Нармуҳамедова Моҳира Камолитдин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тобамовирусга қарши микробиологик кураш чорасини яратиш», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Б1687.
Илмий раҳбар: Хусанов Тоҳир Суннатович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.05/2025.27.12.B.21.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Иброхим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кадирова Зарифа Носировна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тобамовирусларнинг биологик хусусиятларини аниқлаш, тоза вирус препаратини олиш ва вирусга қарши қўлланиладиган микробиологик препаратларнинг самарадорлигини баҳолаш орқали вирусли инфекцияларга курашиш стратегияларини тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўрланган тупроқлардан РНКаза ферментини ҳосил қилувчи Bacillus subtilis TM ва Bacillus velezensis TM бактерия штаммлари ажратиб олиниб антагонистик ва антивириал хусусиятлари аниқланган;
истиқболли бўлган Bacillus subtilis TM ва Bacillus velezensis TM бактериал суспензиялари билан вирус инокулятларини инкубация қилиниши натижасида ТМВ инфекциясини 90-96% камайтириши аниқланган;
Ўзбекистон шароитида “SK HW-75” гели ёрдамида ТМВ нинг тоза препарати ажратиб олинган ва алюминий ташувчисига иммобиланиб электрон микрорасми олинган;
илк бор Ўзбекистон шароитида ТМВ инфекциясига қарши бактериал “Биоеффект” микробиологик препарати ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тобамовирусларнинг биологик хусусиятлари ва уларга қарши микробиологик кураш чоралари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Фарғона вилояти ҳудуди ўртасида шўрланган тупроқлардан ажратиб олинган Bacillus subtilis ТМ штамми рРНК нуклеотид кетма-кетликлари аниқланиб, ГенБанк ҳамда Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базаларида мос равишда Баcиллус субтилис ТМ (ОР944512.1) рақамлари остида рўйхатдан ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 7 ноябрдаги 4/1255-2719-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу штамларнинг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотларини дунёнинг турли минтақаларида учрайдиган штаммлар билан таққослаш имконини беради;
Фарғона вилояти ҳудуди ўртасида шўрланган тупроқлардан ажратиб олинган Баcиллус велезенсис ТМ штамми рРНК нуклеотид кетма-кетликлари аниқланиб, GenBank ҳамда National Center for Biotechnology Information (NCBI) маълумотлар базаларида мос равишда Bacillus velezensis ТМ (ПП981902.1) рақамлари остида рўйхатдан ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 30 октябрдаги 4/1255-2621-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу штамларнинг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотларини дунёнинг турли минтақаларида учрайдиган штаммлар билан таққослаш имконини беради.