Давронов Обид Ўктамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон яйловлари мониторингида мобил ахборот тизими ва автоматик баҳолаш механизмлари”, 06.01.10 – Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.DSc/Qx256
Илмий маслаҳатчи: Тураев Руҳиддин Амирқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Қосимжон, техника фанлари доктори, доцент; Раббимов Абдулло, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон яйловлари мониторингида мобил ахборот тизими ва автоматик баҳолаш механизмларини қўллаш орқали тезкор ва аниқ маълумотлар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вегетация индекслари ва геофазовий мониторинг маълумотларига асосланган ҳолда яйлов ерларини агроекологик классификациялаш ҳамда бошқа мақсадларда ажратилиши натижасида юзага келадиган нобудгарчилик миқдорини баҳолашнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган ва уни ҳисоблаш механизми асосланган;
яйлов экотизимларини фазовий тадқиқ қилиш, электрон рақамли хариталарини ишлаб чиқиш ва геоахборот муҳити (АрcГИС) доирасида тизимли таҳлил қилиш имконини берадиган, миллий классификаторга мувофиқ тематик шартли белгилар (305 турдаги) мажмуаси рақамлаштирилган;
масофадан зондлаш (космик суратлар), геоахборот тизимлари ва дала тадқиқотлари маълумотларини ўзаро интеграсиялаштирувчи «Космик сурат > «Яйлов мониторинги» мобил иловаси > Дала тадқиқоти (обектга чиқиш) > «Пастуре Мониторинг Сйстем» геопортали» кетма-кетлигидан иборат яйловларни комплекс мониторингини амалга оширишнинг инновацион механизми ишлаб чиқилган;
кўп йиллик сунъий йўлдош тасвирлари (Сентинел-2, Ландсат 8/9) ва спектрал вегетация индекслари динамикаси асосида яйлов ерларининг деградация даражасини автоматик аниқлаш ва геофазовий баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
«Яйлов мониторинги» мобил иловаси ёрдамида ҳар бир дала мониторинг пункти бўйича маълумот йиғиш ва қайта ишлаш вақтини қисқартириш (35-55 дақиқадан 5-10 дақиқагача) ҳисобига вақт ва меҳнат ресурслари тежалиши (3-5 баравар) илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яйловларни геоахборот тизимлари асосида мониторинг қилиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Яйловлар мониторинги» мобил илова ахборот тизими ёрдамида яйловларни мониторинг қилиш методикаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-916-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу методика яйлов ерларини экогеографик ҳолатини баҳолаш, деградация даражасини аниқлаш ва рақамли маълумотлар асосида яйлов ресурсларини самарали бошқариш имконини берган;
яйлов ерларининг деградация даражасини баҳолашда спутник тасвирлари ва геоахборот маълумотлари асосида автоматик баҳолаш механизми ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-916-сон маълумотномаси). Натижада, яйловларнинг деградация даражаси спутник тасвирлари асосида автоматик ва аниқ баҳоланиши таъминланиб, деградация даражасини тезкор аниқлаш, мониторинг қилиш ҳамда тиклаш талаб этиладиган ҳудудларни илмий асосда белгилаш имконияти яратилган;
Бухоро вилояти яйловларининг АрcГИС геоахборот тизими форматида 305 та шартли белгиси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-916-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги мавжуд яйлов ресурсларини фазовий жиҳатдан аниқлаш, уларнинг электрон харита асосида структуравий тузилишини шакллантириш ва геоахборот муҳитида таҳлил қилиш имконини берган;
Космик сурат > АрcГИС дастури > «Яйлов мониторинги» мобил иловаси > танланган объектга чиқиш > «Яйлов мониторинг» мобил иловаси > АрcГИС дастури > «Pasture Monitoring System» портали кетма-кетлиги асосида яйлов ерлар мониторинги методикаси такомиллаштирилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-916-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов мониторинг таҳлилларини бирлаштирувчи илмий асосланган такомиллаштирилган мониторинг методикаси ишлаб чиқишга имкон берган.