Холмирзаев Жавлонбек Закиржановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани ифлосликлардан тозалагичларнинг ўзгарувчан режимида ишлайдиган ишчи органлари, юритиш механизмлари контруксияларини ва хисоблаш методларини ишлаб чиқиш”, 05.02.02 – «Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Т.558.  
Илмий маслаҳатчи: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.06.
Расмий оппонентлар: Кенжабоев Шукуржон Шарипович, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Давлат Мустафаевич техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Азамат Хаитович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалагичларнинг янги, юқори самарали конструксияларини ишлаб чиқиш, конструктив-параметрик кўрсаткичларини комплекс назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида илмий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзгарувчан режимни таъминлаш ва бу орқали пахтани тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида қозиқли барабанлари оғма жойлашган ҳамда колосниклари қайишқоқ таянчларга ўрнатилган пахтани ифлосликлардан тозалаш машинасининг конструксияси ишлаб чиқилган;
тавсия этилган қайишқоқ элементли 12 та қозиқли барабанларга эга бўлган пахтани майда ифлосликлардан тозалагич учун икки ва уч тармоқли, ўзаро боғлиқ ҳамда ўзаро таъсирланувчи машина агрегатларининг динамик ва математик моделларини, уларнинг юритиш ва узатиш механизмларининг инерсия ҳамда бикрлик-диссипатив хусусиятлари ва тозалаш технологик жараёнларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган; 
қозиқли гарнитураларнинг бурчак тезликлари ва буровчи моментларининг ўзгариш қонуниятлари уларга мос келадиган инерсия моментларига боғлиқлиги ҳамда юкланишларини етарли даражада пасайтириш учун тозалагичдаги технологик қаршиликларнинг қозиқли гарнитураларга ўзаро таъсири ва пахтанинг титилганлик даражасига мос равишда массасининг камайиши ҳисобига бурчак тезликлари фарқи (4,5÷7,5) с⁻¹ гача камайиши, буровчи моментларнинг ортиши эса (9÷11) Нм оралиғида бўлиши аниқланган.
пахтани йирик ифлосликлардан тозалагичнинг икки массали машина агрегати динамика масаласи аналитик усулда, электр юритгич ишчи зонасининг механик характеристикаси, аррачали барабан ва роторнинг келтирилган инерсия моментлари, тасмали узатманинг айланма бикрлик-диссипация хусусиятлари ҳамда технологик юкланиш инобатга олинган ҳолда аниқланган ва тасмали узатма етакланувчи шкиви айланма-бурилиш тебранишларининг ўзгариш қонуниятини аниқлаш имконини берувчи аналитик ифода ишлаб чиқилган
пахтани йирик ифлосликлардан тозалагичнинг қайишқоқ таянчли колосниги оғма силжиши ва бурчак тезликлари тебранишлари қамровларининг колосник инерсия моменти ўзгаришига боғлиқлик қонуниятлари асосида,  Δα, ∆α ̇ қийматларининг катта бўлиши пахта бўлакларининг тозалаш зонасида мураккаб ҳаракатланиб, кўпроқ вақт сақланиши ҳамда тозалаш самарадорлигининг ортишини таъминлаши учун Δα≥(0,1÷0,15) рад, колосник инерсия моменти қиймати Жк≤(0,05÷0,075) кг·м² ва C1≥(1,3÷1,35)C2 бўлиши илмий асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалагичларнинг ўзгарувчан режимида ишлайдиган ишчи органлари ва юритиш механизмлари конструксияларини ҳамда уларни ҳисоблаш методларини ишлаб чиқиш асосида:
толали материални тозалагич ва ишчи органлари конструксияларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 1 та ихтирога ва 1 та фойдали моделга патентлар олинган (1. ЎзР Патенти № ИАП 07077. Толали материалларни тозалагич. Бюлл. № 9. 2022-й. 2. ЎзР Патенти № ФАП 02187. Толали материални тозалагичнинг колосникли панжараси. Бюлл. № 6. 2022-й.). Натижада, пахтани ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги юқори бўлган пахта тозалагичнинг конструксиясини ишлаб-чиқиш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган пахтани йирик ва майда ифлосликлардан тозалагич  Наманган вилоятидаги “Арт Софт Тех” МЧЖга қарашли “Мингбулоқ пахта тозалаш маскани”да, “Наманган тўқимачи” кластерига қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш заводи”да ва "Наманган пахта текс" МЧЖга қарашли “Косонсой пахта тозалаш” корхоналарида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 06-майдаги 03/25–973–сон маълумотномаси). Натижада пахтани тозалаш самарадорлиги 92,0 % ни ташкил этиб, мавжуд тозалагичга нисбатан 5,3 % га ортишига эришилган;
колосниклари қайишқоқ таянчга ўрнатилган, пахтани йирик ва майда ифлосликлардан тозалагич Тошкент вилоятидаги "РЕАЛ АГРО CОТТОН" Укга қарашли “Қорасув пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 06-майдаги 03/25–973–сон маълумотномаси). Натижада, тола таркибидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улушини, мавжуд тозалагичга нисбатан 0,7 % га камайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish