Бегматова Дилдор Акрамовнанинг Архитектура фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Архитектурада кўп функсияли жамоатчилик бинолари инновацион ечимларининг ўзига хосликлари”, 18.00.02 – Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/А165.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Инагамов Бахтиёр Исмоилович, архитектура фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.А.01.М
Расмий оппонентлар: Юнусов Шукурулло Хайруллаевич, архитектура фанлари доктори (DSc), доцент; Мансуров Яшнар Мансурович, архитектура фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп функсияли жамоат бинолари учун инновацион архитектура ечимларининг комплекс назарий ва амалий моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг арид иқлим шароитида кўп функсияли жамоат биноларини (КФЖБ) шакллантиришда жамоат, ишбилармонлик ва сервис функсияларини ўзаро боғловчи функсионал зоналаш тузилмаси, функсияларни қаватлараро ва бир сатҳда бирлаштиришни таъминловчи вертикал ва горизонтал интеграция тамойиллари ҳамда ижтимоий фаоллик ва микроиқлимни шакллантирувчи жамоат атриум маконларига асосланган типологик ва фазовий-режавий қонуниятлар аниқланган;
архитектура композициясини тарихий-шаҳарсозлик контекстига, маҳаллий меъморий анъаналар ва замонавий урбанистик талаблар билан уйғунлаштириш, пассив иқлимий стратегияларни (инсоляция, табиий шамоллатиш, соябоп қурилмалар) интеграциялаш ҳамда энергия самарадор муҳандислик тизимларини жорий этишга асосланган шаҳарлар учун кўп функсияли жамоат биноларининг инновацион архитектура ечимларини шакллантириш тамойиллари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон шароитида кўп функсияли жамоат бинолари учун трансформацияланадиган жамоат маконларининг мавсумий фойдаланиш модели, кўп даражали коммуникацион атриумларнинг интеграциялашган коммуникатив ядроси, жамоат галереялари ва ички ҳовлиларнинг рекреацион-оралиқ макон сифатидаги ҳамда гибрид жамоат-ишбилармонлик маконларининг функсионал мослашувчан интеграциясига асосланган инновацион фазовий ечимлар типологияси ишлаб чиқилган;
кўп функсияли жамоат биноларининг ҳудудий жойлашуви ва табиий-иқлимий омилларини ҳисобга олувчи экологик ва шаҳарсозлик шароитлари, энергия самарадорлигини таъминловчи пассив ва актив тизимлар, функсионал-фазовий ташкил этиш ҳамда экологик, ижтимоий ва эксплуатацион барқарорлик кўрсаткичлари ўртасидаги тизимли боғлиқликни ифодаловчи комплекс назарий-амалий модел яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Архитектурада кўп функсияли жамоатчилик бинолари инновасион ечимларининг ўзига хосликлари бўйича олинган илмий натижалар асосида.
Ўзбекистоннинг арид иқлим шароитида кўп функсияли жамоат биноларини (КФЖБ) шакллантиришнинг функсионал зоналаш тузилмаси, функсияларнинг вертикал ва горизонтал интеграцияси, жамоат атриум маконлари асосида муҳитни шакллантирувчи асосий ядроси сифатидаги типологик ва фазовий-режавий қонуниятлари юзасидан олинган таклифлар Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидаги МСТ Тутзўрда жойлашган “Халқаро даражадаги хусусий олий таълим муассасасининг ўқув бинолари, 6000 ўринли замонавий ўқув лабораторияси ва устахона, замонавий талаба турар жойи, ахборот-ресурс маркази (электрон кутубхона ва компютер зали), замонавий ошхона, спорт мажмуалари (ёпиқ ва очиқ бассейнлар, футбол ва баскетбол майдонлари), ИТ-парк ва китоб дўконлари, 300 ўринли махсус мактабгача таълим муассасаси, 800 ўринли ихтисослаштирилган халқаро мактаб, 400 ўринли хусусий техникум, шунингдек диагностика марказлари ва клиника корпусларини ўз ичига олган таълим кластери кампуси” учун эскиз лойиҳа консепсиясини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 34-06/5698-сон маълумотномаси; “СТРОЙ ПРОЕCТ ГРОУП” МЧЖнинг 2025-йилдаги 15-июлдаги 10-сон далолатномаси). Натижада таълим кластери кампуслари ва бошқа кўп функсияли жамоат мажмуаларини лойиҳалашда энергия самарадор, функсионал мослашувчан ва интеграциялашган архитектура ечимларини шакллантириш ҳамда лойиҳа-амалиётига жорий этиш учун қабул қилинган;
Ўзбекистон шароитида кўп функсияли жамоат биноларини тузилмасида қўлланилиши мумкин бўлган трансформацияланадиган жамоат маконлари, кўп даражали коммуникацион атриумлар, иқлимга мослашган жамоат галереялари ва ички ҳовлилар, гибрид жамоат-ишбилармонлик маконларининг инновацион фазовий ечимлар типологияси асосида ҳамда пассив иқлимий стратегияларни (инсоляция, табиий шамоллатиш, соябоп қурилмалар) интеграция қилиш, энергия самарадор муҳандислик тизимларини жорий этиш ҳамда архитектура композициясини тарихий-шаҳарсозлик контекстига мослаштиришга асосланган шаҳарлар учун кўп функсияли жамоат биноларини инновацион архитектура ечимларини шакллантириш тамойиллари юзасидан олинган таклифлар Самарқанд шаҳрининг Саттепо массивида, Туркистон кўчасида жойлашган “Табиат саховати” фермер бозори ҳудудидаги “Экобозор ва кўп функсияли савдо мажмуаси” обектининг инновацион архитектура лойиҳавий таклифи ҳамда Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп функсияли жамоат биноси консепсияси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 34-06/5698-сон маълумотномаси; “Ҳилол лойиҳа” хусусий корхонасининг 2025-йил 26 июндаги далолатномаси; “Қишлоққурилишлойиҳа” ДМ томонидан 2025-йил 22 апрелдаги 81-сон далолатномаси). Натижада Самарқанд шаҳрининг иқлимий ва тарихий-шаҳарсозлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кўп функсияли жамоат биноларининг инновацион архитектура-режалаштириш ечимларини шакллантириш, энергия самарадор ва функсионал мослашувчан архитектура муҳитини яратиш ҳамда уларни лойиҳа амалиётига жорий этиш имконияти яратилган;
кўп функсияли жамоат биноларини лойиҳалаш учун Ўзбекистоннинг иқлимий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, экологик ва шаҳарсозлик жойлашув шароитлари, энергия тежамкорлик омиллари, функсионал тузилма ҳамда биноларнинг барқарорлиги ўртасидаги узвий боғлиқликни акс эттирувчи комплекс назарий ва амалий модели юзасидан олинган таклифлар Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ ДМ томонидан кўп функсияли жамоат биноларининг консептуал ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 34-06/5698-сон маълумотномаси; Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ ДМнинг 2026-йил 27-апрелдаги 01-02/589-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси архитектура ва шаҳарсозлик амалиёти учун юқори илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган кўп функсияли жамоат биноларининг консептуал ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишда комплекс назарий ва амалий моделдан самарали фойдаланилган.