Бердиев Темурбек Махмудулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари бошқарувида рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.13 –Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.3.PhD/Iqt5853.
Илмий раҳбари: Шамшиева Наргизахон Носирхўжа қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғойибназаров Санжар Баходирович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Ташходжаев Мухторхон Махсудович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари бошқарув тизимига рақамли технологияларни жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш асосида бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларининг бошқарув жараёнларида рақамли технологияларни қўллашнинг муваффақият даражасини баҳоловчи “Рақамли бошқарувнинг интеграл индекси”ни ишлаб чиқиш орқали олий таълим муассасаларининг нафақат технологик инфратузилмасини, балки ушбу технологияларни бошқарув жараёнларига интеграциялаш даражасини, шунингдек уларнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва ресурсларни оптималлаштиришга таъсирини комплекс баҳолашга доир таклифи илмий асосланган; 
олий таълим муассасаларида мавжуд рақамли тизимлар эдо.ижро.уз, ҲЕМИС ва сунъий интеллект асосидаги мониторинг воситаларини бир бутун интеграцион моделга бирлаштириш орқали бошқарув жараёнларининг самарадорлигини оширишга доир таклифи ишлаб чиқилган; 
олий таълим муассасаларида “Динамик ақлли риск бошқаруви” тизимини жорий этиш орқали молиявий, репутацион ва операцион хавфларни сунъий интеллект ва симуляция моделлари ёрдамида доимий моделлаштириб, проактив бошқарув қарорларини қабул қилишга доир таклифи асосланган; 
олий таълим муассасалари бошқарув самарадорлигини баҳоловчи кўп омилли эконометрик прогноз модели асосида ОТМлар бошқарув самарадорлиги индексининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклифи асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида қуйидаги натижаларга эришилган:
олий таълим муассасаларининг бошқарув жараёнларида рақамли технологияларни қўллашнинг муваффақият даражасини баҳоловчи “Рақамли бошқарувнинг интеграл индекси”ни ишлаб чиқиш орқали олий таълим муассасаларининг нафақат технологик инфратузилмасини, балки ушбу технологияларни бошқарув жараёнларига интеграциялаш даражасини, шунингдек уларнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва ресурсларни оптималлаштиришга таъсирини комплекс баҳолашга доир таклифи асосида олий таълим муассасаларининг рақамли бошқарувнинг интеграл индекси кўрсаткичи ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-98-сонли маълумотномаси) ва бу кўрсаткич Ўбекистондаги олий талим муассааларинг миллий рейтингни аниқлашда мустақил индикатор сифатида фойдаланилди. 
олий таълим муассасаларида мавжуд рақамли тизимлар edo.ijro.uz, HEMIS ва сунъий интеллект асосидаги мониторинг воситаларини бир бутун интеграцион моделга бирлаштириш орқали бошқарув жараёнларининг самарадорлигини оширишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг рақамли трансформация бўйича ички буйруқлари ва ҲЕМИС интеграцияси лойиҳалари доирасида тасдиқландиб, (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-98-сонли маълумотномаси) марказий университетлар ЎзМУ, СамДУ, ТАТУ ва ТДИУда синов тариқасида амалиётга жорий этилиб, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш даражаси 82 фоизга етказилган ҳамда маълумотлар қайта ишлаш вақтини 60 фоизга қисқартиришга эришилган. 
олий таълим муассасаларида “Динамик ақлли риск бошқаруви” тизимини жорий этиш орқали молиявий, репутацион ва операцион хавфларни сунъий интеллект ва симуляция моделлари ёрдамида доимий моделлаштириб, проактив бошқарув қарорларини қабул қилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2025-2026-йилларда сунъий интеллект лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида пилот лойиҳа сифатида синовдан ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-98-сонли маълумотномаси) ва молиявий инқирозлар 12 ой олдин 89% аниқлик билан башорат қилиниб, инқирозга қарши чоралар қабул қилиш муддати 55% га қисқарди. 
олий таълим муассасалари бошқарув самарадорлигини баҳоловчи кўп омилли эконометрик прогноз модели асосида ОТМлар бошқарув самарадорлиги индексининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклифи бўйича келтирилган прогноз қийматлари олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқишга доир ривожлантириш консепсиясини ишлаб 11 чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-98-сонли маълумотномаси).

Илмий кенгаш раиси,
и.ф.д., профессор

    
Г.Қ. Абдурахманова
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш котиби, и.ф.д., профессор    
О.Дж. Джурабаев 

Илмий раҳбар,
и.ф.д., профессор    

Н.Н. Шамшиева


Талабгор    

Т.М. Бердиев

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish