Фазлиева Зебо Камарбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқ рақси: анъана ва замонавийлик”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/San159.
Илмий раҳбар: Туляходжаева Мухаббат Турабовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.12.San.02.01.
Расмий оппонентлар: Тўйчиева Саёра Суярқуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ташкенбаев Пулат Иркинович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқ рақсининг келиб чиқиши ва ривожланишида анъанавийлик ҳамда замонавийликнинг ўзига хос хусусятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек рақси анъаналари миллий хореографик мактабларнинг: Фарғона – лирик-нафис ҳаракатлари ва майин пластикаси, Бухоро – тантанавийлик ва вазмин ижро услуби, Хоразм – жўшқин ритмика ва динамик ҳаракатлари, Сурхон – фолклор-этнографик характердаги экспрессив пластикаси, Қорақалпоқ – маросимий-рамзий ҳаракат тизими ўзига хос услубий белгилари, композицион қурилиши, ритм-пластик хусусиятлари, саҳнавий тамойиллари ҳамда ижро манераси тизими, ҳаракат динамикаси, қўл пластикаси ва ифодалилик даражаси аниқланган;
ўзбек халқ рақсида анъанавийлик ва замонавийликнинг ўзаро уйғунлашув модели ишлаб чиқилиб, миллий рақс меросининг семантик мазмундорлик, миллий ҳаракат лексикаси, этномаданий ифодавийлик, образли ҳаракат тили, миллий пластик ифода, этнохореографик белгилар каби хусусиятларини сақлаган ҳолда саҳнавий талқин механизмлари янгилангани, миллий пластика, замонавий хореографик ечимлар интеграциясининг бадиий-консептуал бирликни таъминлашга қаратилган, бадиий трансформация ва композицион уйғунликка асосланган асосий тамойиллари, услубий мутаносиблик, ритм-пластик мувофиқлик, драматургик яхлитлик вужудга келганлиги асосланган;
оммавий хореографик композицияларда анъанавий рақс элементларидан фойдаланишнинг драматургик қонуниятларининг саҳнавий самарадорликка таъсир этувчи бадиий-эстетик, пластик ифода, миллий услуб, мусиқий уйғунлик, композицион ечим ва ижрочилик маҳорати билан боғлиқ семантик таъсирчанлик, миллий-маданий репрезентация ва бадиий коммуникацияни таъминловчи омиллари далилланган;
рақс санъатининг образ яратиш жараёнида анъанавий ҳаракат ва ишораларнинг семиотик (рамзий) хусусиятлари мазмунни ифодалашда рамзий маъно қатламларини шакллантириши ва маданий кодларни узатиши сабабли бадиий-эмоционал таъсирчанлиги, миллий тафаккурни акс эттириши, драматик ғояни очиб бериши ҳамда томошабиннинг эстетик идрокига таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ рақси: анъанавийлик ва замонавийлик тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек рақси анъаналари миллий хореографик мактабларнинг: Фарғона – лирик-нафис ҳаракатлари ва майин пластикаси, Бухоро – тантанавийлик ва вазмин ижро услуби, Хоразм – жўшқин ритмика ва динамик ҳаракатлари, Сурхон – фолклор-этнографик характердаги экспрессив пластикаси, Қорақалпоқ – маросимий-рамзий ҳаракат тизими ўзига хос услубий белгилари, композицион қурилиши, ритм-пластик хусусиятлари, саҳнавий тамойиллари ҳамда ижро манераси тизими, ҳаракат динамикаси, қўл пластикаси ва ифодалилик даражаси аниқланган хулоса ва таклифлар “Ўзбек рақсини ўрганиш услубиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги 01/01-01-48-сон маълумотномаси). Натижада, янги давр ўзбек хореографияси ривожи, асосий хусусиятлари, балетмейстер ва рақс ансамбллари, улардаги ижрочилар фаолияти яхлит ўрганилиб, соҳа вакиллари учун қимматли манба бўлиб хизмат қилган;
ўзбек халқ рақсида анъанавийлик ва замонавийликнинг ўзаро уйғунлашув модели ишлаб чиқилиб, миллий рақс меросининг семантик мазмундорлик, миллий ҳаракат лексикаси, этномаданий ифодавийлик, образли ҳаракат тили, миллий пластик ифода, этнохореографик белгилар каби хусусиятларини сақлаган ҳолда саҳнавий талқин механизмлари янгилангани, миллий пластика, замонавий хореографик ечимлар интеграциясининг бадиий-консептуал бирликни таъминлашга қаратилган, бадиий трансформация ва композицион уйғунликка асосланган асосий тамойиллари, услубий мутаносиблик, ритм-пластик мувофиқлик, драматургик яхлитлик вужудга келганлиги асосланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги рақс жамоалари ва таълим муассасалари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги 02-11-20-312-сон маълумотномаси). Натижада, рақс жамоалари ва балетмейстерлар фаолиятида анъанавий ҳаракатлар ҳамда замонавий хореографик услублар синтезини тўғри шакллантиришга, репертуарларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга ва миллий рақс меросимизни жаҳон саҳналарида муносиб тарғиб этишга хизмат қилган;
оммавий хореографик композицияларда анъанавий рақс элементларидан фойдаланишнинг драматургик қонуниятларининг саҳнавий самарадорликка таъсир этувчи бадиий-эстетик, пластик ифода, миллий услуб, мусиқий уйғунлик, композицион ечим ва ижрочилик маҳорати билан боғлиқ семантик таъсирчанлик, миллий-маданий репрезентация ва бадиий коммуникацияни таъминловчи омиллари далилланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Бормисиз омонмисиз” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2024-йил 5-мартдаги 01-14/52-сон далолатномаси). Натижада, республикамиз саҳналарида яратилаётган янги рақс асарлари ва хореографик композицияларни саҳналаштиришда методик манба сифатида хизмат қилган;
рақс санъатининг образ яратиш жараёнида анъанавий ҳаракат ва ишораларнинг семиотик (рамзий) хусусиятлари мазмунни ифодалашда рамзий маъно қатламларини шакллантириши ва маданий кодларни узатиши сабабли бадиий-эмоционал таъсирчанлиги, миллий тафаккурни акс эттириши, драматик ғояни очиб бериши ҳамда томошабиннинг эстетик идрокига таъсири исботланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2024-2026-йилларда ташкил этилган маданий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 29-январдаги 02-11-20-312-сон маълумотномаси). Натижада, фолклор-этнографик ансамбллар репертуаридаги рақсларнинг бадиий-ғоявий хусусиятлари ва услублари таҳлили асосида ижодий фаолияти ҳамда репертуарини янада ривожлантиришга тизимли амалга ошириш имконияти яратилган.