Муминова Дилафрўз Акбаралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантириш механизми”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2018.3.PhD/Ped 555.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.76.02 .
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор, Эгамбердиева Нодира Мелибоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари бадиий асарларни ўқиш бўйича дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўртасидаги ўзаро интеграцияни қарор топтириш жараёнларини волонтёрлик фаолияти билан алоқадорлигини эмпирик баҳолаш тизимини қўллаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда китобхонлик кўникмаларини шакллантиришнинг асосий босқичлари ўқувчиларни бадиий адабиётларни мутолаа қилишга одатлантириш, китобхонлик кўникмасини изчил ривожлантириб бориш жараёнларининг коммуникатив компетенция билан ўзаро қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантириш моделининг амалий компоненти бадиий асар мазмунини саҳна кўриниши орқали намойиш этиш, болалар ёзувчи ва шоирлари билан учрашувлар ташкил этиш, янги болалар асарлари тақдимотини ўтказиш бўйича дарсдан ташқари фаолиятда кооператив таълим технологиясини тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда китобхонлик кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган “қўғирчоққа ўқиб бер”, “олти ёшгача юз китоб”, “кутубхонага саёҳат”, “китоб – қадрият бурчаги”, “катта ва кичик бола битта китобни бирга ўқийди” интерфаол таълим усулларини бошланғич таълим жараёнларига мослашувчанлигини синтезлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари бадиий асарларни ўқиш бўйича дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўртасидаги ўзаро интеграцияни қарор топтириш жараёнларини волонтёрлик фаолияти билан алоқадорлигини эмпирик баҳолаш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан 5111700 – бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 89-04-1837-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда китобхонлик кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларда китобхонлик кўникмаларини шакллантиришнинг асосий босқичларининг коммуникатив компетенция билан ўзаро қайта алоқасини таъминлаш, бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантириш моделининг амалий компонентини кооператив таълим технологиясини тизимли қўллаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанини ўқитиш Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим Марказининг 2019 йил 16 октябрдаги 01/11-01/01-2285-сон маълумотномаси). Натижада “Тарбия” фани бўйича янги ўқув дастурлари ва дарсликларидаги ўқув материалларини тизимлаштиришга эришилган;
ўқувчиларда китобхонлик кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган “ўйинчоққа ўқиб бер”, “олти ёшгача юз китоб”, “кутубхонага саёҳат”, “китоб – қадрият бурчаги”, “катта ва кичик бола битта китобни бирга ўқийди” интерфаол таълим усулларини бошланғич таълим жараёнларига мослашувчанлигини синтезлашга доир таклиф ва тавсиялардан А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 89-04-1837 сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик кўникмаларини шакллантиришда мультимедиали ўйинлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.