Ачилов Санжар Гелдияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган тупроқ шароитида амалий селекция учун ғўзанинг эртапишар, серҳосил ва юқори тола чиқимига эга бошланғич ашёсини яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Qx1381.
Илмий раҳбар: Амантурдиев Алишер Балкибаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пaxтa cелекцияcи, уруғчилиги вa етиштириш aгрoтеxнoлoгиялaри илмий-тaдқиқoт инcтитути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qх.01.02.
Расмий оппонентлар: Набиев Сайдиғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор; Мирахмедов Мирвахоб Содиқович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади беккросс чатиштириш усули орқали олинган генетик жиҳатдан бойитилган дурагайлар асосида, эртапишар, серҳосил, йирик кўсакли, юқори тола чиқими ва сифатига эга бўлган шўрга бардошли бошланғич ашёлар яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба шўрланган тупроқ шароитида G.hirsutum L. турига мансуб шўрга бардошли ўртапишар Гулистон, С-5707, С-5706, С-5709 навлари ҳамда эртапишар, серҳосил Т-2674, Т-7211, Т-374, Т-45/573 тизмалари иштирокида олинган дурагай комбинацияларда оталик шакллари билан беккросс (тўйинтирувчи) чатиштиришлар амалга оширилиб, шўрга бардошли эртапишар, юқори тола чиқими ва сифат кўрсаткичларига эга Т-681, Т-664, Т-597, Т-714, Т-716, Т-620 янги тизмалари яратилган ҳамда амалий селекция учун тавсия этилган;
F5B1-F7B1 беккросс дурагай оилаларида морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг барқарорлашув жараёни турлича кечиши ҳамда юқори авлодларда айрим белгилар бўйича ўзгарувчанлик коэффициенти пасайиб, белгиларнинг генетик жиҳатдан мустаҳкамланиши аниқланган;
тезпишарлик ва шўрга бардошлиликни баҳолашда маҳсулдорлик белгилари билан айрим морфо-хўжалик белгилар ўртасида ижобий ва салбий корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги ҳамда уларнинг кучли, ўрта ва кучсиз даражада намоён бўлиши аниқланган;
шўрга бардошли эртапишар дурагай оила ва тизмаларни яратишда ўртапишар навларни эртапишар тизмалар билан чатиштиришдан олинган дурагайларда оталик шакли билан беккросс чатиштириш ҳамда танловларни шўрланган тупроқ муҳитида олиб бориш селекцион самарадорликни ошириши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта даражада шўрланган тупроқлар шароитида амалий селекция учун беккросс чатиштириш усулида олинган бошланғич ашёлар яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
тадқиқотлар натижасида шўрга бардошли, эртапишар, серҳосил, йирик кўсакли, тола чиқими ва сифати юқори бўлган янги Т-681, Т-664, Т-597, Т-714, Т-716 ва Т-620 тизмалар яратилиб, ПСУЕАИТИнинг Сирдарё илмий тажриба станциясининг ўрта даражада шўрланган тупроқ шароитида 0,50 га майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги №05/01-05/02-05/04-03-439-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тизмаларнинг вегетация даври 109,0-112,0 кун, бир дона кўсакдаги пахта вазни 5,6-6,5 грамм, тола чиқими 39,5-41,5 фоиз, ип йигирувчанлик коэффициенти 150 дан юқори бўлиб, толасининг сифати IV саноат типига тўлиқ жавоб берган ҳамда ҳосилдорлик 41,0-43,3 ц/га бўлишига эришилган;
тадқиқотлар натижасида яратилган янги Т-620 тизмаси Жиззах илмий тажриба станциясига қарашли 0,70 га майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги №05/01-05/02-05/04-03-439-сон маълумотномаси). Натижада, Т-620 тизмаси ўзининг сув танқислиги ва шўрга бардошлилиги билан бир қаторда ижобий қимматли хўжалик белгилари бўйича афзалликни намоён қилиб, эртапишарлиги 112-115 кун, бир дона кўсакдаги пахта вазни 5,5-6,0 грамм, тола чиқими 38-39 фоиз, ҳосилдорлиги 42-44 ц/га, тола сифати IV саноат типини ташкил этган;
олиб борилган тадқиқотлар натижасида яратилган янги Т-716 тизмаси Тошкент вилояти Оққўрғон тажриба станциясига қарашли 0,10 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги №05/01-05/02-05/04-03-439-сон маълумотномаси). Натижада, Т-716 тизмасининг эртапишарлиги 113-115 кун, бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,5 грамм, тола чиқими 39-40 фоиз, ип йигирилувчанлик коеффиценти 157, ҳосилдорлик 42-44 ц/га ни ташкил этиб, тола сифати IV саноат типи талаблари даражасида бўлган ҳамда андоза С-6524 га нисбатан қўшимча 3,0-4,0 центнер юқори ҳосилдорликка эришиш имконини берган.