Бобохонов Акрамхон Алохоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят процессида иш юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашни такомиллаштириш масалалари”, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1345.
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02 
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори Имомназаров Алишер Хасанович; юридик фанлар номзоди, доцент Қўшаев Нурали Махмудович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иш юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш жиноят-процессуал ҳуқуқининг асосий элементлари сифатида назарий ва амалий жиҳатдан англаш, шунингдек, мамлакатимиздаги жорий ҳолат, замонавий тенденциялар ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда иш юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш асослари, тартиб-таомиллари ва параметрларини такомиллаштиришга кўмаклашувчи илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
терговчи ва суриштирувчининг жиноят иши бўйича терговни тўхтатиш, шунингдек тергов ҳамда суриштирув бўлими раҳбарларининг асоссиз ва қонунга хилоф бўлган терговни тўхтатиш қарорларини бекор қилиш ваколатларини қонунда назарда тутиш таклиф этилган; 
пандемия, фавқулодда ҳолатлар, енгиб бўлмас куч таъсирида процесс иштирокчисининг ишда иштирокига монелик қилувчи ҳолатларда, шунингдек экспертиза, тафтиш, хизмат текширув ва бошқа текширув ўтказилиши муносабати билан ҳамда дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жараёнида иш юритишни тўхтатишни қонунда мустаҳкамлаш зарурлиги асослантирилган;
жиноят процессида иш юритишни тўхтатиш институтини нафақат айбланувчи ёки судланувчи мақомидаги процесс иштирокчисига нисбатан, балки гумон қилинувчига нисбатан ҳам татбиқ қилиш, шунингдек шахсни айблаш учун асос бўлган қонуннинг Конституцияга мослиги юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилинганда, жиноят иши бўйича далиллар ғайриқонуний йўллар билан тўпланганлиги ҳақидаги мурожаат прокурор томонидан текширилаётганда, жиноят ишини жиноий таъқибни давом эттириш учун хорижий давлатга юборилаётганда иш юритишни тўхтатишни назарда тутиш, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси тўхтатилган ва қайта тикланганда процесс иштирокчиларининг айримлари эмас, балки барча манфаатдор тарафлар исбот қилиш субъектлари томонидан хабардор қилинишини қонунда акс эттириш таклиф этилган; 
жиноят процессида иш юритишни тўхтатиш вақтида иш бўйича хатланган мол-мулкнинг тақдири ҳамда хавфсизлик чоралари қўлланилган шахсларга хавфсизлик чораларининг давом эттирилиши ёки йўқлиги масаласини ҳал этишни исбот қилиш субъектлари зиммасига юклаш, шунингдек бедарак йўқолган шахс топилмаганда дастлабки терговни тўхтатишни қонунда акс эттириш зарурлиги асослантирилган; 
терговга қадар текширув жараёнида иш юритишни уч ойга қадар тўхтатиш асосларини қонунчиликда акс эттириш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида иш юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институтини такомиллаштириш масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:  
терговчи ва суриштирувчининг жиноят иши бўйича терговни тўхтатиш, шунингдек тергов ҳамда суриштирув бўлими раҳбарларининг асоссиз ва қонунга хилоф бўлган терговни тўхтатиш қарорларини бекор қилиш ваколатларини ЖПКнинг 36, 37, 381 ва 39-моддаларида акс эттириш лозимлиги ҳақидаги таклифлар қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Бош прокуратуранинг 17.09.2025 йилдаги №27/2-253-25-сон далолатномаси, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент Тадқиқотлари Институтининг 14.10.2025 йилдаги №9/dn-205-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши натижасида терговчи ва суриштирувчиларнинг ваколатлари доирасини янада аниқлаштиришга ҳамда суриштирув ва тергов органлари раҳбарларининг ваколатларини кенгайтириш орқали, процессуал қарорлар қабул қилиниши устидан идоравий назорат самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
пандемия, фавқулодда ҳолатлар, енгиб бўлмас куч таъсирида процесс иштирокчисининг ишда иштирокига монелик қилувчи ҳолатларда, шунингдек экспертиза, тафтиш, хизмат текширув ва бошқа текширув ўтказилиши муносабати билан ҳамда дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жараёнида иш юритишни тўхтатишга оид нормаларни ЖПКнинг 364 ва 420-моддаларида акс эттириш ҳақидаги таклифлар қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент Тадқиқотлари Институтининг 14.10.2025 йилдаги №9/dn-205-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши натижасида жиноят процессида иш юритишни тўхтатиш асосларини кенгайтириш ҳамда шу йўл билан асоссиз ва қонунга зид қарорлар қабул қилинишини олдини олишга хизмат қилади;
жиноят процессида иш юритишни тўхтатиш институтини нафақат айбланувчи ёки судланувчи мақомидаги процесс иштирокчисига нисбатан, балки гумон қилинувчига нисбатан ҳам татбиқ қилиш, шунингдек шахсни айблаш учун асос бўлган қонуннинг Конституцияга мослиги юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилинганда, жиноят иши бўйича далиллар ғайриқонуний йўллар билан тўпланганлиги ҳақидаги мурожаат прокурор томонидан текширилаётганда, жиноят ишини жиноий таъқибни давом эттириш учун хорижий давлатга юборилаётганда иш юритишни тўхтатишни назарда тутиш, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси тўхтатилган ва қайта тикланганда процесс иштирокчиларининг айримлари эмас, балки барча манфаатдор тарафлар исбот қилиш субъектлари томонидан хабардор қилинишини қонунчиликда акс эттириш ҳақидаги таклифлар қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент Тадқиқотлари Институтининг 14.10.2025 й. №9/dn-205-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши иш юритишни тўхтатиш асосларини кенгайиши орқали процессуал муддатларнинг асоссиз ўтказилишини олдини олишга ҳамда процесс иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилади;
жиноят процессида иш юритишни тўхтатиш вақтида иш бўйича хатланган мол-мулкнинг тақдири ҳамда хавфсизлик чоралари қўлланилган шахсларга хавфсизлик чораларининг давом эттирилиши ёки йўқлиги масаласини ҳал этишни исбот қилиш субъектлари зиммасига юклаш, бедарак йўқолган шахс топилмаганда дастлабки терговни тўхтатиш ҳақидаги нормаларни ЖПКнинг 364-моддасида акс эттиришни назарда тутувчи таклифлар қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент Тадқиқотлари Институтининг 14.10.2025 й. №9/dn-205-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши иш юритиш тўхтатилганда процесс иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда айрим тоифадаги жиноят ишлари бўйича етарли асосларсиз қарорлар қабул қилинишини олдини олишга хизмат қилади;
терговга қадар текширув жараёнида иш юритишни уч ойга қадар тўхтатиш асосларини ЖПКнинг 329-моддасида назарда тутиш ҳақидаги таклифлар қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент Тадқиқотлари Институтининг 14.10.2025 й. №9/dn-205-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши терговга қадар текширув жараёнида муҳим далиллар тўпланмасдан туриб, асоссиз қарорлар қабул қилинишини олдини олишга ҳамда терговга қадар текширувнинг тўлиқ, ҳар томонлама ва сифатли ўтказилишига хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish