Шарапов Шухрат Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсоннинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш (халқаро ва миллий тажриба)”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Yu1212
Илмий раҳбар: Очилов Ўткир Сайфуллаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.26/2025.27.12.Yu/S.01.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Алимов Ғайбулла Алимович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Мирҳамидова Маҳиннора Нуруллаевна.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим олиш ҳуқуқини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммолари ечимига қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоннинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашнинг самарали кафолати сифатида педагогларни касбий вазифаларига алоқаси бўлмаган ишларга жалб этишни тақиқлашга қаратилган ҳуқуқий механизмларни қонунчиликка киритиш асосланди;
таълим олиш ҳуқуқининг узвий таркибий қисми сифатида ёшларнинг илмий, инновацион ва стартап фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг норматив-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш асослаб берилди;
мактабгача ва мактаб таълими тизимида барча таълим олувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида амалдаги норматив, санитария ва гигиена қоидалари реестрини қайта кўриб чиқиш ҳамда зарурий инфратузилмавий имкониятларни таъминлаш зарурати илмий асослантирилди;
таълим олиш ҳуқуқини таъминлашнинг стратегик йўналиши сифатида илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмани ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарурати асослантирилди;
таълим муассасаларида педагог ходимлардан ташқари ходимларнинг йиллик асосий ва қўшимча таътилларини ишлаб чиқишда категорияга бўлган ҳолда таътилларни белгилаш зарурати асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
педагогнинг мустақиллигига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, таълим олувчиларнинг билимини адолатли ва холис баҳолашига босим ўтказиш ҳамда хизмат вазифаларини бажаришига сунъий тўсиқлар яратишнинг тақиқланиши ҳамда педагогларни ўз касбий фаолиятига алоқаси бўлмаган ишларга, жумладан, ободонлаштириш ёки қишлоқ хўжалиги каби мажбурий жамоат ишларига жалб этиш амалиётининг ноқонунийлигини асослашга қаратилган таклифлари 2024-йил 1-феврал куни қабул қилинган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги ЎРҚ-901-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 5-моддаси 2-қисмининг 2-хат бошисига “педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш” ва 3-хат бошисига “педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан, ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш” мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024- йил 19-мартдаги 2/6-09-46-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф педагогларнинг касбий фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, уларнинг мустақилигини таъминлаш, таълим олувчиларнинг билимини адолатли ва холис баҳолаш жараёнига босим ўтказилишини чеклаш ҳамда педагогларни касбий вазифасига алоқаси бўлмаган ишларга жалб этишни тақиқлаш орқали нафақат ўқитувчининг меҳнат ҳуқуқларини, балки таълим олувчиларнинг сифатли таълим олиш ҳуқуқини ҳам кафолатлашга хизмат қилади;
“Таълим олиш учун қулай шарт-шароит яратиш” таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони 6-иловасининг Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича йўл харитасининг 5-боб, 22-бандига “Умумий ўрта таълим тизимида ъТаълим учун қулай муҳитъ дастурини амалга ошириш” таҳририда киритилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 6 ноябрдаги 01-05/4494-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида “таълим учун қулай муҳит” консепсиясини жорий этиш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив таълимни йўлга қўйиш орқали барча таълим олувчилар учун қулай шароит яратиш, амалдаги норматив, санитария ва гигиена қоидалари реестрини қайта кўриб чиқиш ҳамда зарурий инфратузилмавий имкониятларни таъминлаш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
ёшларнинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан амалга ошириладиган стартап лойиҳаларига кўмаклашувчи тизимни мувофиқлаштиришга доир таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 8-августдаги 489-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 7-банди еттинчи хат бошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-05/4494-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф, ёшларнинг илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ҳамда интеллектуал ривожланиши учун зарур шароитларни яратиш орқали таълим олиш ҳуқуқининг тўлақонли ва самарали таъминланишига хизмат қилади;
ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмани шакллантиришга доир таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 8-августдаги 489-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 7-банди саккизинчи хат бошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-05/4494-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий-инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмани ривожлантириш ва ёшларнинг инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этиш имкониятларини кенгайтириш орқали инсоннинг таълим олиш ҳуқуқининг мазмунини янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қилади;
“Таълим муассасаларида йиллик меҳнат таътилларини бериш”да педагог ходимлардан ташқари ходимларнинг йиллик асосий ва қўшимча таътилларини ишлаб чиқишда ҳам ходимларни категорияга бўлган ҳолда таътилларни бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 26-июндаги “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2023-йил 27-июндаги 23-ққ ва 10-7 “с”-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2023-йил 17-июлдаги 24-ққ ва 10-11 “с”-сонли қарори тармоқ келишувига киритилди (Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг 2024-йил 15-мартдаги №911Д-5/86-сонли далолатнома). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши таълим олиш ҳуқуқининг институционал кафолатларини мустаҳкамлаб, педагоглар ва иш берувчилар учун аниқ меъёрлар тизимини яратди ҳамда таълим бошқарувида ҳуқуқий аниқлик ва самарадорликни оширади.