Одилов Бобир Ахмаджон ўғлининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда анъанавий кулолчилик мактабларининг ижтимоий-маданий трансформацияси (ХИХ аср охири - ХХИ аср бошлари)”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.DSc/Tar2162.
Илмий маслаҳатчи: Алишер Худойбердиевич Дониёров, тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01  
Расмий оппонентлар: 
Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор.  
Остонов Ойбек Аликулович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.   
Абдуллаев Машариб Сайдаматович, санъатшунослик фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ аср охири – ХХI аср бошлари Ўзбекистонда анъанавий кулолчилик мактабларининг ижтимоий-маданий трансформациясини антропологик ва этнологик ёндашувлар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда анʻанавий кулолчилик мактабларининг шаклланиши ва ривожланиши ижтимоий институтлашув жараёни бўлиб, VIII асрда сирланган сопол технологиясининг пайдо бўлиши кулолчиликнинг ихтисослашган касбий тизимга айланишига асос бўлгани, XVI асрларга келиб устоз-шогирд анъанаси, ички меҳнат тақсимоти ва локал эстетик меъёрлар асосида мустақил кулолчилик мактаблари шакллангани илмий жиҳатдан далилланган;
“Кулолчилик маркази” ва “кулолчилик мактаби” тушунчалари ўртасидаги методологик ҳамда функсионал фарқлар аниқлаштирилиб, кулолчилик мактаби минтақага хос ягона ва бир хил ишлаб чиқариш тизими эмаслиги, балки ҳар бир устахонанинг ўзига хос билим ва тажрибалари, буюм тайёрлаш технологияси, эстетик қарашлари, ўқитиш усуллари ҳамда устоз-шогирд давомийлиги билан фарқланувчи локал маданий муҳитлардан ташкил топган мураккаб номоддий маданий мерос институти эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Риштон, Ғиждувон, Ургут, Шаҳрисабз, Мадир, Каттабоғ, Ғурумсарой, Тошкент ва Андижон ҳудудларида фаолият олиб бораётган устахоналарнинг ривожланишида ҳудудий дифференциаллашувнинг ижтимоий-маданий механизмлари аниқланиб, уларнинг шаклланиши табиий ресурслар, маҳаллий технологик анъаналар, устоз-шогирд трансмиссияси, тарихий-маданий муҳит, эстетик меъёрлар ва бозор муносабатлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда кечгани ҳамда айни омиллар кулолчилик мактабларининг локал идентитетини белгилаб бергани қиёсий-этнологик ёндашув асосида далилланган;
анъанавий кулолчилик фаолиятидаги меҳнат тақсимоти, гендер роллари, маросимий қарашлар ва рамзий унсурлар кулолчилик мактабларининг ички ижтимоий тузилмаси ҳамда касбий идентитетини шакллантирувчи барқарор ижтимоий-маданий механизм сифатида талқин қилиниб, кулолчилик буюмларининг шакл, безак ва ранглари ҳудудий идентитет, маданий хотира ва этномаданий қадриятларни сақлаш ҳамда авлодлараро трансмиссиясини таъминловчи рамзий-коммуникатив тизим эканлиги далилланган;
замонавий трансформация жараёнида анъанавий кулолчилик мактабларининг маиший эҳтиёжларга йўналтирилган ишлаб чиқариш тизимидан туризм, бозор иқтисодиёти ва маданий ишлаб чиқариш билан интеграциялашган кўп функсияли моделга томон ўзгариб бораётгани аниқланиб, бунда устанинг индивидуал ижодий идентитети, ҳудудий безак тизимлари ва маданий мерос унсурлари кулолчилик маҳсулотининг эстетик, иқтисодий ва рамзий қийматини белгиловчи маданий капитал шаклига айланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда анъанавий кулолчилик мактабларининг ижтимоий-маданий тизими мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:  
Ўзбекистонда анʻанавий кулолчилик мактабларининг шаклланиши ва ривожланиши ижтимоий институтлашув жараёни бўлиб, VIII асрда сирланган сопол технологиясининг пайдо бўлиши кулолчиликнинг ихтисослашган касбий тизимга айланишига асос бўлгани, XVI асрларга келиб устоз-шогирд анъанаси, ички меҳнат тақсимоти ва локал эстетик меъёрлар асосида мустақил кулолчилик мактаблари шакллангани илмий жиҳатдан далилланган. Мазкур илмий хулосалардан тур операторлари ва гидларни ўқитишда фойдаланилди (Риштон, Чуст, Янгиқўрғон ва Бойсун туманларининг этнотуризм салоҳиятини оширишда локал атрибутлардан фойдаланиш грант лойиҳаси. 2026-йил 13-февралдаги № 04/390-сонли маълумотнома). Ўз навбатида, ушбу илмий натижалардан фойдаланиш лойиҳани янги маълумотлар билан бойитиш ва унинг илмий аҳамиятини оширишга хизмат қилган. 
“Кулолчилик маркази” ва “кулолчилик мактаби” тушунчалари ўртасидаги методологик ҳамда функсионал фарқлар аниқлаштирилиб, кулолчилик мактаби минтақага хос ягона ва бир хил ишлаб чиқариш тизими эмаслиги, балки ҳар бир устахонанинг ўзига хос билим ва тажрибалари, буюм тайёрлаш технологияси, эстетик қарашлари, ўқитиш усуллари ҳамда устоз-шогирд давомийлиги билан фарқланувчи локал маданий муҳитлардан ташкил топган мураккаб номоддий маданий мерос институти эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Мазкур илмий натижалардан ҳунармандчилик анъаналарини замонавий ёшлар ташаббуслари билан уйғунлаштириш жараёнларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 17-февралдаги 05-01-21-1063-сонли маълумотномаси). Ушбу хулосалар ёшларни миллий ҳунармандчилик анъаналарига жалб этиш ва уларни касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим методик ҳамда амалий аҳамият касб этади. 
Риштон, Ғиждувон, Ургут, Шаҳрисабз, Мадир, Каттабоғ, Ғурумсарой, Тошкент ва Андижон ҳудудларида фаолият олиб бораётган устахоналарнинг ривожланишида ҳудудий дифференциаллашувнинг ижтимоий-маданий механизмлари аниқланиб, уларнинг шаклланиши табиий ресурслар, маҳаллий технологик анъаналар, устоз-шогирд трансмиссияси, тарихий-маданий муҳит, эстетик меъёрлар ва бозор муносабатлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда кечгани ҳамда айни омиллар кулолчилик мактабларининг локал идентитетини белгилаб бергани қиёсий-этнологик ёндашув асосида далилланган. Мазкур натижалардан номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш жараёнида фойдаланилди (Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгашининг 2026 йил 24-февралдаги 02-06-12-сонли маълумотномаси). Ушбу хулосалар номоддий маданий меросни тадқиқ қилишда илмий-амалий асос бўлиб хизмат этади.
Анъанавий кулолчилик фаолиятидаги меҳнат тақсимоти, гендер роллари, маросимий қарашлар ва рамзий унсурлар кулолчилик мактабларининг ички ижтимоий тузилмаси ҳамда касбий идентитетини шакллантирувчи барқарор ижтимоий-маданий механизм сифатида талқин қилиниб, кулолчилик буюмларининг шакл, безак ва ранглари ҳудудий идентитет, маданий хотира ва этномаданий қадриятларни сақлаш ҳамда авлодлараро трансмиссиясини таъминловчи рамзий-коммуникатив тизим эканлиги далилланган. Мазкур натижалардан кулолчилик фаолиятини янада жонлантириш, касбга доир билимларни келажак авлодга узлюксиз ўтишини таъминлаш йўлида фойдаланилди (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2026-йил 5-мартдаги 04-13/199-сонли маълумотномаси). Ушбу хулосалар ҳунармандчиликка доир ўтказилаётган фестивалларни ташкил қилиш, ҳунармандчиликнинг бошқа тармоқларини илмий жиҳатдан ўрганишда назарий асос бўлиб хизмат қилади.
Замонавий трансформация жараёнида анъанавий кулолчилик мактабларининг маиший эҳтиёжларга йўналтирилган ишлаб чиқариш тизимидан туризм, бозор иқтисодиёти ва маданий ишлаб чиқариш билан интеграциялашган кўп функсияли моделга томон ўзгариб бораётгани аниқланиб, бунда устанинг индивидуал ижодий идентитети, ҳудудий безак тизимлари ва маданий мерос унсурлари кулолчилик маҳсулотининг эстетик, иқтисодий ва рамзий қийматини белгиловчи маданий капитал шаклига айланиши далилланган. Мазкур илмий хулосалар Республикада фаолият олиб бораётган анъанавий ишлаб чиқариш устахоналарини кулолчилик мактаби сифатида илмий талқин қилишнинг назарий асосларини яратди (Кулолчилик ва пичоқчилик санъатини 3Д виртуал музейи: инновацион та'лим ва маданий меросни рақамли сақлаш имкониятини яратиш грант лойиҳаси. 2026-йил 6-майдаги №04/1181-сонли маълумотнома). Ушбу хулосалар artisan3D.suos.uz wеб платформаси ҳамда унинг асосида ишлаб чиқилган мобил илова экспозицияларини илмий-консептуал жиҳатдан шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish