Назарова Иноятхон Бахтиёрхўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эстрада актёрининг нутқ маҳоратини оширишдаги муаммо ва ечимлар”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/San132.
Илмий раҳбар: Халикулова Гўзал Эркиновна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01.
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Абдурасулов Шоҳрух Абдунаимович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек эстрада санъатида актёрнинг нутқ маҳоратидаги ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий томоша санъатининг кулги, ҳикоя, корфармон, қизиқ-масхара, тақлид, муқаллид ва аския каби шакллари эстрада актёрининг ҳаваскорлик ҳамда профессионаллик босқичларидаги ижро спесификасини ҳамда нутқ маҳоратини ривожлантиришда имитация, бадиҳагўйлик, сўз ўйини каби ижодий компетенциялар жонли мулоқотни таъминлашда амалий жиҳатдан хатти-ҳаракатдан кўра тақлид, овоз ва оҳангни ўхшатишда ҳаётийликни юзага келтириши сабабига кўра устувор аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
якка ижродаги репертуарни шакллантиришда композицион мувозанатни тематик яхлитлик, жанр ранг-баранглиги контекстида образ динамикасини муайян протитипни тасвирлаш орқали перформатив интенсивликни ижодий консептуал ёндашув асосида драматургик изчиллик ва индивидуал услубий йўналишни образнинг саҳнадаги ҳолатига муносабатни кучайтириш саҳнавий таъсирчанликни таъминлашга хизмат қилиши асосланган;
миллий ва замонавий нутқ маданияти элементларининг ўзаро уйғунлашган ҳолда қўлланилиши ва мазмунан бир бутунлик касб этиши таъсир самарадорлигини ошириш, услубий мувофиқликни таъминлаш, эмоционал таъсир доирасини кенгайтириш имкониятини яратиши сабабли эстрада чиқишларининг бадиий яхлитлигини таъминлашга хизмат қилиши далилланган;
жамоавий ижрода ўзаро ижодий ҳамкорлик, саҳнавий мулоқотнинг узвийлиги ва партнёрлик муносабатларининг мувофиқлигига асосланган интегратив ёндашув ҳамда индивидуал ижро элементларининг умумий драматургик консепсияга бўйсундирилиши ягона ғоя асосида қурилганлиги сабабли улар жамоавий актёрлик ансамблининг бадиий яхлитлигини таъминловчи асосий омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эстрада актёрининг нутқ маҳоратини оширишдаги муаммо ва ечимларни тадқиқ этишда олинган илмий натижалар асосида:
анъанавий томоша санъатининг кулги, ҳикоя, корфармон, қизиқ-масхара, тақлид, муқаллид ва аския каби шакллари эстрада актёрининг ҳаваскорлик ҳамда профессионаллик босқичларидаги ижро спесификасини ҳамда нутқ маҳоратини ривожлантиришда имитация, бадиҳагўйлик, сўз ўйини каби ижодий компетенциялар жонли мулоқотни таъминлашда амалий жиҳатдан хатти-ҳаракатдан кўра тақлид, овоз ва оҳангни ўхшатишда ҳаётийликни юзага келтириши сабабига кўра устувор аҳамиятга эга эканлиги аниқланган хулоса ва таклифлардан 2024-йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирлардаги эстрада чиқишлари ҳамда бошловчиларнинг нутқ маҳоратини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 12-апрелдаги 01-12-18-2081-сон маълумотномаси). Натижада, Республика миқёсида ўтказилган тадбирларда эстрада актёрининг ижро маҳоратини ошириш бўйича устоз-шогирд анъаналари йўлга қўйилиши орқали ёш эстрада актёрларининг матн билан ишлашда сўз урғуси, мантиқий ург ъуни такомиллаштиришга эришилган;
якка ижродаги репертуарни шакллантиришда композицион мувозанатни тематик яхлитлик, жанр ранг-баранглиги контекстида образ динамикасини муайян протитипни тасвирлаш орқали перформатив интенсивликни ижодий консептуал ёндашув асосида драматургик изчиллик ва индивидуал услубий йўналишни образнинг саҳнадаги ҳолатига муносабатни кучайтириш саҳнавий таъсирчанликни таъминлашга хизмат қилиши асосланган хулоса ва таклифлардан “Маданият ва маърифат телеканалининг “Эркин блогер” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маърифат ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 16-июлдаги 15-20/537-сон маълумотномаси). Натижада, ҳам замонавий ҳам миллий услубларни бирлаштирган эстрада актёрининг юмор орқали жамиятдаги камчиликларни очиб берганлиги контекстида кўп сонли томошабинларга тарбиявий аҳамият касб этган;
миллий ва замонавий нутқ маданияти элементларининг ўзаро уйғунлашган ҳолда қўлланилиши ва мазмунан бир бутунлик касб этиши таъсир самарадорлигини ошириш, услубий мувофиқликни таъминлаш, эмоционал таъсир доирасини кенгайтириш имкониятини яратиши сабабли эстрада чиқишларининг бадиий яхлитлигини таъминлашга хизмат қилиши далилланган хулоса ва таклифлардан профессионал театрларда фаолият юритувчи актёрларнинг нутқ маҳоратини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 12-апрелдаги 01-12-18-2081-сон маълумотномаси). Натижада, эстрада актёрининг нутқ маҳоратида бадиҳагўйликни оширишга эришилган;
жамоавий ижрода ўзаро ижодий ҳамкорлик, саҳнавий мулоқотнинг узвийлиги ва партнёрлик муносабатларининг мувофиқлигига асосланган интегратив ёндашув ҳамда индивидуал ижро элементларининг умумий драматургик консепсияга бўйсундирилиши ягона ғоя асосида қурилганлиги сабабли улар жамоавий актёрлик ансамблининг бадиий яхлитлигини таъминловчи асосий омил эканлиги исботланган хулоса ва таклифлардан “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Эркин блогер” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Маърифат ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 16-июлдаги 15-20/537-сон маълумотномаси). Натижада, ҳам якка ҳам жамоавий ижрода эстрада актёрининг драматургик изчиллик ва индивидуал услубий йўналишни кучайтиришга эришилган.