Шодиев Жавохир Ғайратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “UZ AUTO MOTORS N1 синфидаги автомобил осмаси параметрларини асослаш услубиётини ишлаб чиқиш” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т1596
Илмий раҳбар: Бабашев Қутлимурат Айтмуратович техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.18.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Қосимов Каримжон, техника фанлари доктори (DSc), доцент Яхшиликова Гулнора Шермуҳаммад қизи.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Н1 синфидаги автотранспорт воситаси иш унумини оширишни таъминловчи осма тизимининг параметрларини асослаш услубиётини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли йўл ва тезлик режимларидаги ҳаракатини тавсифловчи математик модел ишлаб чиқилиб, осма тизими динамик тавсифлари ҳамда кузов тебранишларининг автомобил ҳаракатига таъсири назарий жиҳатдан аниқланган;
икки ўқли автотранспорт воситасининг тебраниш параметрларини аниқлаш учун экспериментал тадқиқот услубиёти ишлаб чиқилган ҳамда вертикал, бўйлама тебранишларнинг осма тизими параметрлари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
эксплуатацион шароитларда иш унумини баҳолашга мўлжалланган тажриба-синов услубиёти ишлаб чиқилиб, ташиш жараёнидаги иш унумини маҳсулотларни ташиш сифати кўрсаткичлари асосида баҳолаш имконияти яратилган;
автотранспорт воситаларини лойиҳалаш жараёнида иш унумини оширувчи осма тизими параметрларини танлаш услубиёти ишлаб чиқилиб, осма параметрларининг юк ташиш самарадорлигига таъсири илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “УЗ АУТО МОТОРС” Н1 синфидаги автомобил осмаси параметрларини асослаш услубиётини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларда олинган натижалар асосида:
Н1 синфидаги автотранспорт воситасининг осма тизими параметрларини ҳисобга олган ҳолда вертикал ва горизонтал тебранишлардаги ҳаракатини ифодаловчи математик модел ҳамда йўл синов шароитида автомобилнинг ҳаракатланиш равонлигини таъминловчи тебраниш параметрларини қайд этиш ва сақлаш қурилмаси “УзАуто Моторс” АЖ нинг Хоразм вилояти филиалида жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖ нинг 2026-йил 18-март 15/06-25-0428-сон маълумотномаси). Натижада мазкур қурилмадан самарали фойдаланиш орқали Н1 синфидаги автотранспорт воситасини синаш жараёнларига сарфланадиган харажатларни 15-20 фоизга, вақт сарфини эса 3 мартагача камайтириш имконияти яратилади;
автомобилнинг осма тизими параметрларини танлаш услубияти “УзАуто Моторс” АЖ Хоразм вилояти филиалида жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖ нинг 2026-йил 18-март 15/06-25-0428-сон маълумотномаси). Натижада автотранспорт воситасини лойиҳалаш жараёнида анъанавий услубга нисбатан 1,2-1,3 марта кам ресурс талаб қилишини та'минлаш билан бир қаторда, автомобил осмасининг эластик элементлари - пружина ва рессора - учун мақбул параметрларнинг танланиши натижасида уларнинг ишлаш ресурси 12-17 фоизга оширилган, автомобилнинг тебраниш тезланиши 0,90 м/с² дан 0,629 м/с² гача, тебраниш тезлиги эса 0,73 м/с дан 0,376 м/с гача камайтириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish