Салихов Файзулло Сайфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Колхицинол-2 саратонга қарши янги препаратни экспериментал ўрганиш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3570.
Илмий раҳбар: Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Улмасов Фирдавс Гайратович, тиббиёт фанлари доктори; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: К-26-в (Колхицинол-2) янги ўсмага қарши препаратини ҳайвонлардаги бир қатор ўсмаларда маълум цитостатик препаратлар билан солиштирган ҳолда экспериментал доклиник тадқиқотларини ўтказиш ва унинг токсикологик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
колхицинолнинг янги сувда эрийдиган ҳосиласи — К-26-в (Колхицинол-2) in vitro шароитида саркома-180 ҳужайраларида этопозидга нисбатан MDR2 кўп дорига чидамлилик гени экспрессиясининг сезиларли даражада паст индукциясини чақириши ҳисобига ўсма химиорезистентлигини шакллантириш қобилияти камайиши исботланган;
сичқонлар талоғи ҳужайраларида in vitro ва in vivo шароитларида Колхицинол-2 препаратининг MDR2 экспрессиясига этопозидга нисбатан камроқ таъсир кўрсатиши ҳисобига ўсма тўқимасига нисбатан юқори селективлик ва нормал ҳужайраларга нисбатан паст токсиклик намоён қилиниши исботланган;
MDR2 гиперэкспрессияси билан боғлиқ ўсма дорига чидамлилигини енгиб ўтиш хусусияти Колхицинол-2 препаратида аниқланиши туфайли уни хавфли ўсмаларнинг химиорезистент шаклларида қўллаш имкониятларини кенгайтириши илк бор исботланган;
колхицинол-2 нинг ўсмага қарши таъсири ўсма ҳужайралари апоптозини кучайтириш, нейтрофилларнинг фагоцитар фаоллигини ошириш ва иммун тизимининг функционал кўрсаткичларини меъёрлаштириш орқали намоён бўлувчи иммуномодулятор таъсир билан боғлиқ экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Колхицинол-2 саратонга қарши янги препаратни экспериментал ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Колхицинолнинг янги сувда эрийдиган ҳосиласи — К-26-в (Колхицинол-2) in vitro шароитида саркома-180 ҳужайраларида этопозидга нисбатан MDR2 кўп дорига чидамлилик гени экспрессиясининг сезиларли даражада паст индукциясини чақириши ҳисобига ўсма химиорезистентлигини шакллантириш қобилияти камайиши исботланганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали амалиётига 2023 йил 13 январдаги 07-01-23LB/1-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: янги сувда эрувчи Колхицинол-2 препарати аниқ ифодаланган ўсмага қарши фаолликка ва камроқ токсикликка эга бўлиши, у лейкоцитлар даражаси ҳамда қон яратиш кўрсаткичларига сезиларли таъсир қилмайдиган терапевтик дозаларни аниқлаш имконини бериши ўсма касалликларни даволаш имконини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: янги сувда эрувчи Колхицинол-2 препарати аниқ ифодаланган ўсмага қарши фаолликка ва камроқ токсикликка эга бўлиши, у лейкоцитлар даражаси ҳамда қон яратиш кўрсаткичларига сезиларли таъсир қилмайдиган терапевтик дозаларни аниқлаш имконини бериши келажакда ушбу препаратни беморларда қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилишини таъминлайди. Хулоса: бирини марта янги сувда эрувчи Колхицинол-2 препарати аниқ ифодаланган ўсмага қарши фаолликка ва камроқ токсикликка эга бўлиши, у лейкоцитлар даражаси ҳамда қон яратиш кўрсаткичларига сезиларли таъсир қилмайдиган терапевтик дозаларни аниқлаш имконини бериши исботланганлиги ўсма касалликларни даволаш имконини оширади, келажакда ушбу препаратни беморларда қўллаш бўйича кейинги босқич тадқиқотлар ўтказиш имконини беради. 
иккинчи илмий янгилик: сичқонлар талоғи ҳужайраларида in vitro ва in vivo шароитларида Колхицинол-2 препаратининг MDR2 экспрессиясига этопозидга нисбатан камроқ таъсир кўрсатиши ҳисобига ўсма тўқимасига нисбатан юқори селективлик ва нормал ҳужайраларга нисбатан паст токсиклик намоён қилиши аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали амалиётига 2023 йил 13 январдаги 07-01-23LB/1-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Колхицинол-2нинг юқори ўсмага қарши фаолликка эга бўлиши, жараённинг кечки босқичларида ҳам самарадорлигини сақлаб қолади, ҳатто 4–5 марта юборишгача қисқартирилганда ҳам фаоллиги камаймайди, бу эса унинг оптимал қўллаш режимини белгилаш имконини бериши онкологик беморларни даволаш имкониятини оширади.  Иқтисодий самарадорлиги: Колхицинол-2нинг юқори ўсмага қарши фаолликка эга бўлиши, жараённинг кечки босқичларида ҳам самарадорлигини сақлаб қолади, ҳатто 4–5 марта юборишгача қисқартирилганда ҳам фаоллиги камаймайди, бу эса унинг оптимал қўллаш режимини белгилаш имконини бериши унинг устида кенг тадқиқотлар олиб борилишини, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳаллий ўсмага қарши дори воситасини ишлаб чиқаришни ва давлат бюджетидан кимёвий препаратларга ажратиладиган маблағнинг 25% ини иқтисод қилиш имконини беради.  Хулоса: биринчи марта Колхицинол-2нинг юқори ўсмага қарши фаолликка эга бўлиши, жараённинг кечки босқичларида ҳам самарадорлигини сақлаб қолади, ҳатто 4–5 марта юборишгача қисқартирилганда ҳам фаоллиги камаймайди, бу эса унинг оптимал қўллаш режимини белгилаш имконини бериши унинг устида кенг тадқиқотлар олиб борилишини, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳаллий ўсмага қарши дори воситасини ишлаб чиқаришни ва давлат бюджетидан кимёвий препаратларга ажратиладиган маблағнинг 25% ини иқтисод қилиш  ва онкологик беморларни даволаш имкониятини оширади.
учинчи илмий янгилик: MDR2 гиперэкспрессияси билан боғлиқ ўсма дорига чидамлилигини енгиб ўтиш хусусияти Колхицинол-2 препаратида аниқланиши туфайли уни хавфли ўсмаларнинг химиорезистент шаклларида қўллаш имкониятларини кенгайтириши илк бор исботланганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали амалиётига 2023 йил 13 январдаги 07-01-23LB/1-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Колхицинол-2 препаратини терапевтик доза ҳаётий муҳим аъзоларга токсик таъсир қилмаслиги препаратни инсонларда кам токсиклик билан қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Колхицинол-2 препаратини терапевтик доза ҳаётий муҳим аъзоларга токсик таъсир қилмаслиги инсонларда қўлланилганда стационар ўрин-кунларининг 2-3 кунга қисқаришига ва ҳамроқ кўмаклашувчи терапия учун зарур бўлган 1 курсда  ўртача 15% иқтисод қилиниши таъминлайди. Хулоса: Колхицинол-2 препаратини 15 кун давомида қорин бўшлиғига юбориш дозага боғлиқ ўзгаришларни келтириб чиқариши, бунда терапевтик доза ҳаётий муҳим аъзоларга токсик таъсир қилмайди, аммо 2 ва 4 баробар оширилган дозалар асосан ўпка тўқималарида патологик ўзгаришлар юзага келтиради, бу эса клиник қўллаш учун терапевтик даражани тавсия қилиш имконини бериши беморларда даволаш муолажаларини узлуксиз ва қўшимча харажатларсиз ўтказиш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва ўрин-кунлар сонини 2-3 кунга қисқартириш ва ҳамроқ кўмаклашувчи терапия учун зарур бўлган 1 курсда  ўртача 15% иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: колхицинол-2 нинг ўсмага қарши таъсири ўсма ҳужайралари апоптозини кучайтириш, нейтрофилларнинг фагоцитар фаоллигини ошириш ва иммун тизимининг функционал кўрсаткичларини меъёрлаштириш орқали намоён бўлувчи иммуномодулятор таъсир билан боғлиқ экани исботланганлиги Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали амалиётига 2023 йил 13 январдаги 07-01-23LB/1-сонли буйруғи билан тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Колхицинол-2 препаратининг апоптозни кучайтириши ва иммун тизимининг функционал кўрсаткичларини нормаллаштириши орқали иммуномодулятор таъсирга эга бўлиши унинг беморларда қўллаш имкониятини кенгайтиради ва уларнинг хаёт сифатида яхшиланишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: Колхицинол-2 препаратининг апоптозни кучайтириши ва иммун тизимининг функционал кўрсаткичларини нормаллаштириши орқали иммуномодулятор таъсирга эга бўлиши амалиётда қўлланиладиган анъанавий кимё терапия препаратларидан устунлигини кўрсатади ва бюджет харажатларини 15-20%га ва ўрин кунларни 1-2 кунга қисқартириш имконини беради. Хулоса: Колхицинол-2 миқдорий иммун етишмовчилигини келтириб чиқаришига қарамай, кучли КОЕс индукцияси ҳисобига нейтрофилларнинг фагоцитар фаоллигини рағбатлантириши, апоптозни кучайтириши ва иммун тизимининг функционал кўрсаткичларини нормаллаштириши орқали иммуномодулятор таъсирга эга бўлиши амалиётда қўлланиладиган анъанавий кимё терапия препаратларидан устунлигини кўрсатади ва унинг беморларда қўллаш имкониятини кенгайтириши орқали бюджет харажатларини 15-20%га, ўрин кунларни 1-2 кунга қисқартириш, беморларнинг хаёт сифатида яхшилаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish