Матжанов Илхам Адилбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят ишини юритишда ОАВ хабар ва маълумотларидан фойдаланишнинг просессуал тартибини такомиллаштириш” мавзусидаги 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Yu245
Илмий раҳбар: Нажимов Миратдийин Шамшетдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.04.
Расмий оппонентлар: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор; Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор; Мўминов Бехзод Абдувахобович, юридик фанлар доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида ОАВ хабар ва маълумотларидан тергов ва суд жараёнида фойдаланишнинг процессуал тартибини тадқиқ қилиш, амалдаги қонунчиликдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий хулосалар, қонунчиликка таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят ишини юритишда ОАВ хабар ва маълумотларига оид атамаларнинг жиноят-процессуал қонунчиликда мавжуд эмаслиги ва ушбу атамаларга оид тушунчаларни ишлаб чиқиш зарурияти сабабли, “оммавий ахборот воситалари материаллари” атамасига таъриф ишлаб чиқилган;
жиноят ишларини суд муҳокамасида кўриш давомида ёʻл қўйилган процессуал камчиликларни бартараф этишга ҳамда жамиятда суд тизимига нисбатан ишончни таъминлаш зарурияти сабабли,  оммавий ахборот воситаларининг хабарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайʼатининг тафтиш тартибида чиқарилган қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишга асос бўлиши лозимлиги  асослантирилган; 
жиноят ишларидаги процессуал камчиликларни тузатиш ва жамиятнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш зарурияти сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест билдириш учун оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳам сабаб бўлиши лозимлиги асослантирилган;
оммавий ахборот воситаларининг хабар ва маълумотларининг суд тизими адолатини таъминлашдаги ролини юксалтириш зарурияти сабабли, жиноят ишини тафтиш тартибида текшириш учун талаб қилиб олишга оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳам сабаб бўлиши лозимлиги (жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга оид Жиноят-процессуал кодексининг эски таҳрирдаги 503-моддаси қоидасини янги таҳрирдаги 5218-моддасига татбиқ этиш тўғрисида) асослантирилган;
ёпиқ тарздаги ишларни кўришда процессуал тартибни мустаҳкамлашга зарурият мавжудлиги сабабли, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олиниши тўғрисида тартиб асослантирилган;
ёпиқ тарздаги кўриладиган ишларда процессуал аниқликларни таъминлашга мавжудлиги сабабли, Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида назарда тутилган ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқариши асослантирилган;
ОАВ нинг жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилишни таъминлашга ваколатли бўлган органларга берган хабарлари шахсга нисбатан ижтимоий ҳимояни амалга ошириш учун асос бўлиши лозимлигига оид зарурият мавжудлиги сабабли, ОАВ, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органга берган хабарлари ҳам ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш учун асос бўлиши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят ишларини юритишда ОАВ хабар ва маълумотларидан фойдаланишнинг процессуал тартиби такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижасига кўра: 
материал – оммавий ахборот воситаларида эʼлон қилинган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервʼю, репортаж, видео-, аудио-, фото- ва бошқа маҳсулотлар мазмунидаги оммавий ахборот воситалари материаллари атамаси тушунчасига оид ишлаб чиққан таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 26-июндаги 262-сон Қарори билан тасдиқланган “Оммавий ахборот воситаларида эʼлон қилинган энг яхши материал” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 30-апрелидаги 09-09-31-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф ОАВ материалларига оид қонуний тушунчанинг вужудга келишига имкон беради;
оммавий ахборот воситаларининг хабарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайʼатининг тафтиш тартибида чиқарилган қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишга асос бўлиши лозимлиги  лозимлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябридаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-просессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сон Қонуни 1-моддаси 21-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-просессуал кодекси 478-моддаси иккинчи қисми 3-банди бешинчи хатбошисига киритилган ўзгартириш) ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-апрел 3дн-54-сон далолатномаси/Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2026-йил 14-апрел 04/10-10-6-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф жиноят ишларини суд муҳокамасида кўриш давомида ёʻл қўйилган процессуал камчиликларни бартараф этишга ҳамда жамиятда суд тизимига нисбатан ишончни таъминлаш ва юксалтиришга хизмат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест билдириш учун оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳам сабаб бўлиши лозимлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябридаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-просессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сон Қонуни 1-моддаси 21-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-просессуал кодекси 515-модданинг тўртинчи қисмига киритилган ўзгартириш) ни ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-апрел 3дн-54-сон далолатномаси/Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2026-йил 14-апрел 04/10-10-6-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф ҳам жиноят ишларидаги процессуал камчиликларни тузатиш билан бирга, жамиятнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади;
жиноят ишини тафтиш тартибида текшириш учун талаб қилиб олишга оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳам сабаб бўлиши лозимлиги ҳақидаги таклифидан (жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга оид Жиноят-процессуал кодексининг эски таҳрирдаги 503-моддаси қоидасини янги таҳрирдаги 5218-моддасига татбиқ этиш ҳақида) Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябридаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-просессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сон Қонуни 1-моддаси 21-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-просессуал кодекси 5218-модданинг иккинчи қисмини ишлаб чиқиш) ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2026-йил 14-апрел 04/10-10-6-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф оммавий ахборот воситаларининг хабар ва маълумотларининг суд тизими адолатини таъминлашдаги ролини юксалтиришга хизмат қилади;
ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олиниши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябридаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1084-сон Қонунинг 2-моддаси 8-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 4021-моддасини ишлаб чиқиш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-апрел 3дн-54-сон далолатномаси/Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2026-йил 14-апрел 04/10-10-6-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф ёпиқ тарздаги ишларни кўришда процессуал тартибни мустаҳкамлашга хизмат қилади;
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида назарда тутилган ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқариши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябридаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1084-сон Қонунинг 2-моддаси 9-банди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 423-моддасини янги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 17-апрел 3дн-54-сон далолатномаси/Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2026-йил 14-апрел 04/10-10-6-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф ёпиқ тарздаги кўриладиган ишларда процессуал аниқликларни таъминлашга хизмат қилади;
оммавий ахборот воситаларининг  ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органга берган хабарлари ҳам ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 21-февралдаги 103-сон Қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом”нининг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 30-апрелидаги 09-09-31-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоясини кенгайтиришда ОАВ хабарларининг процессуал мақоми такомиллашишига хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish