Sayt test rejimida ishlamoqda

Худоймуродова Ҳурият Мухиддиновнанинг
фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодир Норматовнинг бадиий маҳорати», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil963.
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Носиров Азмиддин Нормаматович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нодир Норматов насрига хос бадиият қирралари, унинг ижодий лабораторияси масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нодир Норматов ижодида халқ оғзаки ижоди элементларининг таъсири масалалари аниқланган;  
адиб ижодида бадиийлик, ҳужжатлилик, психологик таҳлил, эмоционаллик, адабий ассоциатив хусусиятни ёритиш белгилари аниқланган;
ижодкорнинг халқона ифода усули,  аниқлик, образлилик, тилнинг соддалиги каби унсурлардан образларни индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳорати очиб берилган;
адиб  ижодий йўлининг асосий қирралари ҳамда асарларида автобиографик унсурларнинг акс этиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нодир Норматовнинг бадиий маҳоратини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ижодкорнинг халқона ифода усули,  поэтик образ яратишдаги ўзига хос услуби, аниқлик, образлилик, тилнинг соддалиги, каби унсурлардан образларни индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳоратига доир тадқиқот натижаларидан Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” номли лойиҳада фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 8903-4542-сон маълумотномаси). Бу китобхонга ижодкор услуби ва руҳий оламини чуқурроқ англаш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
Нодир Норматов ижодида халқ оғзаки ижоди элементларининг таъсири масалаларига доир илмий натижалардан ОТ-АI-46 рақамли “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш” илмий лойиҳа ишида фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 8903-4542-сон маълумотномаси). Натижада, “Адабиётшуносликка кириш” курсидан амалий машғулотлар” номли қўлланмани тайёрлашда бадиий наср жанрларига берилган таърифлардаги фарқларни ёритувчи адабиётлар обзори ва иллюстратив материал қисми яратилган;
Нодир Норматовнинг ижодий фаолияти, адибнинг бадиий маҳорати, услуби каби масалаларини ёритишда Сурхондарё телерадиокомпанияси “Янги аср” радиосининг “Адабиёт гулшани” эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2019 йил 9 октябрдаги 01-01/336-сон маълумотномаси). Натижада  дастурда таҳлилларнинг жонли ва қизиқарлилиги, ҳозирги адабий жараён масалаларини радио орқали очиб берилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish