Умарова Лола Эркиновнанинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида чакана банк хизматларини ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6083. 
Илмий раҳбар: Бахриддинов Шарофиддин, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуназаров Шоҳруҳ Акром ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларида чакана банк хизматларини ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишда валюта операциялари самарадорлиги, трансчегаравий тўловлар тезкорлиги ва мижозлар қониқиш даражасини ошириш мақсадида УЗС+УСД, УЗС+ЭУР ва УЗС+CНЙ форматларида ишловчи мултивалютали банк карталарини кенг жорий этиш асосида транзакцион харажатларни 5 фоизгача қисқартириш, комиссион даромадларни 8 фоизгача ошириш ҳамда чакана банк хизматларидан мижозлар мамнунлик даражасини 10 фоизгача кўтариш асосланган;
чакана банк хизматларини банк маҳсулотларини стратегик ва одатий маҳсулотга бўлиш, уларни омниканал каналлардан фойдаланган ҳолда сотиш чакана банк маҳсулотларини сотиш харажатларини 6 фоизга қисқартириш, масофавий хизматлар улушини 15 фоизга ошириш, мижозларни жалб қилиш коеффициентини 1,5 баробарга кўпайтириш, комиссион ва фоизли даромадларни 10 фоизга ошириш таклиф этилган;
«cross-sell» модели асосида асосий чакана банк маҳсулотга қўшимча равишда бошқа мос маҳсулотларни таклиф қилиш орқали актив мижозлар сонини 20 фоизгача, комиссион даромадлар ҳажмини 12 фоизгача ошириш ҳамда мижозларни сақлаб қолиш коеффициентини 1,2 баробарга кўпайтириш асослаган; 
жисмоний шахсларга актив операцияларни амалга оширишда риск-даромад-сифат мувозанатини таъминлаш асосида муаммоли кредитлар улушини 2-3 фоиз пунктга камайтириш, актив операциялар самарадолигини 10 фоизга ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида чакана банк хизматларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишда валюта операциялари самарадорлиги, трансчегаравий тўловлар тезкорлиги ва мижозлар қониқиш даражасини ошириш мақсадида UZS+USD, UZS+EUR ва UZS+CNY форматларида ишловчи мултивалютали банк карталарини кенг жорий этиш асосида транзакцион харажатларни 5 фоизгача қисқартириш, комиссион даромадларни 8 фоизгача ошириш ҳамда чакана банк хизматларидан мижозлар мамнунлик даражасини 10 фоизгача кўтариш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ фаолиятида фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБ нинг 2026-йил 30-январдаги № 05-30/2475 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида жисмоний шахсларга УЗС+УСД, УЗС+CНЙ валюта ишловчи кобейжинг банк карталари кенг таклиф қилинди, шу орқали банк карталаридан фойдаланувчи мижозлар сони 11 фоизга ортган;
чакана банк хизматларини банк маҳсулотларини стратегик ва одатий маҳсулотга бўлиш, уларни омниканал каналлардан фойдаланган ҳолда сотиш чакана банк маҳсулотларини сотиш харажатларини 6 фоизга қисқартириш, масофавий хизматлар улушини 15 фоизга ошириш, мижозларни жалб қилиш коеффициентини 1,5 баробарга кўпайтириш, комиссион ва фоизли даромадларни 10 фоизга ошириш бўйича таклифи «Микрокредитбанк» АТБ фаолиятида фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБ нинг 2026-йил 30-январдаги № 05-30/2475 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида жисмоний шахсларга таклиф қилинаётган банк маҳсулотларини маълум бир меъзонлар асосида таснифлаш, уларни турли ҳил сотиш каналлари орқали тарғиб қилиш ҳамда мижозлар базаси кенгайишига эришилган;
«cross-sell» модели асосида асосий чакана банк маҳсулотга қўшимча равишда бошқа мос маҳсулотларни таклиф қилиш орқали актив мижозлар сонини 20 фоизгача, комиссион даромадлар ҳажмини 12 фоизгача ошириш ҳамда мижозларни сақлаб қолиш коеффициентини 1,2 баробарга кўпайтириш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ фаолиятида фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБ нинг 2026-йил 30-январдаги № 05-30/2475 - сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жорий қилиниши натижасида «Микрокредитбанк» АТБнинг 2025-йилга мўлжалланган Бизнес режасини сиҳлаб чиқишда фойдаланилди ҳамда чакана банк хизматлари ҳажми 3,5 фоизга, улардан олинган даромадлар 5 фоизга оширишга эришилган;
жисмоний шахсларга актив операцияларни амалга оширишда риск-даромад-сифат мувозанатини таъминлаш асосида муаммоли кредитлар улушини 2–3 фоиз пунктга камайтириш, актив операциялар самарадолигини 10 фоизга ошириш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ фаолиятида фойдаланилган («Микрокредитбанк» АТБ нинг 2026-йил 30-январдаги № 05-30/2475 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида чакана банк хизматларини ривожлантиришда риск, даромадлилик ва хизмат сифати ўртасидаги оптимал мувозанатни таъминлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish