Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабоев Саидмурат Кимсанбоевич

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

      I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон шароитида буғдойни биофортификациялаш ва сариқ занг касаллигига чидамли навлар яратиш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: биология фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.В110.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўсимлик ва хайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти  16.07.2013.В.15.01.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абзалов Мирадхам Фузайлович, биология фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор, Ахмедов Жамолхон Ходжонович, биология фанлари доктори; Давронов Қахрамон Давронович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Геномика ва Биоинформатика маркази.

Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: Буғдойнинг занг касалликларига чидамли, маҳаллий шароитларга мослашган, нон бўлиш сифати яхшиланган янги навларини яратиш ҳамда темир ва рух микроэлементларига бой генотипларни қидиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: илк бор Ўзбекистонда биокимёвий усулда дон таркибидаги глиадин оқсиллари полиморфизми тадқиқ қилиниб, маҳаллий буғдой навларининг электрофоретик спектри бўйича полиморфизми аниқланган;

нав популяцияси ичида электрофоретик спектрлари бўйича фарқ қилувчи биотипларга ажратилган ва қимматли хўжалик белгилари бўйича истиқболли навлар дурагайлаш асосида маҳаллий шароитга мослашган янги «Паҳлавон» буғдой нави яратилган;

сариқ занг касаллигига сунъий яратилган инфекцион фонда жаҳон генофондидан олинган буғдой намуналари скрининг қилинган ва чидамли тизмалар танлаб олинган, сариқ занг касаллигига чидамлилик белгисининг ирсийланишини таҳлил қилиш асосида занг касаллигига чидамли бўлган янги «Бардош» юмшоқ буғдой нави яратилган;

Ўзбекистонда буғдойда сариқ занг касалигининг қўзғатувчиси Puccinia striiformis West.sp.tritici замбуруғининг популяция таркиби диференциатор навлардан фойдаланиб таҳлил қилинган, замбуруғнинг патотип таркиби аниқланган, бир нечта кичик самарали генлар ёрдамида назорат қилинувчи носпецифик чидамлиликка эга бўлган донорлар танлаб олинган;

буғдойни биофортификациялашда қадимий маҳаллий буғдой навларидан донор сифатида фойдаланиш мумкинлиги аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буғдойнинг «Паҳлавон» нави 2014 йилдан истиқболли нав сифатида Давлат реестрига киритилган, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида бирламчи уруғчилиги ташкил этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 318-сонли буйруғи);

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан «Бардош» навига гувоҳнома берилган (2015 йил 24 мартдаги 430-сонли қарор);

юмшоқ буғдойнинг «Бардош» нави Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссияси томонидан Давлат реестрига киритилган. Нав 2015 йилда Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларига туманлаштирилган ҳамда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига истиқболли деб топилиб, Сурхондарё вилояти Денов ва Фарғона вилоятининг Боғдод туманларидаги уруғчилик фермер хўжаликларида 78 гектар майдонда жами 200 тонна суперэлита уруғлари етиштирилган (2014 йил 31 декабрдаги 318-сонли буйруқ);

буғдойнинг «Бардош» нави элита уруғи Сирдарё вилоятида 519 гектар майдонда экилган (Қишлоқ хўжалик илмий маркази Сирдарё бўлимининг 2015 йил 12 августдаги 07/16-сонли хати). Бу навни етиштиришдаги иқтисодий самара занг касалликларига чидамлилик ҳисобига ҳосилдорлик 5–10 фоизгача ортган, бу гектаридан ўртача 200–250 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish