Турсоатов Содиқ Худоёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Ўзбекистон республикасининг ҳуқуқий сиёсатида рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш”, 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1017
Илмий раҳбар: Тургунов Муроджон Турсунбаевич, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институт
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.26/2025.27.12.Yu/S.01.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Худойбердиев Ахрор Қосималиевич, юридик фанлар номзоди, профессор Утемуродов Махмуд Ажимуратович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамиз давлат ҳокимиятининг рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсатининг назарий асосларини таҳлил этиш, бу соҳадаги амалиётни, фактик материалларни, амалдаги қонунчилик тизимини ўрганиш ҳамда унинг натижасида тегишли таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлатнинг ҳуқуқий рағбатлантириш сиёсати жамият ҳаётининг барча жабҳасини қамраб олиши, давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши асослантирилган;
Ўзбекистоннинг келажаги ёшлар эканлигини назарда тутиб, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириши асослаб берилган.
Ўзбекистон жамияти ва давлатининг тараққиётини, инсоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятининг аҳамияти юксаклиги, тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш лозимлиги асослаб берилган;
Инсоннинг тоза атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида экологик фаолиятни рағбатлантириш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий сиёсатида рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги ЎРҚ-837-сонли “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунининг 1-моддасига асосан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 43-моддасининг иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024 йил 5 мартдаги 04/10-10-26-сон далолатномаси);
давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги ЎРҚ-837-сонли “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунининг 1-моддасига асосан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 79-моддасининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024 йил5 мартдаги 04/10-10-26-сон далолатномаси);
Ўзбекистон жамияти ва давлатининг тараққиёти, инсон иқтисодий мустақиллигини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятининг аҳамияти юксаклиги, тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасини “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этиш тўғрисидаги 29-бандни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 4 августдаги №3/08-113-сонли далолатномаси).
Ўзбекистон халқи келажаги, унинг турмуш шароитларини яхшилаш, инсоннинг тоза атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида экологик фаолиятни рағбатлантириш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасини “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони таъсис этиш тўғрисидаги 34-бандни киритишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 4 августдаги №3/08-113-сонли далолатномаси).