Аҳадов Абдулло Амрулложон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Казимир-Кемпф моделидан фойдаланилгандаги купратли юқори ҳароратли ўта ўтказгичлар параметрларининг босим таъсиридаги ўзгаришлари”, 01.04.07 - Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.PhD/FM1419.
Илмий раҳбар: Джураев Даврон Раҳмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.FM.08.06. 
Расмий оппонентлар: Явидов Баҳрам Янгибаевич, физика-математика фанлари доктори; Шаропов Уткиржон Баҳодирович, физика-математика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юқори ҳароратли купратли ўта ўтказгичларда босим таъсирида ўзгарадиган асосий ўта ўтказувчанлик параметрлари, яъни критик ҳарорат, заряд ташувчилар зичлиги, эффектив массаси ва магнит майдонининг Лондон сингиш чуқурлиги ўртасидаги боғланишларни Казимир–Кемпф модели асосида назарий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Казимир эффектини ҳисобга олган ҳолда юқори ҳароратли ўта ўтказувчан купратлар учун критик ҳароратнинг бир ўқли босим бўйича ҳосилаларини ҳисоблаш тенгламалари олинган ва улар орқали критик ҳароратга бир ўқли босим анизтроп таъсирини тавсифловчи назарий модел ишлаб чиқилган;
биринчи марта Казимир-Кемпф модели асосида купратли юқори ҳароратли ўта ўтказгичларда заряд ташувчилар эффектив массасига бир ўқли босим таъсирини ифодаловчи назарий тенгламалар келтириб чиқарилган ва ушбу тенгламалар орқали кристалл панжаранинг турли йўналишлари бўйича бериладиган босим эффектив массага анизотроп таъсир кўрсатиши назарий асосланган;
биринчи марта Ҳг-12(н-1)н ўта ўтказгичларда заряд ташувчилар эффектив массасининг бир ўқли босим бўйича ҳосилавий қийматлари ҳисобланиб, эффектив масса кристалл панжаранинг а(c)-ўқи бўйича йўналган босим таъсирида камайиши (ортиши), тажрибаларда кузатилган критик ҳароратнинг бир ўқли босим остидаги анизотроп ўзгариши Казимир-Кемпф модели асосида тушунтирилган;
Ҳг-12(н–1)н ва Й-123 ўта ўтказгичлар критик ҳароратининг бир ўқли ҳамда гидростатик босим бўйича ҳосилавий қийматлари ҳисобланган ва босим остида заряд ташувчилар зичлиги, уларнинг эффектив массаси, кристалл панжара параметрлари ва критик ҳарорат ўзгаришлари орасидаги боғлиқлик аниқланган;
гидростатик босим остида ўта ўтказувчанлик критик ҳарорати, заряд ташувчилар эффектив массаси ва магнит майдонининг Лондон сингиш чуқурлиги орасидаги ўзаро боғлиқлик Казимир-Кемпф ёндашуви асосида аниқланиб, босим таъсирида Лондон сингиш чуқурлиги ва эффектив массанинг камайиши критик ҳароратнинг ошишига олиб келиши назарий асосланган;
Й-124 ўта ўтказгичда критик ҳарорат, Лондон сингиш чуқурлиги ва заряд ташувчилар эффектив массасининг гидростатик босим остидаги ўзгаришлари орасидаги боғлиқлик Казимир-Кемпф модели асосида ҳисобланган. Хусусан, критик ҳароратнинг гидростатик босим бўйича ҳосилавий қиймати мис оксид қатламлар орасида идеал Казимир эффекти таъсирида ноидеал Казимир эффектига қараганда 4 марта катта бўлиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Купратларнинг босим остидаги ўта ўтказувчанлик параметрлари орасидаги боғлиқликларни Казимир-Кемпф модели асосида тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Й-123 ўта ўтказгич критик ҳароратининг бир ўқли босим бўйича ҳосилаларини ҳисоблаш натижалари заряд ташувчилар эффектив массасининг коваклар консентрациясига боғлиқлигини биполарон модели асосидаги ҳисоблашлар билан таққослашда (Physica B: Condensed Matter 727, 418383, 2026) ҳамда зол-гел усулида синтез қилинган, ноёб ер элементлари билан легирланган магний ва барий алюминат намуналарда кристалл структура, электрон тузилиш ва энергияга боғлиқ параметрлар орасидаги ўзаро муносабатларни тушунтиришда қўлланилган (Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал Б 99, 11, 2026);
ўта ўтказувчанликнинг Казимир-Кемпф модели негизида ишлаб чиқилган заряд ташувчилар эффектив массасининг бир ўқли босим бўйича ҳосилаларини аниқлаш учун ишлаб чиқилган тенгламалар ва улар асосида Ҳг-12(н-1)н ўта ўтказгичлар заряд ташувчилар эффектив массаси бир ўқли босим бўйича ҳосилаларининг ҳисобланган қийматлари каби илмий янгиликлар  Андижон давлат техника институтида бажарилиши 2022-2023 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури доирасида «Катта маълумотларга асосланган интеллектуал (АИ) қайта тикланадиган энергия тармоқ тизимини тадқиқ этиш ва қўллаш» мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот дастурининг илмий натижаларини таққослашда фойдаланилган. (Андижон давлат техника институтининг 2026-йил 4-февралдаги № 01-03-475 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш автоматлашган сезувчанлик технологиялари бўйича тадқиқотлар ва интеграциялашган энергия таъминоти тизимларининг автоматлашган сезувчанлик сенсори ва катта маълумотларни бирлаштиришга асосланган мувофиқлаштиришни бошқариш технологияси тадқиқ этиш имконини берган;
Й-асосли купратларнинг ўта ўтказувчанлик параметларига босим таъсири бўйича ҳисобланган натижалар Россия Фанлар Академияси В.А. Котелников номидаги радиотехника ва электроника институти бажарилиши 2025-2026-йилларда мўлжалланган «Научно-технические принципы создания экологичных сверхскоростных магнитолевитационных транспортных магистралей на основе высокотемпературных сверхпроводников» мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Россия Фанлар Академияси В.А. Котелников номидаги радиотехника ва электроника институтининг 2026-йил 4-мартдаги № 11220-8447-651 сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ташқи босим таъсирида купратларнинг ўта ўтказувчанлик параметрлари ўзгаришларини миқдорий таҳлил қилиш ва ҳисоблаш натижаларини экспериментал маълумотлар билан солиштириш имконини берган.
                               

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish