Алимов Оқилиддин Исамутдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқий Осиёдаги геоиқтисодий трансформациялар шароитида Япониянинг энергетика дипломатияси”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ss110
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Ss.05.02
Расмий оппонентлар:
Каримова Наталя Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Жалилов Актам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқий Осиёдаги геоиқтисодий трансформациялар шароитида Япониянинг энергетика дипломатияси ва стратегиялари хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Шарқий Осиёда янги геоиқтисодий конфигурация шаклланиши шароитида Япониянинг энергетика дипломатиясига таъсир этувчи омиллар – минтақавий кучлар нисбатидаги ўзгаришлар, энергетика хавфсизлиги ва “яшил” дипломатиянинг ўзаро боғлиқлиги натижасида уларнинг геоиқтисодий таъсир воситасига айланиши, глобал энергия муносабатларидаги беқарорлик энергетика дипломатияси трансформациясининг геосиёсий, геоиқтисодий, геостратегик индикатори сифатида намоён бўлиши “геомеркантилизм” парадигмаси асосида далилланган;
Шарқий Осиёдаги геоиқтисодий мегатрендлар натижасида Япониянинг минтақада янги геоенергетик архитектурани шакллантирувчи, “ресурс–транзит–инфратузилма–технология–яшил дипломатия” ўзаро боғлиқлиги шароитида энергетик мувозанатни таъминловчи актор сифатида минтақавий энергия дипломатияси моделларини шакллантиришдаги роли фаоллашгани “гео-энергетик дипломатия” ёндашуви асосида очиб берилган;
Япония энергетика дипломатиясининг кўп векторли стратегик механизми сифатида “Green Transformation (GX)” стратегияси минтақада янги геоиқтисодий боғлиқлик моделини вужудга келтириб, технология, инвестисия ва экологик стандартларни ташқи сиёсий инструментга айлантириши, “яшил” таъминот занжирлари орқали минтақавий энергетик тартиботни белгилайдиган геоиқтисодий таъсир механизмларини қайта шакиллантираётгани “яшил геоиқтисодий етакчилик” модели асосида исботланган;
Япония иштирокида Марказий Осиёда янги энергетик боғлиқлик архитектурасини шакллантириш орқли энергетик ўтиш жараёнларини тезлашиши, минтақавий энергетик барқарорлик ва интеграцияни мустаҳкамлаш, геосиёсий, геоиқтисодий ташқи таъсирларни мувозанатлаштириш ва кўп томонлама дипломатияни ривожлантиришга стратегик институт сифатида хизмат қилувчи “Марказий Осиё + Япония Энергетик Диалоги” (Central Asia plus Japan Energy Dialogue)ни ташкил этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги энергетик дипломатияни кенгайтириш, стратегик энергетика ташаббуслари ва инвестисия лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш, энергетик ўтишни мувофиқлаштиришнинг барқарор институсионал асосини яратиш мақсадида “Япония-Ўзбекистон Иқтисодий дипломатия Кенгаши”ни таъсис этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти давомида ишлаб чиқилган асосий илмий тамойиллар, хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
Япония иштирокида Марказий Осиёда янги энергетик боғлиқлик архитектурасини шакллантириш орқли энергетик ўтиш жараёнларини тезлашиши, минтақавий энергетик барқарорлик ва интеграцияни мустаҳкамлаш, геосиёсий, геоиқтисодий ташқи таъсирларни мувозанатлаштириш ва кўп томонлама дипломатияни ривожлантиришга стратегик институт сифатида хизмат қилувчи “Марказий Осиё + Япония Энергетик Диалоги” (Cентрал Асиа плус Жапан Энергй Диалогуе)ни ташкил этиш борасидаги илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Осиё ва Тинч Океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан Республика вазирлик ва идораларига юбориладиган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2026-йил 9-февралдаги 08/15 сонли маълумотномаси). Натижада, соҳага оид ахборот-таҳлилий базанинг бойишига, икки ва кўп томонлама дипломатик муносабатларга оид аналитик материаллар салмоғининг ортишига хизмат қилган.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги энергетик дипломатияни кенгайтириш, стратегик энергетика ташаббуслари ва инвестисия лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш, энергетик ўтишни мувофиқлаштиришнинг барқарор институсионал асосини яратиш мақсадида “Япония-Ўзбекистон Иқтисодий дипломатия Кенгаши”ни таъсис этиш зарурати борасидаги таклиф ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 26-январдаги 05-05-00059 сонли далолатномаси). Натижада, хорижий давлатлар билан энергетика, иқтисодий-инвестисион ҳамкорликни институсионал даражада ривожлантириш, икки ва кўп томонлама муносабатларда ишонч муҳитини мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни мувофиқлаштиришга қаратилган янги механизмларни ишлаб чиқишда муҳим илмий-амалий асос сифатида хизмат қилган.
Шарқий Осиёда янги геоиқтисодий конфигурация шаклланиши шароитида Япониянинг энергетика дипломатиясига таъсир этувчи омиллар – минтақавий кучлар нисбатидаги ўзгаришлар, энергетика хавфсизлиги ва “яшил” дипломатиянинг ўзаро боғлиқлиги натижасида уларнинг геоиқтисодий таъсир воситасига айланиши, глобал энергия муносабатларидаги беқарорлик энергетика дипломатияси трансформациясининг геосиёсий, геоиқтисодий, геостратегик индикатори сифатида намоён бўлиши борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2026-йил 30-апрелдаги 05/688 сонли далолатномаси). Натижада, диссертацияда келтирилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар институтнинг Ўзбекистон-Япония муносабатларига бағишланган ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашга хизмат қилган.
Япония энергетика дипломатиясининг кўп векторли стратегик механизми сифатида “Green Transformation (GX)” стратегияси минтақада янги геоиқтисодий боғлиқлик моделини вужудга келтириб, технология, инвестисия ва экологик стандартларни ташқи сиёсий инструментга айлантириш, “яшил” таъминот занжирлари орқали минтақавий энергетик тартиботни белгилайдиган геоиқтисодий таъсир механизмларини қайта шакиллантираётгани борасидаги илмий хулосалардан Хорижий инвестисияларни жалб этиш агентлиги томонидан мамлакатга хорижий инвестисияларни жалб этиш бўйича истиқболли инвестисия лойиҳалари маълумотларининг ахборот базасини шакллантиришда, хорижий инвестисияларни жалб этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикишда фойдаланилган (Хорижий инвестисияларни жалб этиш агентлигининг 2026-йил 20-январдаги 04-102-007 сонли далолатномаси). Натижада, агентликнинг соҳага оид ахборот-таҳлилий, ташкилий ҳужжатларининг такомиллашувига хизмат қилган.
Шарқий Осиёдаги геоиқтисодий мегатрендлар натижасида Япониянинг минтақда янги геоенергетик архитектурани шакллантирувчи, “ресурс–транзит–инфратузилма–технология–яшил дипломатия” ўзаро боғлиқлиги шароитида энергетик мувозанатни таъминловчи актор сифатида минтақавий энергия дипломатияси моделларини шакллантиришдаги роли фаоллашгани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси томонидан телекўрсатувлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 19-январдаги 05-09-78 сонли далолатномаси). Натижада, телерадиокомпания томонидан тайёрланган материаллар мазмунини илмий далилларга бой бўлишида, аҳолининг энергетика дипломатияси ҳақидаги билим, кўникма ва тажрибаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.