Николаева Камила Сергеевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобал экологик муаммоларни ҳал этишда Хитой Халқ Республикасининг ўрни ва роли», 23.00.04–Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ss26.
Илмий раҳбар: Каримова Наталья Эрмановна, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, DSc.28.12.2017.S.21.02.
Расмий оппонентлар: Қосимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Бахадиров Мурат Махмудович, сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги Хитой Халқ Республикасининг глобал экологик муаммоларни ҳал этишдаги ўрни ва ролини комплекс ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хитой ҳукуматининг иқлимнинг ўзгариши, атмосферага заҳарли газларнинг тарқалиши, атроф-муҳитни ҳимоя этиш, «яшил» иқтисодиёт ва экология йўналишидаги глобал сиёсий ташаббуслари ёритилган.
Хитой Халқ Республикасининг "Иқлим ўзгаришларга қарши курашиш бўйича жавоб чораларининг давлат лойиҳаси” да илгари сурилган глобал экологик муаммоларини ҳал этишда турли мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари аниқланган.
БМТнинг чўллашишга қарши курашиш конвенцияси, чўллашишнинг дунё глобал муаммоси даражасига чиқиши ва бу борадаги Хитойнинг тажрибаси асосланган.
ХХРдаги биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва атроф-муҳитга антропоген таъсирини камайтириш борасида Хитой давлати олиб бораётган яшил иқтисодиётга ўтиш фаолияти далилланган.
ХХРнинг халқаро экологик ташкилотлар БМТнинг атроф-муҳит муҳофазаси дастури – UNEP, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлари ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глобал экологик муаммоларини ҳал этишда Хитой Халқ Республикасининг ролини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
глобал экологик муаммоларини ҳал этишда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2018 йил 24 сентябрдаги 04/1936-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижалари ва хулосалари экологик муаммоларни таснифлаш ва уларнинг намоён бўлиши бўйича янги ғоялар ва таклифларни ишлаб чиқиш, уларни ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларини мустакамлаш имконини яратган;
ХХРдаги биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва атроф-муҳитга антропоген таъсирни камайтириш борасида Хитой давлати олиб бораётган фаолият бўйича олинган хулосалардан “Мамлакатшунослик" ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Гриф № 434-155). Натижада ўқув қўлланманинг "Глобаллашув шароитида Хитой" бўлими маълумотларини 1 ва 2-босқич талабаларига фактик материаллар асосида етказишга асос бўлган;
атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг глобал муаммоларини ечиш масаласида Си Цзиньпиннинг "Бир мақон, бир йўл" ташаббусининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш ҳақидаги ташаббуси бўйича олинган хулосалардан Ганьсу провинциясининг Ижтимоий фанлар академияси илмий фаолиятида фойдаланилган (Ганьсу провинцияси Ижтимоий фанлар академиясининг 2019 йил 30 августдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада академиянинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларида экологик мумаммолар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлашга асос бўлган.