Юлдашев Максуд Мамасолиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш масалалари”, “12.00.12 - Кoppупция муаммолари (юpидик фaнлap)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Yu2085
Илмий раҳбар: Шодиев Ғулом Махамматович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Ахраров Бахром Джаббарович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Исмоилов Бобур Илхом ўғли.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда божхона органларининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
божхона органларида халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ходимларнинг ушбу тизим бўйича билим ва малакасини ошириш орқали фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш имконини бериши мумкинлиги асослантирилган;
божхона органларида коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилиши божхона маъмуриятчилигида фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланишида коррупциявий омилларни олдини олишга хизмат қилиши асослантирилган;
божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, коррупцияга оид маълумотларни таҳлил қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш ва бу жараёнда сунъий интеллектни қўллаш божхона соҳасида очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлиликни таъминлашга хизмат қилиши исботланган;
божхона органлари ходимларининг фаолиятини ислоҳ қилиш, хусусан рейтинг асосида (KPI) баҳолаш орқали уларни рағбатлантириш, ходимларнинг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларациялаш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш, ротация тартиби қўлланиладиган лавозимлар рўйхатива мезонларини аниқ белгилаш механизмини такомиллаштириш божхона органларида ички коррупция хавф-хатарларни камайтириши асослантирилган;
божхона органларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тегишли вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар базасидан тўлақонли фойдаланиш имкониятини яратиш, шу жумладан, уларнинг ахборот тизимларини “Коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш” дастурига интеграция қилиш коррупциявий омилларни аниқлаш ва улар содир этилишининг ўз вақтида олдини олишга хизмат қилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
божхона органларида халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ходимларнинг ушбу тизим бўйича билим ва малакасини ошириш орқали фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони билан тасдиқланган Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури “Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” номли1-бўлими 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил3 сентябрдаги 10-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши божхона органлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини белгиланишига хизмат қилган;
божхона органларида коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилиши божхона маъмуриятчилигида фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланишида коррупциявий омилларни олдини олишга хизмат қилиши борасидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони билан тасдиқланган Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури “Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” номли 1-бўлими 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил 3 сентябрдаги 10-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши божхона маъмуриятчилигида фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланишида коррупциявий омилларни олдини олиш такомиллашувига хизмат қилган;
божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, коррупцияга оид маълумотларни таҳлил қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш ва бу жараёнда сунъий интеллектни қўллаш божхона соҳасида очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлиликни таъминлашга хизмат қилиши бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони билан тасдиқланган Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури “Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” номли 1-бўлими 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил 3 сентябрдаги 10-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши божхона органларининг фаолияти жараёнида рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтиришга, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлиликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатланишига хизмат қилган;
божхона органлари ходимлари фаолиятини ислоҳ қилиш, хусусан рейтинг асосида (KPI) баҳолаш орқали уларни рағбатлантириш, ходимларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларациялаш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш, ротация тартиби қўлланиладиган лавозимлар рўйхати ва мезонларини аниқ белгилаш механизмини такомиллаштириш божхона органларида ички коррупциявий хавф-хатарларни камайтириши тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони билан тасдиқланган Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури “Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” номли 1-бўлими 3-7-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил 3 сентябрдаги 10-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши божхона органлари ходимларининг фаолиятини тартибга солиниши ва шу орқали божхона органларида ички коррупция хавфларни камайишига ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилган;
божхона органларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тегишли вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар базасидан тўлақонли фойдаланиш имкониятини яратиш, шу жумладан, уларнинг ахборот тизимларини “Коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш” дастурига интеграция қилиш коррупциявий омилларни аниқлаш ва улар содир этилишининг ўз вақтида олдини олишга хизмат қилиши борасидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-57-сонли Фармони билан тасдиқланган “Кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизмларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий фазилатларини ошириш, ижтимоий ҳимоясини яхшилаш ҳамда соҳада коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш” номли IV-бўлими 24-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитасининг 2025 йил 29 августдаги 02/03-25-00096-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши божхона органларида коррупциявий омилларни аниқлаш ва улар содир этилишининг ўз вақтида олдини олиш бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилган.