Ачилова Комила Эгамқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқлар воситасида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий барқарорлигини таъминлашни такомилллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Iqt4997. 
Илмий раҳбар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Қаҳрамон Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: солиқлар воситасида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий барқарорлигини таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи-хўжалик юритувчи субъектлар солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида, пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаса солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш таклиф этилган;
камбағалликни қисқартириш мақсадида камбағал оила аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланганда ушбу ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни муайян даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси асосида ундириш зарурлиги исботланган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, атроф-муҳитни яшиллаштириш мақсадида янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш зарурлиги асосланган;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини солиқлар воситасида янада рағбатлантиришда солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштириш мақсадида ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда хўжалик субъектининг реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида молиявий жарима солиш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқлар воситасида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий барқарорлигини таъминлашни такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи-хўжалик юритувчи субъектлар солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида, пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаса солиқ ставкасини 50 фоизга камайтиришга рухсат бериш бўйича ишлаб чиққан таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 25-109125-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи-хўжалик юритувчи субъектлар қўшимча равишда солиқлар воситасида рағбатлантирилишига эришилган;
камбағалликни қисқартириш мақсадида камбағал оила аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланганда ушбу ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни муайян даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси асосида ундириш бўйича тавсияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 25-109125-сон маълумотномаси). Натижада, камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишга ёллаган тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрида ижтимоий солиқ тўловининг 11 фоизининг қолишига эришилган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, атроф-муҳитни яшиллаштириш мақсадида янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 ноябрдаги ПФ-140-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 25-109125-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, қонунчилик ва қонуности меʼёрий ҳужжатлар тўлиғича идентификация қилиниши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларига имтиёзлар тақдим этиш тартибларининг ўзгартирилишига эришилган;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини солиқлар воситасида янада рағбатлантиришда солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштириш мақсадида ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда хўжалик субъектининг реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида молиявий жарима солиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги ПФ-39-сон «Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 25-109125-сон маълумотномаси). Натижада, хўжалик юритувчи субъектлардан молиявий жарима тарзида ундириладиган молиявий маблағларнинг уларнинг ихтиёрида қолдирилишига эришилган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish