Рашидов Шавкатбек Равшанбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ҳамда “12.00.15 – Криминология (юридик фанлар)”.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu560.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Кумриниса Райимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.20/2025.27.12.Yu.03.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент, Қўчқаров Хайрулло Закириллаевич, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Ашуров Улуғбек Эркинович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил Судлов Академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларига оид статистик маълумотлар, олимларнинг фикрлари, ушбу жиноятнинг сабаблари ва унга имкон берган 
шарт-шароитларининг таҳлили асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт воситаларининг эгалари техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланиши, транспорт воситаларининг тегишли малакага эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар томонидан бошқарилишига ижозат бериши шартлиги асослантирилган;
йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар жумласига йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи тўсиқлар ва шароитларни бартараф этиш, чорраҳаларни реконструксия қилиш, йўл ўтказгичларни қуриш, пиёдалар ва велосипедчиларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойлари ва велосипедчилар йўлакларини белгилаш, қуриш, жиҳозлаш ҳамда тартибга солиш мақсадида йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун устуворлик берилиши лозимлиги асослантирилган;
велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга велосипедларни ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш, шунингдек, улардан шатакка олишда фойдаланиш тақиқланиши лозимлиги (велосипедга мўлжалланган тиркамаларни шатакка олиш бундан мустасно) асослантирилган;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларининг ёритилган ҳамда юқори тезлик соатига 30 километргача чеклов жорий қилинган участкаларида, турар жой даҳаларидаги кўриниш чекланган чорраҳаларда, болалар майдончалари ҳамда таълим ташкилотлари олдидаги йўл участкаларида, оммавий дам олиш жойлари, стадионлар, вокзаллар, савдо марказлари ва бошқа одам кўп тўланадиган жойлардаги кўчаларнинг 
1.21. “Болалар” йўл белгиси таъсиридаги қисмларига янги “Баланд пиёдалар ўтиш жойлари” йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқларини ўрнатиш зарурлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
транспорт воситаларининг эгалари техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланиши, транспорт воситаларининг тегишли малакага эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар томонидан бошқарилишига ижозат бериши шартлигига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 19-январдаги ЎРҚ-900-сон “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 4-апрелдаги 01/Қ-08-41-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигининг таъминланишига, йўл транспорт ҳодисаларини камайишига, аҳоли саломатлигининг муҳофазасига хизмат қилган;
йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар жумласига йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, шу жумладан транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи тўсиқлар ва шароитларни бартараф этиш, чорраҳаларни реконструксия қилиш, йўл ўтказгичларни қуриш, пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатини таъминлаш, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойларини ва велосипедчилар йўлакларини белгилаш, қуриш, жиҳозлаш ҳамда тартибга солиш мақсадида йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун устуворликни жорий этишга доир таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 19-январдаги ЎРҚ-900-сон “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуни 35-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 4-апрелдаги 01/Қ-08-41-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигининг таъминланишига, йўл транспорт ҳодисаларининг камайишига, аҳоли саломатлиги муҳофазасининг кучайтирилганлигига хизмат қилган;
велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга велосипедларни ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш, шунингдек, улардан шатакка олишда фойдаланиш тақиқланиши (велосипедга мўлжалланган тиркамаларни шатакка олиш бундан мустасно)га доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 17-июлдаги 429-сон қарори билан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларининг 168-бандининг саккизинчи хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 28-январдаги №15/23-2-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мамлакатимизда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг камайишига, уларнинг олдини олишга ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини сақлашга хизмат қилган;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларининг ёритилган ҳамда юқори тезлик соатига 
30 километргача чеклов жорий қилинган участкаларида, турар жой даҳаларидаги кўриниш чекланган чорраҳаларда, болалар майдончалари ҳамда таълим ташкилотлари олдидаги йўл участкаларида, оммавий дам олиш жойлари, стадионлар, вокзаллар, савдо марказлари ва бошқа одам кўп тўланадиган жойлардаги кўчаларнинг 1.21. “Болалар” йўл белгиси таъсиридаги қисмларига янги “Баланд пиёдалар ўтиш жойлари” йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқларини ўрнатиш зарурлигига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 
30-ноябрдаги 805-сон қарорининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 28-январдаги №15/23-2-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар мамлакатимизда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузилишининг олдини олишга, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигининг муҳофазасига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish