Ўлмасов Қудрат Норқул ўғлининг диссертация ҳимоясисиз илмий ихтиро патенти асосида 
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш фотопанелларининг сиртини автоматик тозалаш тизимини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” (техника фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5687
Илмий раҳбар: Сафаров Алишер Бекмуродович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Қарши давлат техника университети, ПҳД. 03/2025.28.11.Т.17.01 рақамли Илмий кенгаш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази”нинг ихтирога патенти олинган: “Қуёш панелларининг сиртини автоматик тозалаш қурилмаси” (№ИАП 8065).
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёш фотопанелларининг сиртини автоматик тозалаш тизимини ишлаб чиқиш ва параметрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор икки ён қисмида серво моторлар воситасида бир-бирига нисбатан 90о бурчак остида ўрнатилган чўткали ва юмшоқ резинали тозалаш мосламалари билан жиҳозланган, асосий тозалаш мосламалари қуёш панеллари сиртининг эгрилигига мослаштирилган икки бошқичли чўткалар кўринишида бажарилган, асосий ва ёрдамчи ғилдираклар пуржиналар билан жиҳозланган қуёш фотоелектр панеллари оптик сиртини автоматик тозалаш қурилмаси ишлаб чиқилган (№ ИАП 8065);   
тозалаш қурилмасини горизонтал юзага нисбатан ўрнатилиш бурчаги, қурилманинг умумий оғирлиги, ғилдираклар ва тозалаш чўткаларнинг ишқаланиш коеффисиентлари ва қурилмага таъсир қилувчи механик кучларни ҳисобга олиб қуёш фотоелектр панеллари сиртини тозалаш учун зарур бўлган электр энергияси сарфини аниқлаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган; 
илгарланма-қайтма ҳаракатланувчи асосий ғилдираклар ва чўткалардан таркиб топган механизмларни, қуёш панеллари сиртида сувни пуркашда сув насосларини ва бир-бирига нисбатан 90о бурчак остида ўрнатилган чўткали ва юмшоқ резинали тозалаш мосламаларини назорат қилиш имконини берадиган алгоритм асосида қуёш панеллари сиртини автоматик тозалаш қурилмасини бошқариш тизимининг схемаси ишлаб чиқилган; 
қуёш панеллари сиртини уч босқичли тозалаш қурилмасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилган, оғиш бурчаги 70-80о бўлганда энг кам электр энергия сарф қилиниши аниқланган, иш унумдорлиги 30 м2/мин, сув сарфи 20 м2/л ва электр энергияси истеъмоли 0,3 kWh/сутка бўлган тозалаш қурилмасининг тозалаш ишончлилиги 95-98% ташкил этиши тажрибалар асосида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш фотоелектр панеллари сиртини автоматик тозалаш қурилмаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуёш панелларининг сиртини автоматик тозалаш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан ихтирога патент олинган (№ ИАП № 8065,
15.05.2025). Натижада, қуёш фотоелектр станциялари учун иш унумдорлиги 30 м2/мин ва тозалаш ишончлилиги 95-98 % бўлган уч бошқичли автоматик тозалаш қурилмаси ишлаб чиқилган; 
қуввати 1 МW дан юқори бўлган қуёш электр станциялари учун автоматик тозалаш қурилмаси Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган Бухоро давлат техника университети, KNAUF GIPS BUKHARA, EMIR POULTR ва Бухоро давлат университетларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 28 ноябр 04-13-6629-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу корхона ва ташкилотларга қуёш фотоелектр панеллари сиртини турли хил ифлосланишлардан тозалаш қурилмасини жорий этиш орқали йилига қўшимча 1680 МWҳ электр энергияси ишлаб чиқариш, 580 тонна шартли ёқилғи тежаш, 1,6 тонна CО2 газини камайтириш ва 1,2 млрд.сўм иқтисод қилишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish