Назиров Сардор Жамолиддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кетма-кет буғдой ва пахта етиштиришни таъминлайдиган электротехнологиянинг режим параметрларини асослаш”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6531.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Ашираф, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.13.01 (Бир марталик Илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Тўхтамишев Ботир Қўнишевич, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Иномжон Исроилович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “БМКБ-Агромаш” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермер хўжаликлари ва агрокластерларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш учун кетма-кет буғдой ва пахта етиштиришни таъминлайдиган электротехнологияни ишлаб чиқиш ҳамда унинг конструктив ўлчамларини ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кетма-кет буғдой ва пахта етиштиришни таъминлаш учун уруғга экиш олдидан ва экиш билан бир вақтда, тупроқ ва ўсимликга вегетация даврида, қатор ораларини юмшатиш ҳамда ўғитлаш жараёнида босқичли электротехнологик ишлов беришни амалга оширадиган агроелектротехнология ишлаб чиқилган;
уруғлар, улар экиладиган ер майдонилари ва ўсимликларга УБН билан ишлов бериш технологик жараёнини ифодалайдиган математик моделлар лампаларнинг қуввати, ишлов бериш вақти ҳамда ишлов бериладиган юзасини ҳисобга олган ҳолда келтириб чиқарилган;
буғдой уруғи ва чигитга экиш олдидан, ўсимликка вегетация даврида УБН билан ишлов берадиган энергетик қурилмаларнинг режим параметрлари уруғларнинг унувчанлик энергияси ва унувчанлигини максимумга интилишини таъминлаш шартидан аниқланган;
кетма-кет буғдой ва пахта етиштиришни таъминлайдиган электротехнологиянинг режим параметрлари унинг энергетик иш кўрсаткичларини баҳолайдиган регрессия тенгламасини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кетма-кет буғдой ва пахта етиштиришни таъминлайдиган электротехнологиянинг режим параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
кетма-кет буғдой ва пахта етиштиришни таъминлайдиган электротехнология Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги “Умид” ва “Дул-дур” фермер хўжаликлари далаларида синовлардан ўтган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 05/04-04-135-сонли маълумотномаси). Натижада, буғдой уруғи ва чигитга УБН ҳамда ЭФС билан ишлов бериб экилганда, уруғларнинг униб чиқиши 96-98 фоизга тенг бўлиб, тўлиқ ва соғлом ниҳоллар олишга эришилган;
кетма-кет буғдой ва пахта етиштиришни таъминлайдиган агроелектротехнология Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги дала майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 05/04-04-135-сонли маълумотномаси). Натижада, амалдаги агротехнологияни қўллаб етиштирилган буғдой ва пахтадан ҳосил 10-13 кун эрта пишиб етилган ва назоратга нисбатан буғдой ҳосили 1,7 марта, пахтада 1,35 марта кўпайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish