Тангиркулов Бекзод Бохадировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари нодепозит молиявий ресурсларини оптималлаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/Iqt6481
Илмий раҳбар: Элмуродов Шохжаҳон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Интернатионал Счоол оф Финанcе Течнологй анд Сcиенcе институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01.
Расмий оппонентлар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Сухроб Жумақулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби”.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда Тижорат банклари нодепозит молиявий ресурсларини оптималлаштиришнинг назарий-услубий асослари ҳамда банкларнинг кредитлаш фаолиятини амалга ошириш учун зарур ресурсларни шакллантириш ва бошқаришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкларнинг молиявий ресурслари таркибини самарали шакллантириш ва уларнинг самарадорлигини тизимли баҳолаш мақсадида тижорат банклари фаолиятида “ресурслар таркиби самарадорлиги индекси” кўрсаткичини жорий қилиш асосланган;
тижорат банклари барқарор молиявий ресурси сифатида нодепозит молиявий манба — субординар қарзлар улушини банкнинг жами мажбуриятлари таркибида 5-6 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш таклиф этилган;
тижорат банклари нодепозит молиявий ресурслари рентабеллигини ошириш мақсадида жалб қилинган фоизли харажатли ресурслар ва олинадиган фоизли даромадли ресурслар ўртасидаги нисбатни таъминлаш асосида банк активлари даромадлилиги (РОА) даражасининг ўсишига эришиш таклиф этилган;
Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида нодепозит молиявий манбаларни оптималлаштиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари нодепозит молиявий ресурсларини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
банкларнинг молиявий ресурслари таркибини самарали шакллантириш ва уларнинг самарадорлигини тизимли баҳолаш мақсадида тижорат банклари фаолиятида “ресурслар таркиби самарадорлиги индекси” кўрсаткичини жорий қилиш бўйича берган таклифи АТБ “Микрокредитбанк” фаолиятида жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 
2025-йил 25-июндаги 05-12/11186-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг ҳар бир молиявий ресурс манбалари бўйича рентабеллик даражасини баҳолаш имконияти шаклланиб, банк молиявий ресурсларидан фойдаланиш даромадлилигини ўртача 1.5-2.2% оралиқда ошириш мавжудлиги аниқланган;
тижорат банклари барқарор ресурси сифатида нодепозит молиявий манба ҳисобланган субординар қарзлар улушини банкнинг жами мажбуриятлари таркибида 5-6 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифи АТБ “Микрокредитбанк”  фаолиятида жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025-йил 25-июндаги 05-12/11186-сонли маълумот-номаси). Натижада, банкда субординар қарзларни эмиссия қилиш ҳисобидан узоқ муддатли молиявий ресурслар ҳажми ошиб, банкнинг нодепозит ресурслари таркибий тузулишини оптимал ҳолатга келтириш имконини яратилган;
тижорат банклари нодепозит молиявий ресурслари рентабеллигини ошириш мақсадида жалб қилинган фоизли харажатли ресурслар ва олинадиган фоизли даромадли ресурслар ўртасидаги нисбатни таъминлаш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” томонидан жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025-йил 25-июндаги 05-12/11186-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг жалб қилинган нодепозит ресурсларини оптимал ҳолатга келтириб, банк активлари даромадлилиги (РОА) даражасини қўшимча 1.2 фоизга қадар оширишни таъминлаш имкони яратилган;
Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида нодепозит молиявий манбаларни оптималлаштиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” томонидан жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025-йил 25-июндаги 05-12/11186-маълумотномаси). Натижада, банкнинг молиявий ресурслари ҳажмига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилиниб, нодепозит молиявий ресурслари манбаларини оптималлаштиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish