Эрмекбаев Бауиржан Амантаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят процессида олиб қўйиш ва тинтув ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш» мавзусидаги”, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1248
Илмий раҳбар: Хидоятов Бахтиёр Ботирович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.04.
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Гулчеҳра Захитовна – юридик фанлар доктори, профессор; Шодиев Гʻулом Махаматович – юридик фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида олиб қўйиш ва тинтув ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалаларни комплекс таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий хулосалар, қонунчиликка таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят процессида олиб қўйиш ва тинтув тергов ҳаракатларининг ўзаро нисбатлари, фарқловчи мезонлари ҳамда уларнинг мустақил процессуал институт сифатидаги ҳуқуқий чегаралари тизимли таҳлил асосида аниқлаштирилиб, мазкур тергов ҳаракатларининг назарий-ҳуқуқий консепсияси ривожлантирилган, шунингдек уларнинг шаклларини локацион (жойлашув), предметли, процессуал, масштаб, субект, муҳимлик даражаси ҳамда хусусияти каби мезонлар асосида таснифлашга қаратилган кўп мезонли назарий модел ишлаб чиқилган;
олиб қўйиш ва тинтув ҳаракатларининг мақсадлари тизимлаштирилиб, уларнинг умумий, махсус ва қўшимча мақсадлардан иборат уч поғонали назарий модели ишлаб чиқилган ҳамда мазкур моделнинг жиноят процессида далилларни тўплаш ва ҳақиқатни аниқлашдаги функсионал аҳамияти асослаб берилган;
жиноят процессида далилий обектлар тизимининг ривожланиш тенденсиялари таҳлил қилиниб, олиб қўйиш ва тинтув жараёнида текшириладиган ҳамда олиб қўйиладиган обектлар доираси кенгайтирилган ҳолда асослаб берилган;
тинтув ва олиб қўйиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг процессуал кафолатлари тизими комплекс таҳлил қилиниб, ушбу тергов ҳаракатларида шахс ҳуқуқларини чеклашнинг қонуний чегаралари, мутаносиблик мезонлари ҳамда дахлсизликни таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида олиб қўйиш ва тинтув ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир масалаларни тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
“Habeas corpus” институти механизмларини такомиллаштириш, хусусан, жиноят-процессуал қонунчиликка ваколатли органлар томонидан ўтказиладиган тинтув жараёнларини назорат қилиш, уларнинг қонунийлигини таъминлаш ва фуқароларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида тинтув ўтказиш учун илтимоснома фақат асосланган ҳолда ва зарур материаллар билан тасдиқланган ҳолда прокурорга, кейин эса судяга юборилиши талабини киритишни назарда тутувчи таклифларидан ЖПКни “Тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш” деб номланган янги 1581-модда билан тўлдиришда фойдаланилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 28-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1022-сонли Қонуни 2-моддаси 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 12-майдаги 04/10-10-5-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар прокуратура ва суд органларининг назорати остида тинтув ҳаракати ўтказилиши, шунингдек, процессуал қонунбузилишлар эҳтимолининг камайтирилишини таъминлашга хизмат қилган;
тинтув ўтказиш тўғрисида илтимосномани суд томонидан кўриб чиқиш тартиби аниқ белгилаш, бунда судя қарор чиқаришдан олдин илтимосномани асословчи материалларни кўриб чиқиши, прокурор ва терговчи иштирокида материаллар келиб тушган пайтдан эʼтиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлиси ўтказилишини назарда тутувчи таклифларидан ЖПКни “Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш” деб номланган янги 1582-модда билан тўлдиришда фойдаланилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил
28-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1022-сонли Қонуни 2-моддаси 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 12-майдаги 04/10-10-5-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар тинтув ўтказиш учун суд розилигини олиш жараёнининг янада аниқлаштирилишига, бу эса фуқароларнинг процессуал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суднинг назорат функсиясини амалга ошириш даражасини янада яхшилашга хизмат қилган;
судя томонидан илтимоснома юзасидан чиқариладиган ажрим ва унинг устидан шикоят қилиш механизмини белгилаш тўғрисидаги таклифларидан ЖПКни “Суд ажрими” деб номланган янги 1583-модда билан тўлдиришда фойдаланилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 28-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1022-сонли Қонуни 2-моддаси 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 12-майдаги 04/10-10-5-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар суд назоратининг икки босқичли (тергов судяси ва апелляция судяси) тизими орқали тинтув жараёни устидан тўлиқ назорат ўрнатилиши ва процессуал адолатни таъминлашга хизмат қилган;
ЖПК 159-моддасида фақат олиб қўйиш ўтказиш тартибини белгилаш, бунда олиб қўйиладиган нарсалар ва ҳужжатлар қаторида электрон маълумотларни олиб қўйилиши тўғрисида ушбу моддада алоиҳад нормани назарда тутиш ҳақидаги таклифлардан ЖПК 159-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 28-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1022-сонли Қонуни 2-моддаси 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2025-йил 12-майдаги 04/10-10-5-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар тергов жараёнларини замонавий технологияларга мос равишда ташкил этиш, электрон далилларни қонуний тарзда ҳужжатлаштириш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган.