Маннопова Ойдинхон Султоналиевна
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:№ В2026.2.DSc/Ss138
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.Yu.24/02
Расмий оппонентлар: сиёсий фанлар доктори, профессор Ш.Ш.Таджиев; тарих фанлари доктори, профессор О.П.Кобзева; сиёсий фанлар доктори, профессор Н.Қ.Жўраев.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқот мақсади: Ўзбекистон-Россия билан муносабатларига Ўзбекистон янги ташқи сиёсий курси таъсирини башорат қилиш, уни тизимли ва қиёсий таҳлил қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1991–2025-йиллар давомида Ўзбекистон–Россия муносабатларининг муаллифлик даврлаштирилиши ишлаб чиқилган бўлиб, у институционал ўзаро боғлиқлик ва бирламчи диверсификация босқичини (1991–2004), эҳтиёткор мувозанатли ёндашув ва прагматик кўп векторли сиёсат босқичини (2004–2016), шунингдек Янги Ўзбекистон ислоҳотлари ва геосиёсий беқарорлик шароитида шаклланган янги турдаги стратегик шериклик босқичини (2016–2025) ўз ичига олади;
Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсий йўналиши аввалги йўналишдан узилмасдан, аксинча суверенитет, тинчликсеварлик, блоклардан холи ва халқаро ҳуқуққа ҳурмат каби асосий тамойилларни сақлаб қолган ҳолда, ташқи сиёсий фаолиятнинг устувор йўналишлари, воситалари, интенсивлиги ҳамда функционал йўналтирилишида юз берган ўзгаришларни акс эттирувчи трансформацион давомийлик эканлиги асослаб берилди; 
Янги Ўзбекистондаги ички ислоҳотлар ҳамда ташқи сиёсатнинг Россия йўналишидаги трансформацияси ўртасидаги консептуал боғлиқлик очиб берилди; ташқи сиёсий очиқлик, иқтисодий дипломатия ва минтақавий фаоллик ички модернизацияни таъминловчи муҳим омиллар сифатида намоён бўлиши билан бирга, Россия Федерацияси билан икки томонлама ҳамкорликнинг мазмун ва моҳиятини ҳам ўзгартириши асослаб берилди;
Россия–Украина можароси ҳамда санксиявий босим шароитида Ўзбекистоннинг фаол нейтраллик стратегиясининг мазмун-моҳияти тавсифланиб, унинг Россия билан конструктив ҳамкорликни сақлаган ҳолда, Ғарб давлатлари ва бошқа ҳамкорлар билан кўп векторли алоқаларни изчил ривожлантиришга қаратилгани асослаб берилди; 
Ўзбекистон–Россия муносабатларининг истиқболларига таъсир этувчи узоқ муддатли таркибий омиллар, жумладан, бошқарув авлодларининг алмашинуви, демографик динамика, меҳнат миграцияси, ижтимоий коммуникацияларни рақамлаштириш, ўзаро идрокнинг ўзгариши, сув-иқлим муаммолари ва юқори технологияли ҳамкорликни ривожлантириш аниқланди;
Замонавий Ўзбекистон–Россия муносабатларида ассиметрик ўзаро боғлиқлик феномени асослаб берилиб, унинг моҳияти Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий автономиясини сақлаб қолиши билан бирга, Россия учун транзит, иқтисодий, меҳнат миграцияси ва минтақавий-сиёсий ҳамкор сифатида тобора ортиб бораётган аҳамият касб этиши кўрсатиб берилди.
IV. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Россия билан икки томонлама муносабатлар стратегиясини ишлаб чиқишда, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг тегишли тузилмалари томонидан ташқи сиёсий фаолиятни қонунчилик асосида таъминлаш жараёнида, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Россия Федерацияси билан савдо-инвестиция ҳамкорлиги доирасида хавфларни бошқариш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкин. Диссертация материаллари Ўзбекистон ташқи сиёсати, посцовет ҳудудидаги халқаро муносабатлар ҳамда Марказий Осиё тадқиқотлари бўйича олий таълим муассасаларида ўқув курсларини тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish