Қодирова Зоҳидахон Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped405.
Илмий раҳбар: Хайдаров Мамат Эшкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Атамуродова Рохила Қаршиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш босқичлари (адаптив, рефлексив ва аксиологик) узлуксиз малакавий амалиёт тузилмасини мақсадга йўналтирилган, мазмунли, ташкилий-фаолиятга йўналтирилган, аналитик-натижавий компонентлари билан қайта алоқага киришиш даражасини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик мазмуни тарбияланувчиларда маънавий компетенцияларни (одатланиш, эҳтиёжларини билдириш, мулоқотга киришувчанлик, ўз-ўзини эплай олиш) шакллантиришга йўналтирилган фаолият натижаларини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашнинг педагогик имкониятлари ўқув-тарбиявий, ёзги педагогик амалиёт, ўқув-технологик ва малакавий педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказишда модулли таълим имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологияси индивидуал, муаммоли, кейс-топшириқлари мажмуини ишлаб чиқиш, талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлашнинг конструктив таркибий асосларини жадаллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш босқичлари, узлуксиз малакавий амалиёт тузилмасини мақсадга йўналтирилган, мазмунли, ташкилий-фаолиятга йўналтирилган, аналитик-натижавий компонентларини аниқлаштиришга доир таклифлардан 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 89-03-377-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув ва малакавий педагогик амалиётини ташкил этишда узвийликни таъминлашга эришилган;
бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик мазмуни, ўқув-тарбиявий, ёзги педагогик амалиёт, ўқув-технологик ва малакавий педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказишда модулли таълим имкониятларини кенгайтиришга доир таклифлардан ПЗ-2017-0927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 89-03-377-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологияси, талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлашнинг конструктив таркибий асосларини жадаллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 89-03-377-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларда технологик компенетентликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.