Бекетов Амир Казакбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Исследование влияния выхлопных газов транспортного потока на окружающую среду на различных участках городских улиц (на примере города Ташкента)”, 05.09.02 —“Геотехника” (ЙЎллар, Йўлларни рақамлаштириш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси Йўналишлари бўйича) (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5753
Илмий раҳбар: Азизов Кудратулла Хусанович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2025.27.12.Т.01.05
Расмий оппонентлар: Джаббаров Саидбурхан Тулаганович – Тошкент давлат транспорт университети, техника фанлари доктори, профессор. Абдуназаров Жамшид Нурмухаматович – Жиззах политехника институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: Техника Йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспорт оқими параметрларини ва йўл қопламасининг равонлигини комплекс ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳри магистрал кўчаларининг йўлбўйи ҳудудларида ифлослантирувчи моддалар консентрацияси майдонлари шаклланиши қонуниятларини аниқлаш ва миқдорий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар кўчалари йўлбўйи ҳудудларида кўп тасмали магистрал кўчалар шароитини ҳисобга олган ҳолда, табиатда ўтказилган инструментал ўлчаш натижаларини статистик таҳлил қилиш асосида чиқинди газлар (CО, НО, НО₂, СО₂) консентрациясининг ҳаракат жадаллигига боғлиқ равишда ўзгариш қонунияти аниқланган;
юк автомобиллари улушининг ўзгаришига газларнинг (асосан НОₓ ва СО₂) сезгирлигини қиёсий таҳлил қилиш асосида ифлослантирувчи моддалар консентрацияси ўзгаришининг транспорт оқими таркибига миқдорий боғлиқлиги ўрнатилган;
транспорт оқими параметрларини ўлчаш ва тартибга солинадиган чорраҳаларнинг конфликт зоналарида ифлосланишнинг локал чўққиларини қайд этиш асосида чиқинди газлар консентрациясининг ҳаракат тезлигига чизиқли бўлмаган боғлиқлиги ўрнатилган;
макронотекисликларнинг ҳаракат режими трансформацияси орқали экологик кўрсаткичларга билвосита таъсир қилиш механизмини расмийлаштириш асосида йўл қопламаси равонлигининг (ИРИ кўрсаткичи) йўлбўйи ифлосланиш даражасига таъсир қилиш қонунияти асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шаҳар кўчаларининг турли бўлакларида транспорт оқимидан чиқинди газларининг атроф-муҳитга таъсирини тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кўча-йўл тармоғининг экологик ҳолатини баҳолаш ва шаҳар инфратузилмасини экологик барқарор ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашда аниқланган қонуниятлар «Марказий шаҳар кўчаларидан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган бошқарма» фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил Йўллари Қўмитасининг 2026 йил 17 мартдаги 03-1283-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар кўчаларини сақлаш ва таъмирлаш ишларини режалаштиришда экологик мезонларни ҳисобга олиш ҳамда йўлбўйи ҳудудларидаги ифлосланиш даражасини камайтиришга қаратилган инфратузилмавий ечимларни ишлаб чиқиш самарадорлиги оширилган;
шаҳар кўчаларининг техник ҳолатини комплекс баҳолаш, йўл-транспорт инфратузилмасини рақамлаштириш жараёнларига экологик кўрсаткичларни интеграция қилиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини ошириш бўйича тадқиқот материаллари «Автомобил йўлларининг техник ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳаракат хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил Йўллари Қўмитасининг 2026 йил 17 мартдаги 03-1283-сон маълумотномаси). Натижада, йўл қопламаси равонлиги (ИРИ) ва транспорт оқими параметрларининг экологик ҳолатга таъсирини рақамли моделлар асосида таҳлил қилиш, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича асослантирилган қарорлар қабул қилиш имконияти яратилган;
Тошкент шаҳрининг Бош режасини ишлаб чиқиш ва янгилаш, магистрал ва турар-жой ҳудудларини функсионал зоналлаштириш ҳамда транспорт-режалаштириш ечимларининг экологик юкламасини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил Йўллари Қўмитасининг 2026 йил 17 мартдаги 03-1283-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар кўча-йўл тармоғини реконструксия қилиш ва ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ечимларини асослашда транспорт чиқиндиларининг фазовий тақсимоти хариталаридан фойдаланиш орқали аҳоли яшаш пунктларидаги техноген юкламани камайтириш ва ҳудудларнинг экологик хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосланган механизмлари ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish