Рахматуллаева Умида Сайдазимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Миллий костюмни лойиҳалашнинг илмий-методологик асослари” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.04-“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/T1011.
Илмий маслаҳатчи: Камилова Халида Хафизовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.T.21.01.
Расмий оппонентлар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Набижанова Наргиза Наимжановна, техника фанлари доктори, профессор; Пўлатова Сабохат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек миллий анъанавий костюмини техник-дизайн объекти сифатида илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг шаклланиш қонуниятларини тизимли ўрганиш ва «Инсон → Миллий костюм → Муҳит» илмий модели асосида миллий костюмни лойиҳалашнинг илмий-методологик асосларини ишлаб чиқиш, шу асосда уни замонавий костюм дизайни тизимларига жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор миллий костюмни лойиҳалашнинг илмий-методологик асослари тизимли-дизайн ёндошуви ва «Инсон → Миллий костюм → Муҳит” илмий модели асосида ишлаб чиқилган;
миллий костюмни лойиҳалашда қўлланиладиган методологик тамойиллар (тизимли-структуравий, тарихий-ретроспектив, бадиий-композицион, конструктив-технологик таҳлил, экспериментал баҳолаш) усуллари илк бор ягона комплекс илмий тизим сифатида шакллантирилган;
миллий костюмни лойиҳалашнинг илмий-методологик модели “Миллий костюм коди”га таянган мазкур тизимли формула орқали “костюм пакети + бичим + мато + технологик усул + ранг-тус + безак + нақш” каби таркибий элементларнинг ўзаро боғлиқлиги илмий жиҳатдан исботланган;
ўзбек миллий костюмининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-маданий, иқлимий, иқтисодий ва эстетик омиллар лойиҳалаш методологиясининг таркибий қисми сифатида илмий таснифланган;
миллий костюм пакети таркибида қўлланилган анъанавий матоларнинг физик-механик ва иссиқлик алмашинуви хусусиятлари экспериментал усуллар орқали аниқланган ва уларнинг лойиҳалаш жараёнида қўлланиш қонуниятлари ишлаб чиқилган;
ҳудудий хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, аёллар миллий костюмини лойиҳалашда кийим ости микроиқлимини баҳолашнинг илмий-методологик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Миллий костюмни лойиҳалашнинг илмий-методологик асослари” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган Амир Темур ва Бибихоним тарихий костюмлари реконструкциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Марказининг “Темурийлар даври-II Ренессанс” бўлимида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан №05-14/163-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси” 06.04.2026 йил № 01/06-494-сонли маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси томонидан ижтимоий самарадорлиги тегишли далолатномалар билан тасдиқланди (15.09.2025 йил, Амир Темур ва Бибихоним тарихий костюмлари реконструкцияси ишлаб чиқаришга жорий қилиш акти). Натижада, реконструкция қилинган костюмлар миллий маданий меросни сақлаш, музей экспозицияларини бойитиш, тарихий костюм дизайнини ривожлантириш жараёнларида амалий манба сифатида хизмат қилиш имконига эришилган;
буюк Амир Темурнинг суюкли рафиқаси Бибихонимнинг башанг тарихий костюми реконструкцияси Франция, Парижда бўлиб ўтган “Ўзбек модаси: анъаналар ва илҳом чўққиси”миллий ва замонавий халқаро либослар дефилесида намойиш этилган ва тадқиқот ишининг маданий ва ижтимоий аҳамияти Франция элчихонаси ҳамда Париж Мода Академияси томонидан юқори баҳоланиб тақдирланган (13.11.2025 йилда, FC № 004 дипломи). Натижада, ўзбек миллий костюм санъати, темурийлар даври маданий мероси ва тарихий либосларининг бадиий-эстетик қиймати халқаро жамоатчиликка кенг тарғиб қилинди.
“Аёллар кўйлаги” Бибихоним тарихий костюми учун Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида” ги саноат намунасига патент олинган (саноат намунасига патент 12.07.2025, №SAP 2741). Натижада мазкур реконструкция миллий анъаналарни замонавий мода билан уйғунлаштиришга хизмат қилиб, ўзбек миллий либос дизайнининг халқаро нуфузини ошириш имкони яратилган.