Мамаризаев Иброхим Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Эндотоксикозли оналардан туғилган чақалоқлар саломатлик ҳолати", 14.00.09-Педиатрия, 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5468
Илмий рахбарлар: Ибрагимова Марина Фёдоровна, тиббиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент; Шавази Наргиз Нуралиевна тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алиева Нигора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эндотоксикоз билан хасталанган оналардан туғилган чақалоқларда юрак қон томир, нафас ва марказий асаб тизимларида кузатиладиган асоратларни башорат қилиш ва олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эндотоксикоз билан кечган ҳомиладорликдан туғилган чақалоқларда эрта неонатал даврда ҳаётий муҳим тизимлар фаолиятида бузилишлар сезиларли даражада учраши (нафас олиш тизимидаги - 87,8%, марказий асаб тизими шикастланиш белгилари-69,4%, юрак-қон томир тизими етишмовчилиги-71,4% (p<0,05)) ва бу ҳолатлар онадаги эндотоксикоз оғирлик даражаси ортиши билан кучайиши аниқланган;
илк бор "она-ҳомила" тизимида аёлларда эндотоксикоз ва оксидатив стресснинг кучайиши янги туғилган чақалоқларда эрта неонатал мослашув бузилишлари ривожланишининг етакчи патогенетик (нейрон-специфик энолаза, малондиалдегид орасида кучли боғликлик (rs=0,93; rs=0,74)) омилларидан бири эканлиги исботланган;
эндотоксикоз билан оғриган ҳомиладор аёлларда оксидатив стресс ва антиоксидант ҳимоя кўрсаткичларини комплекс баҳолаш орқали уларда МДА даражаси 3,88 баравар, нейрон-специфик энолаза - 2,55 баравар, сиал кислоталар - 1,53 баравар, сийдик кислотаси - 1,62 баравар ошиши, фонида супероксиддисмутаза фаоллигининг 0,49 баравар пасайиши аниқланган ва бу холат эндоген заҳарланишнинг оғирлик даражасини белгилаши асосланган;
эндотоксикоз билан кечган ҳомиладорликдан туғилган чақалоқларда умумий клиник, оксидатив стресс ва антиоксидант ҳимоя тизими курсаткичларини инобатга олган ҳолда анъанавий комплекс даво муолажасига қўшимча L-карнитин, коэнзим Q10 препаратларини қўллаш орқали даволаш усули такомиллаштирилган ва унинг юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндотоксикозли оналардан туғилган чақалоқлар саломатлик ҳолатини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28-март 05/30-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: эндотоксикоз билан кечган ҳомиладорликдан туғилган чақалоқларда эрта неонатал даврда ҳаётий муҳим тизимлар фаолиятида бузилишлар сезиларли даражада учраши (нафас олиш тизимидаги - 87,8%, марказий асаб тизими шикастланиш белгилари-69,4%, юрак-қон томир тизими етишмовчилиги -71,4% (p<0,05)) ва бу ҳолатлар онадаги эндотоксикоз оғирлик даражаси ортиши билан кучайиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026йил 3-февральдаги 6-сони билан тасдиқланган “Онанинг эндотоксикозида чақалоқларда яллиғланиш ва оксидатив стресс маркерларини комплекс баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 2278-7-107-TB/2026-сонли буйруғи, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 20.02.2026 йилдаги 372-8-118TB/2026-сон буйруғи асосида амалий фаолиятга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026-йил “28” март 05/30 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: янги туғилган чақалоқларда неонатал ва перинатал патология билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни камайтиришга, шунингдек, перинатал ёрдам тизимини ҳудудий ва миллий даражада оптималлаштиришга имкон берди. Иқтисодий смарадорлик: эндотоксикозга чалинган оналардан туғилган чақалоқларда асоратлар даволанишидан тежалган харажатлар 445000 сўмни ташкил этган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор "она-ҳомила" тизимида аёлларда эндотоксикоз ва оксидатив стресснинг кучайиши янги туғилган чақалоқларда эрта неонатал мослашув бузилишлари ривожланишининг етакчи патогенетик (нейрон-специфик энолаза, малондиалдегид орасида кучли боғликлик (rs=0,93; rs=0,74)) омилларидан бири эканлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 3-февральдаги 6-сони билан тасдиқланган “Онанинг эндотоксикозида чақалоқларда яллиғланиш ва оксидатив стресс маркерларини комплекс баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 2278-7-107-TB/2026-сонли буйруғи, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 20.02.2026 йилдаги 372-8-118TB/2026-сон буйруғи асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28-март 05/30-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда касалликни эрта ташхислашни такомиллаштириш орқали перинатал асоратларни учраш частотаси камайитирилган, гўдаклар касалланиши ва ўлими даражасини пасайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда касалликни эрта ташхислаш перинатал асоратларнинг олдини олиниши ва уларга эрта ташхис қўйиш, бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан ифодаланиши ҳисобига давлат томомнидан сарфланган маблағлар иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: эндотоксикоз билан оғриган ҳомиладор аёлларда оксидатив стресс ва антиоксидант ҳимоя кўрсаткичларини комплекс баҳолаш орқали уларда МДА даражаси 3,88 баравар, нейрон-специфик энолаза - 2,55 баравар, сиал кислоталар - 1,53 баравар, сийдик кислотаси - 1,62 баравар ошиши, фонида супероксиддисмутаза фаоллигининг 0,49 баравар пасайиши аниқланган ва бу холат эндоген заҳарланишнинг оғирлик даражасини белгилаши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026йил 3-февральдаги 6-сони билан тасдиқланган “Онанинг эндотоксикозида чақалоқларни комплекс даволашнинг самарадорлиги” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 2278-7-107-TB/2026-сонли буйруғи билан, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 20.02.2026 йилдаги 372-8-118TB/2026-сон буйруқ билан килиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28-март 05/30-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: эндотоксикознинг чақалоқлар саломатлигининг узоқ ва яқин муддатли оқибатларини ўрганиш ва асоратларни олдини олиш гўдаклар касалланиши ва ўлимини камайтиришга, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамда давлат соғлиқни сақлаш маблағларидан оқилона фойдаланишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлик: асоратларни олдини олиш стационар даволаш муддатини қисқартириб қайта амбулатор мурожаатлар сонини камайтириш ҳисобига давлат бюджети маблағларини тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: эндотоксикоз билан кечган ҳомиладорликдан туғилган чақалоқларда умумий клиник, оксидатив стресс ва антиоксидант ҳимоя тизими курсаткичларини инобатга олган ҳолда анъанавий комплекс даво муолажасига қўшимча L-карнитин, коэнзим Q10 препаратларини қўллаш орқали даволаш усули такомиллаштирилган ва унинг юқори самарадорлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 3-февральдаги 6-сони билан тасдиқланган “Онанинг эндотоксикозида чақалоқларни комплекс даволашнинг самарадорлиги” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 2278-7-107-TB/2026-сонли буйруғи билан, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 20.02.2026 йилдаги 372-8-118TB/2026-сон буйруқ билан килиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 28-март 05/30-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: эндотоксикозли оналардан туғилган чақалоқларни ташхислаш ва такомиллаштирилган даволаш-профилактика усулларидан фойдаланиш (L-карнитин, коэнзим Q10 препаратлари) янги туғилган чақалоқлар саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган ижтимоий юкни камайтириш, соғлом болалар туғилишини ошириш ва нохуш неонатал оқибатлар частотасини пасайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Эндотоксикозли оналардан туғилган чақалоқлардаги асоратларни ўзвақтида аниқлаб уларни даволаш стационарда бўлиш муддатини 11,6 ± 1,4 суткадан 10,3 ± 1,2 суткагача қисқариб, ўртача 1,3 койка-кунга камайганлиги ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган.