Тлеубергенова Азима Балтабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи минтақаси Қорақалпоғистон республикасида бош мия инсультлари: сабаблари, хавф омиллари ва профилактикаси», 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4575.
Илмий раҳбар: Матмуродов Рустамбек Жуманазарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбуйи минтақаси Қорақалпоғистон республикасида бош мия инсультларининг ўзига хос хусусиятларини регистр асосида ўрганиш ва шу ҳудудларга мос профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон республикасида ўтказилган бош мия инсультларининг регистри асосида экологик ноқулай бўлган географик худудлар ва аҳолининг турмуш тарзи туфайли касалланиш, ўлим ва леталлик кўрсаткичлари нисбатан юқори эканлиги аниқланган;
Қорақалпоғистон республикасининг экологик ноқулай худудларида этиологик сабаблар ва хавф омиллар таҳил қилинганда, беморларнинг жинси бўйича артериал гипертензия, марказдан узоқ географик худуд ва наслий мойиллик алоҳида аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
Қорақалпоғистон республикасининг экологик ноқулай худудларида бош мия инсультларининг мавсумийлиги – қиш (30,8%) ва баҳор ойларида (26,36%) кўпроқ учрашиининг асосий сабаби “спастик” ва “гипоксик” эффектли иқлимнинг қон реологиясига патогенетик таъсир қилиши билан исботланган;
Қорақалпоғистон республикасининг экологик ноқулай худудларида бош мия инсультларининг географик ҳудудларда хавф омилларни камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оролбўйи минтақаси Қорақалпоғистон Республикасида бош мия инсультларининг сабаблари, хавф омиллари ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Қорақалпоғистон республикасида ўтказилган бош мия инсультларининг регистри асосида экологик ноқулай бўлган географик худудлар ва аҳолининг турмуш тарзи туфайли касалланиш, ўлим ва леталлик кўрсаткичлари нисбатан юқори эканлиги бўйича таклифлар “Экологик ноқулай шароитли худудларда инсульт этиологик сабаблари ва хавф омилларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномага киритилган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/728-t-сон маълумотномаси). Олинган маълумотлар У. Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 3 февраль 2026 йилдаги №02/13 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқот натижалари Қорақалпоғистон Республикасининг ноқулай шароитли турли ҳудудларида бош мия инсультининг этиологик сабаблари ва хавф омилларини эрта аниқлаш, уларнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва индивидуал бартараф этиш чораларини танлашда клиник самарадорликни ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу усул тадбиқ этилгунга қадар беморларнинг хасталик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик кунларининг ўртача сони 10 кунни ташкил этган; таклиф этилган усулдан фойдаланиш натижасида Еинв=(2676000−868800)×(5−3)×(20−12%)×0,6×59/5−3=60220000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: тадқиқот натижалари Қорақалпоғистон Республикасининг экологик ноқулай шароитли ҳудудларида инсульт бўйича ўтказилган регистр маълумотлари асосида инсульт ривожланишининг олдини олиш учун эрта диагностика қилиш ва дифференциал ёндашув асосида даволаш чора-тадбирларини такомиллаштиришга моддий харажатлар миқдорини 60220000 сўм иқтисод қилишга олиб келган.
иккинчи илмий янгилик: Қорақалпоғистон республикасининг экологик ноқулай худудларида этиологик сабаблар ва хавф омиллар таҳил қилинганда, беморларнинг жинси бўйича артериал гипертензия, марказдан узоқ географик худуд ва наслий мойиллик алоҳида аҳамиятга эга эканлиги бўйича таклифлар “Экологик ноқулай шароитли худудларда инсульт этиологик сабаблари ва хавф омилларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномага киритилган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/728-t-сон маълумотномаси). Олинган маълумотлар У. Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 3 февраль 2026 йилдаги №02/13 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳар бир экологик ноқулай ҳудуд бўйича инсультларнинг этиологик сабаблари ва хавф омилларини беморларнинг жинси ва ёши бўйича баҳолаш орқали инсультнинг оғир асоратлари, шунингдек ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларини камайтиришга ҳамда беморларнинг ўртача умр давомийлигини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир экологик ноқулай ҳудуд бўйича инсультларнинг этиологик сабаблари ва хавф омилларини беморларнинг жинси ва ёши бўйича баҳолаш орқали инсультнинг оғир асоратлари, шунингдек ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларини камайтиришга ҳамда беморларнинг ўртача умр давомийлигини ошириш моддий харажатлар миқдорини 60220000 сўм иқтисод қилишга олиб келган. Хулоса: таклиф этилган усулнинг қўлланилиши натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини моддий харажатлар миқдорини 34,8% га иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Қорақалпоғистон республикасининг экологик ноқулай худудларида бош мия инсультларининг мавсумийлиги – қиш (30,8%) ва баҳор ойларида (26,36%) кўпроқ учрашиининг асосий сабаби “спастик” ва “гипоксик” эффектли иқлимнинг қон реологиясига патогенетик таъсир қилиши билан исботланган таклифлар “Экологик ноқулай шароитли худудларда инсульт этиологик сабаблари ва хавф омилларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномага киритилган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/728-t-сон маълумотномаси). Олинган маълумотлар У. Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 3 февраль 2026 йилдаги №02/13 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Қорақалпоғистон Республикасининг ноқулай шароитли турли ҳудудларида бош мия инсультининг этиологик сабаблари ва хавф омилларини эрта аниқлаш, уларнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва индивидуал бартараф этиш чораларини танлаш ногиронликни камайтиришга олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги: харажат-самарадорлик коэффициенти (ХСК) қуйидагича ифодаланиши мумкин: ХСК = эффект / харажат = Сйил / З = 60220000 / 5229700 = 11,52 Бу ерда Cйил – амалга ошириш ҳажми учун ҳисобланган диагностика усулларини ўртача йиллик тежаш қиймати; З– Қорақалпоғистон Республикасининг ноқулай шароитли турли ҳудудларида бош мия инсультининг этиологик сабаблари ва хавф омилларини эрта аниқлаш, уларнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва индивидуал бартараф этиш чораларини танлаш харажатларининг нархи. Хулоса: Қорақалпоғистон Республикасининг ноқулай шароитли турли ҳудудларида бош мия инсультининг этиологик сабаблари ва хавф омилларини эрта аниқлаш, уларнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва индивидуал бартараф этиш чораларини танлаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 11,52 баробар иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: Қорақалпоғистон республикасининг экологик ноқулай худудларида бош мия инсультларининг географик ҳудудларда хавф омилларни камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар бўйича таклифлар “Экологик ноқулай шароитли худудларда инсульт этиологик сабаблари ва хавф омилларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномага киритилган (Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 27 октябрдаги 10-25/728-t-сон маълумотномаси). Олинган маълумотлар У. Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 3 февраль 2026 йилдаги №02/13 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган экологик ноқулай шароитли ҳудудларда инсультнинг этиологик сабаблари ва хавф омилларини баҳолаш усули бош мия инсультларини динамикада кузатиш, асоратларнинг ижтимоий ва иқтисодий юкини камайтиришда юқори тиббий самара бериши кўрсатилган. Иқтисодий самарадорлиги: экологик ноқулай шароитли ҳудудларда инсультнинг этиологик сабаблари ва хавф омилларини баҳолаш ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини 1300000 сўмга тежайди. Хулоса: эришилган натижалар Қорақалпоғистон Республикасининг экологик ноқулай шароитли ҳудудларида инсультнинг оғир асоратлари, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларини камайтиришга, беморларнинг ўртача умр давомийлигини оширишга ҳамда моддий харажатлар миқдорининг 34,8% га камайишига олиб келган.