Музаффарова Бахтинисо Боҳодирхон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оксикислоталар асосида биотиббий материаллар синтези ва хоссаларини тадқиқ этиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/К1167.
Илмий раҳбар: Тиллаев Санжар Усмонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.К.09.09 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Эрназарова Самида Шамсидиновна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: оксикислоталар асосида биотиббий материаллар синтез қилиш ва хоссаларига турли хил модификаторлар таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полисут кислота, калсий гидроксиапатит ва модификаторлар (лимон кислота, CаФ2, МгФ2, Мг3(ПО4)2) асосида ПЛА/ҲА@Х таркибли 5 хил турдаги резорбсияланувчан биоматериаллар синтез қилинган;
материаллар таркибига модификатор сифатида 20% гача Мг3(ПО4)2) киритилганда биоматериалда 100÷200 μм ўлчамдаги микроғовакларнинг ҳосил бўлиши ҳамда остеокондуктивликнинг ортиши аниқланган;
ин виво муҳитда имплантга лимон кислота киритилганда имплантнинг суяк тўқимасига сўрилиш тезлигининг ортиши ҳамда симуляцион тана суюқлигида деградациясининг  тезлашиши аниқланган;
модификаторларнинг таъсири ҳамда термик ишлов бериш натижасида олинган материалларнинг Виккерс бўйича қаттиқлиги 28÷34 ҲВ (табиий суяк тўқимасининг қаттиқлик 27÷50 ҲВ) қийматга етиши, намуналарнинг ин витро шароитда яъни СБФ (Simulated Body Fluid) муҳитидаги биодеградация жараёни давомийлиги энг кам 72 кун ва максимал 127 кунни ташкил этиши кузатилган ҳамда ситотоксик таъсирга эга эмаслиги аниқланган;
резорбсияланувчи биотиббий материалларнинг таркибига 1% гача 1-(алкиламино)изохинолин ҳосилалари киритилганда яллиғланишнинг камайиши ҳамда антибактериал хоссаларнинг яхшиланиши исботланган; 
олинган биоматериал сунъий ҳосил қилинган ярани 90% битишига олиб келиши, ин виво шароитда 28 кунда 60÷70% гача, 75 кунда эса 95÷98% гача суяк тўқимаси билан бирлашиши исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. PLA/HA/ CaF2, MgF2, Mg3(PO4)2/ Лимон килота ҳамда антибактериал хоссаларни юзага келтириш учун 1-(алкиламино)изохинолин ҳосилалари киритилган биопарчаланувчан материаллар ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотлар натижасида:
“Солвент cастинг метҳод” усулида олинган резорбсияланувчан биотиббий материалларнинг намуналари Афён Коcатепе университети (Туркия) кимё бўлими илмий лабораторияларида ситотоксик, антибактериал ҳамда яраларни битириш хусусиятларини аниқлаш бўйича амалиётга жорий этилган (Афён Коcатепе университетининг 2025-йил, 17-февралдаги маълумотномаси). Натижада, материалларнинг ситотоксик хусусиятларга эга эмаслиги, яъни тирик ҳужайраларга салбий таъсир кўрсатмаслиги, антибактериал ва яра яхшилаш хусусиятларга эгалигини аниқлаш имконини берган;
“Солвент cастинг метҳод” усулида синтез қилинган биотиббий материаллар “Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими”да кичик ҳайвонлар (қуёнлар) суяги дефектлари ҳамда синишларни фиксациялашда амалий синовдан ўтказилган (“ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаснинг 2025 йил, 9-июлдаги 02/23-2045рақамли маълумотномаси”). Натижада биотиббий материалларнинг механик мустаҳкамлиги, антибактериал, яраларни яхшилаш хоссасига эга эканлиги, яллиғланиш келтириб чиқармаслиги, уч ой давомида табиий суяк тўқималари билан тўлиқ бирлашиб кетишитш аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish