Кудиярова Ганипа Жумабаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон аҳолиси соғлиғига экологик омилларнинг дифференциаланган таъсирини баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1339.
Илмий раҳбар: Жумамуратов Мирзамурат Ажимуратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фаҳлар илмий тадқиқот институти,  DSc.05/2025.27.12.В.14.02.
Расмий оппонентлар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Отенова Фарида Толегеновна, биология фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг соғлиғъига экологик омилларнинг дифференцияланган таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси туманларининг экологик фаровонлик ва ижтимоий қулайлик даражасини акс эттирувчи муҳим мезонлар ва кўрсаткичларни танлаш ҳамда уларни эксперт баҳолашдан иборат экологик фаровонлик даражаси баҳоланган;
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сийдик-таносил тизими, эндокрин тизими, қон ва хавфли ўсмалар билан касалланишининг ифлослантирувчи моддалар ва атроф-муҳит сифатининг критик даражаси билан кучли боғлиқлиги аниқланган; 
мезонлар ва кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган, шунингдек, ўрганилаётган ҳудудлар аҳолисининг функсионал кўрсаткичларини шакллантиришда экологик ва ижтимоий омилларнинг миқдорий ҳиссаси аниқланган.
экологик омилларнинг аҳоли саломатлиги кўрсаткичларига таъсири қонуниятлари аниқланган, ахборот-таҳлилий тизим маълумотларини ишлаб чиқиш учун аҳоли яшаш шароитларининг қулайлигини баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон аҳолисининг соғлиғига экологик омилларнинг дифференциаланган  таъсирини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
аҳоли соғлиғига атроф-муҳит омилларининг дифференциаланган таъсирини таҳлил қилишнинг таклиф этилган усуллари аҳоли касалланишининг олдини олиш чора-тадбирларини самарали режалаштиришнинг илмий асосларини тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 25-ноябрдаги 01/9113-сон маълумотномаси).  Натижада, Қорақалпоғистон аҳолиси соғлиғига экологик инқирознинг салбий таъсирини камайтириш стратегиясини танлаш ва экотизимлар экомониторинги комплекс дастурини ишлаб чиқиш имконини берган;
экологик омилларнинг аҳоли соғлиғи кўрсаткичларига таъсири қонуниятларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 09-июлдаги 01/18-2-2256-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасининг экологик хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish