамда ёшларда аниқ фикрларни янада бойитишда фойдаланилди.
    Экологик тизимларнинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик каби асосий хусусиятлари ва зарурий хилма-хиллик, ўз-ўзини ташкил этишнинг синергетик, эволюциянинг даврийлиги ва қайтмаслиги, оптималлик ва мослашувчанлик, ан-тропоген таъсир каби қонуниятлари асослаб берилган, шу жумладан яхлитлик, иерархиявийлик, ўз-ўзини ташкил этиш ва барқарорлик тамойиллари такомил-лаштирилга оид таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятида қўлланган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотномаси, 2025-йил 13-октябр, №01/18-2-3665-сон). Натижада, диссертациядаги илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Қорақалпоғистон Республикасида экологик тизимларнинг барқарорлик, ўзгарувчанлик, ўз-ўзини ташкил этиш, иерархиявийлик ҳамда антропоген таъсир қонуниятларини очишга хизмат қилган.
    Ҳозирги даврда юзага келаётган экологик инқирозлар, глобал ўзгаришлар ва экотизимлардаги ўзаро боғлиқликларнинг бузилиши табиатни оддий ёки алоҳида қисмлар орқали эмас, балки ягона тизим контекстида очиб бериш асослаб берилган. Бундан ташқари, диссертацияда илгари сурилган илмий-назарий хулосалар, хусусан, экологик тизимларнинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик хусусиятини, ўз-ўзини ташкил этишнинг синергетик ва эволюцион қонуни-ятлари, барқарор ривожланиш ва экологик масъулият этикаси тамойиллари “Оролбўйи ҳудудида, шўр тупроқ ва сув танқислиги шароитида кунжут навларини етиштиришнинг ресурс-тежамкор агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва бирламчи уруғчилигини ташкил этиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган илмий вазифаларни бажаришда назарий-методик асос сифатида фойдаланилганлиги ҳам тасдиқланган (2025-йил 16-октябр, №01-22-04/1066-сон маълимотнома ва далолатнома). Натижада, диссертацияда илгари сурилган ғоялар асосида Оролбўйи ҳудудида, шўр тупроқ ва сув танқислиги шароитида кунжут навларини етиштиришнинг ресурстежамкор агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва бирламчи уруғчилигини ташкил этишга оид қарашларни илмий жиҳатдан таҳлил этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish