Орипова Мехринисо Рахмоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни саратонини даволаш ва башоратлашда молекуляр-генетик маркерларнинг аҳамияти» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Tib1133.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Аброржон Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Динеш Пендхаркар, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Ҳиндистон); Бобоев Қодиржон Тўхтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамасалиева Яшнар Салиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалликнинг клиник-морфологик ҳамда молекуляр-генетик маркерларини комплекс баҳолаш асосида бачадон бўйни саратонини ташхислаш, клиник кечишини прогноз қилиш ва даволашни шахсийлаштиришни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон бўйни саратонининг клиник кечиши FIGO босқичи, стромал инвазия чуқурлиги, лимфоваскуляр инвазия ва ўсманинг дифференциация даражасини ўз ичига олган клиник-морфологик омиллар мажмуаси билан белгиланиши, репродуктив ёшдаги аёлларда касалликнинг маҳаллий тарқалган шакллари юқори улушда учраши кеч ташхис қўйиш муаммоси сақланиб қолаётганлиги ҳамда эрта аниқлаш алгоритмларини такомиллаштириш зарурлиги исботланган;
бачадон бўйни саратонида миниинвазив хирургик технологияларни қўллаш операциядан кейинги травматизация даражасини камайтириши, асоратлар частотасини пасайтириши ва операциядан кейинги реабилитация муддатларини қисқартириши ҳисобига комплекс даволаш самарадорлигини ҳамда беморларнинг рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичларини ошириши асосланган;
VEGFA, SOD2, TGFB1 ва EDN1 генларининг ноқулай аллел вариантлари ташувчилиги ангиогенез, оксидатив стресс ва цитокин регуляцияси жараёнларининг бузилиши натижасида ўсманинг биологик агрессив фенотипи шаклланиши ҳамда бачадон бўйни саратони эрта рецидиви хавфининг ортиши билан боғлиқ эканлиги исботланган;
Ki67, VEGFR ва CD34 иммуногистокимёвий маркерларининг синхрон коэкспрессияси, шунингдек DAPK1 генининг гиперметилланиши ва PD-L1-позитив статус ўсманинг иммуносупрессив микроатрофи шаклланишини акс эттириши ҳамда бачадон бўйни саратонининг ноқулай клиник кечиши ва юқори прогрессия хавфи билан ассоциацияланиши аниқланган;
молекуляр-генетик, эпигенетик, иммунологик ва клиник-морфологик прогрессия омилларини ўз ичига олган IRR индекси асосида бачадон бўйни саратони эрта рецидивини прогноз қилишнинг интеграл молекуляр-генетик модели ишлаб чиқилиб, у беморларни хавф гуруҳлари бўйича объектив стратификация қилиш ва даволаш тактикасини шахсийлаштириш имконини бериши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон бўйни саратонини даволаш ва башоратлашда молекуляр-генетик маркерларнинг аҳамиятини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: бачадон бўйни саратонининг клиник кечиши FIGO босқичи, стромал инвазия чуқурлиги, лимфоваскуляр инвазия ва ўсманинг дифференциация даражасини ўз ичига олган клиник-морфологик омиллар мажмуаси билан белгиланиши, репродуктив ёшдаги аёлларда касалликнинг маҳаллий тарқалган шакллари юқори улушда учраши кеч ташхис қўйиш муаммоси сақланиб қолаётганлиги ҳамда эрта аниқлаш алгоритмларини такомиллаштириш зарурлиги исботланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4-сонли қарори билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратони клиник кечиши ва даволаш натижаларини прогноз қилишнинг иммуногистокимёвий предикторлари» ҳамда ушбу марказ Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июлдаги №8-сонли қарори билан тасдиқланган «РИОваР ИАТМ Самарқанд филиали маълумотлари асосида бачадон бўйни саратонини даволаш натижаларининг мета-таҳлили» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур ёндашув Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №22-сонли, Сурхондарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №18-Т-сонли, Қашқадарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №94-сонли ҳамда Жиззах филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №416-сонли буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/32-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бачадон бўйни саратонини комплекс клиник-морфологик баҳолаш алгоритмини амалиётга жорий этиш беморларни хавф гуруҳлари бўйича ўз вақтида стратификация қилиш, эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ва махсуслаштирилган онкогинекологик ёрдам сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларни клиник-морфологик стратификация қилишнинг такомиллаштирилган алгоритмини қўллаш асоссиз диагностик ва даволаш тадбирлари ҳажмини камайтириш ҳисобига беморларнинг стационарда даволаниш муддатини ўртача 2,1 койка-кунга қисқартириш ва бир бемор учун 1184600 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: бачадон бўйни саратони клиник кечишини комплекс клиник-морфологик баҳолаш алгоритмини клиник амалиётга жорий этиш касалликнинг прогрессияланувчи шаклларини эрта аниқлаш самарадорлигини ошириш, даволаш-диагностика тактикасини оптималлаштириш ва махсуслаштирилган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга хизмат қилди, бу эса госпитализация муддатини ўртача 2,1 койка-кунга қисқартириш ва бир бемор ҳисобига 1184600 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, ишлаб чиқилган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлади.
иккинчи илмий янгилик: бачадон бўйни саратонида миниинвазив хирургик технологияларни қўллаш операциядан кейинги травматизация даражасини камайтириши, асоратлар частотасини пасайтириши ва операциядан кейинги реабилитация муддатларини қисқартириши ҳисобига комплекс даволаш самарадорлигини ҳамда беморларнинг рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичларини ошириши асосланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4-сонли қарори билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратони клиник кечиши ва даволаш натижаларини прогноз қилишнинг иммуногистокимёвий предикторлари» ҳамда ушбу марказ Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июлдаги №8-сонли қарори билан тасдиқланган «РИОваР ИАТМ Самарқанд филиали маълумотлари асосида бачадон бўйни саратонини даволаш натижаларининг мета-таҳлили» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур ёндашув Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №22-сонли, Сурхондарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №18-Т-сонли, Қашқадарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №94-сонли ҳамда Жиззах филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №416-сонли буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/32-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бачадон бўйни саратонида миниинвазив хирургик технологияларни амалиётга жорий этиш операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, реабилитация жараёнларини тезлаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: лапароскопик хирургик даволаш усулларини қўллаш операциядан кейинги медикаментоз терапия ҳажмини камайтириш ва асоратлар частотасини пасайтириш ҳисобига беморларнинг стационарда даволаниш муддатини ўртача 3,4 койка-кунга қисқартириш ҳамда бир бемор ҳисобига 1 936 400 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: бачадон бўйни саратонида миниинвазив хирургик технологияларни клиник амалиётга жорий этиш операциядан кейинги травматизация даражасини камайтириш ва комплекс даволаш натижаларини яхшилашга хизмат қилди, бу эса госпитализация муддатини ўртача 3,4 койка-кунга қисқартириш ва бир бемор ҳисобига 1936400 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, ишлаб чиқилган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлади.
учинчи илмий янгилик: VEGFA, SOD2, TGFB1 ва EDN1 генларининг ноқулай аллел вариантлари ташувчилиги ангиогенез, оксидатив стресс ва цитокин регуляцияси жараёнларининг бузилиши натижасида ўсманинг биологик агрессив фенотипи шаклланиши ҳамда бачадон бўйни саратони эрта рецидиви хавфининг ортиши билан боғлиқ эканлиги исботланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4-сонли қарори билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратони клиник кечиши ва даволаш натижаларини прогноз қилишнинг иммуногистокимёвий предикторлари» ҳамда ушбу марказ Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июлдаги №8-сонли қарори билан тасдиқланган «РИОваР ИАТМ Самарқанд филиали маълумотлари асосида бачадон бўйни саратонини даволаш натижаларининг мета-таҳлили» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган; олинган натижалар асосида Ўзбекистон Республикасининг №IAP 8148-сонли «EDN1, VEGFA ва GSTP1 генлари полиморфизмларини таҳлил қилиш асосида бачадон бўйни саратони эрта рецидивларини даволаш ва умумий яшовчанликни прогноз қилиш усули» ихтиро патенти ишлаб чиқилган ва рўйхатдан ўтказилган. Мазкур ёндашув Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №22-сонли, Сурхондарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №18-Т-сонли, Қашқадарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №94-сонли ҳамда Жиззах филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №416-сонли буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/32-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бачадон бўйни саратони эрта рецидивини молекуляр-генетик прогноз қилиш усулини амалиётга жорий этиш юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни ўз вақтида аниқлаш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва динамик кузатув самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: бачадон бўйни саратони эрта рецидивини молекуляр-генетик прогноз қилиш усулини қўллаш рецидивларнинг олдини олиш, такрорий даволаш тадбирлари ҳажмини камайтириш ва комплекс даволашни оптималлаштириш ҳисобига беморларнинг стационарда даволаниш муддатини ўртача 2,8 койка-кунга қисқартириш ҳамда бир бемор ҳисобига 2980000 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: VEGFA, SOD2, TGFB1 ва EDN1 генлари полиморфизмларини таҳлил қилиш асосида бачадон бўйни саратони эрта рецидивини молекуляр-генетик прогноз қилиш усулини клиник амалиётга жорий этиш беморларни хавф гуруҳлари бўйича ўз вақтида стратификация қилиш ва даволаш тактикасини шахсийлаштиришга хизмат қилди, бу эса госпитализация муддатини ўртача 2,8 койка-кунга қисқартириш ва бир бемор ҳисобига 2980000 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, ишлаб чиқилган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлади.
тўртинчи илмий янгилик: Ki67, VEGFR ва CD34 иммуногистокимёвий маркерларининг синхрон коэкспрессияси, шунингдек DAPK1 генининг гиперметилланиши ва PD-L1-позитив статус ўсманинг иммуносупрессив микроатрофи шаклланишини акс эттириши ҳамда бачадон бўйни саратонининг ноқулай клиник кечиши ва юқори прогрессия хавфи билан ассоциацияланиши аниқланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4-сонли қарори билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратони клиник кечиши ва даволаш натижаларини прогноз қилишнинг иммуногистокимёвий предикторлари» ҳамда ушбу марказ Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июлдаги №8-сонли қарори билан тасдиқланган «РИОваР ИАТМ Самарқанд филиали маълумотлари асосида бачадон бўйни саратонини даволаш натижаларининг мета-таҳлили» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур ёндашув Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №22-сонли, Сурхондарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №18-Т-сонли, Қашқадарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №94-сонли ҳамда Жиззах филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №416-сонли буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/32-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўсманинг биологик потенциалини комплекс иммуногистокимёвий ва молекуляр-генетик баҳолашни амалиётга жорий этиш бачадон бўйни саратони клиник кечишини аниқроқ прогноз қилиш, юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни ўз вақтида аниқлаш ва шахсийлаштирилган даволаш самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: бачадон бўйни саратони прогрессияси хавфини иммуногистокимёвий ва молекуляр-генетик баҳолаш усулини қўллаш даволаш-диагностика тактикасини оптималлаштириш ва касаллик прогрессияси частотасини камайтириш ҳисобига беморларнинг стационарда даволаниш муддатини ўртача 2,4 койка-кунга қисқартириш ҳамда бир бемор ҳисобига 2214800 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: Ki67, VEGFR, CD34 иммуногистокимёвий маркерлари, DAPK1 генининг гиперметилланиши ва PD-L1-статусини комплекс баҳолаш усулини клиник амалиётга жорий этиш бачадон бўйни саратони клиник кечишини прогноз қилиш аниқлигини ошириш ва даволаш тактикасини шахсийлаштиришга хизмат қилди, бу эса госпитализация муддатини ўртача 2,4 койка-кунга қисқартириш ва бир бемор ҳисобига 2214800 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, ишлаб чиқилган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлади.
бешинчи илмий янгилик: молекуляр-генетик, эпигенетик, иммунологик ва клиник-морфологик прогрессия омилларини ўз ичига олган IRR индекси асосида бачадон бўйни саратони эрта рецидивини прогноз қилишнинг интеграл молекуляр-генетик модели ишлаб чиқилиб, у беморларни хавф гуруҳлари бўйича объектив стратификация қилиш ва даволаш тактикасини шахсийлаштириш имконини бериши асосланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4-сонли қарори билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратони клиник кечиши ва даволаш натижаларини прогноз қилишнинг иммуногистокимёвий предикторлари» ҳамда ушбу марказ Эксперт кенгашининг 2025 йил 26 июлдаги №8-сонли қарори билан тасдиқланган «РИОваР ИАТМ Самарқанд филиали маълумотлари асосида бачадон бўйни саратонини даволаш натижаларининг мета-таҳлили» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган; олинган натижалар асосида Ўзбекистон Республикасининг №IAP 8149-сонли «Бачадон бўйни саратони натижасини прогноз қилиш ва шахсийлаштирилган даволаш усули» ихтиро патенти ишлаб чиқилган ва рўйхатдан ўтказилган. Мазкур ёндашув Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №22-сонли, Сурхондарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №18-Т-сонли, Қашқадарё филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №94-сонли ҳамда Жиззах филиалида 2025 йил 22 сентябрдаги №416-сонли буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/32-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бачадон бўйни саратони эрта рецидивини прогноз қилишнинг интеграл молекуляр-генетик моделини амалиётга жорий этиш беморларни хавф гуруҳлари бўйича аниқ стратификация қилиш, даволаш тактикасини шахсийлаштириш ва динамик кузатув самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: бачадон бўйни саратони эрта рецидиви хавфини баҳолашнинг интеграл моделини қўллаш комплекс даволаш ҳажмини оптималлаштириш, рецидивларнинг олдини олиш ва такрорий госпитализацияларга эҳтиёжни камайтириш ҳисобига беморларнинг стационарда даволаниш муддатини ўртача 3,7 койка-кунга қисқартириш ҳамда бир бемор ҳисобига 3486500 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: IRR индекси асосида бачадон бўйни саратони эрта рецидивини прогноз қилишнинг интеграл молекуляр-генетик моделини клиник амалиётга жорий этиш беморларни хавф гуруҳлари бўйича стратификация қилиш аниқлигини ошириш ва даволаш тактикасини шахсийлаштиришга хизмат қилди, бу эса госпитализация муддатини ўртача 3,7 койка-кунга қисқартириш ва бир бемор ҳисобига 3486500 сўм иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, ишлаб чиқилган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлади.