Жумаев Шоҳжаҳон Бегимқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қонунлар ижроси устидан прокурор текширувлари: назария ва амалиёт”, “12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Yu951 
Илмий раҳбар: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2025.31.01.Yu.01.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Махмудов Алишер Абдусалимович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Саидов Шохруххон Музаффарович. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қонунлар ижроси устидан прокурор текширувларини ўтказишдаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда текширувларнинг назарий ва амалий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қонунлар ижроси устидан прокурор назорати тадбири мониторинг ўтказиш, қонунлар ижроси устидан прокурор текшируви, ахборот-таҳлил фаолиятини юритиш, назорат қилувчи органларнинг қонун бузилиши тўғрисидаги материалларини кўриб чиқиш шаклларидан иборат бўлиши илмий асослаб берилган.
қонунлар ижроси устидан прокурор текширувини ўтказишга қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари хабарлари, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хабарлар асос бўлиши исботлаб берилган.
қонунлар ижроси устидан самарали прокурор текширувларини амалга ошириш учун текширув объекти бўлган давлат органлари ахборот тизимларини “Е-назорат” тизимига интеграция қилиш ва бу орқали қабул қилинган ҳужжатларни онлайн ўрганиш имкониятини яратиш лозимлиги асослантирилган.
қонунлар ижроси устидан самарали прокурор текширувларини амалга ошириш ҳамда прокуратура органлари ходимларининг иш ҳажмини мувозанатлаштириш мақсадида рақамли назорат функциясини жорий этиш ва бу борада сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишнинг афзалликлари асослаб берилган.
қонунлар ижроси устидан прокурор текшируви тушунчасига қонун даражасида таъриф келтириш жоизлиги асослантирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
қонунлар ижроси устидан прокурор назорати тадбири мониторинг ўтказиш, қонунлар ижроси устидан прокурор текшируви, ахборот-таҳлил фаолиятини юритиш, назорат қилувчи органларнинг қонун бузилиши тўғрисидаги материалларини кўриб чиқиш шаклларидан иборат бўлиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ–170-сон қарорига илова “Йўл харитаси”нинг 1-банди асосида янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг 48-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2025 йил 27 августдаги 27/2 – 223 – 25 – сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши прокурор назорати тадбирларини таснифлаш орқали қонунлар ижроси устидан прокурор текширувини бошқа прокурор назорати тадбирларидан фарқлашга хизмат қилган;
қонунлар ижроси устидан прокурор текширувини ўтказишга қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари хабарлари, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хабарлар асос бўлиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ–170-сон қарорига илова “Йўл харитаси”нинг 1-банди асосида янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг 47-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2025 йил 27 августдаги 27/2 – 223 – 25 – сонли далолатномаси). Мазкур таклиф қонунлар ижроси устидан прокурор текширувларини ўтказиш асосларини янада аниқлаштириш ва унинг доирасини амалиёт ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб кенгайтиришга хизмат қилган;
қонунлар ижроси устидан самарали прокурор текширувларини амалга ошириш учун текширув объекти бўлган давлат органлари ахборот тизимларини “Е-назорат” тизимига интеграция қилиш ва бу орқали қабул қилинган ҳужжатларни онлайн ўрганиш имкониятини яратиш лозимлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли прокуратура – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2025 йил 24 сентабрдаги 27/2 – 263 – 25 – сонли далолатномаси). Ушбу таклиф вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари прокуратура органларига келгусида тўлиқ интеграция қилиниши ҳамда текширув объектлари ахборот тизимларига монеликсиз кириш имкониятини юзага келтиришга хизмат қилган;
қонунлар ижроси устидан самарали прокурор текширувларини амалга ошириш ҳамда прокуратура органлари ходимларининг иш ҳажмини мувозанатлаштириш мақсадида рақамли назорат функциясини жорий этиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли прокуратура – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2025 йил 24 сентабрдаги 27/2 – 263 – 25 – сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши қонунлар ижроси устидан прокурор текширувларини ўтказиш жараёнларини замон талабларига мослаштириш, самарадорлигини ошириш ва инсон омилидан келиб чиқадиган хатоликларни камайтириш ҳамда прокурор текширувини кам ресурс сарфлаган ҳолда янада сифатли бажариш имконини беради;
қонунлар ижроси устидан прокурор текшируви тушунчасига қонун даражасида таъриф келтириш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026 йил 26 январдаги №9/dn-7-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф қонунлар ижроси устидан прокурор текширувини бошқа прокурор назорати тадбирларидан фарқлашга, унинг мазмуни, мақсади ҳамда ўзига хос хусусиятлари аниқ белгиланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish