Сабуров Кахрамон Уктамович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Хива минораларининг меъморий композицияси ва уларнинг баркарорлигини таъминлаш мезонлари, 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.PhD/А47.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
Илмий раҳбар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.А.04.01.
Расмий оппонентлар: Мелиқулов Ғайрат Абдуғаффорович, архитектура фанлари доктори, доцент; Седуллаев Сулейман Шинбергенович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарсозлигида Хива минораларининг меъморий компазициясини очиб бериш, уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва АКТ ёрдамида минораларнинг барқарорлигини таъминлаш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Хива қадимги минораларининг барқарорлиги асосан паст массали конуссимон шакл ва спирал зинавий тузилма орқали таъминлангани исботланган;
Хива минораларида геометрик мутаносиблик ва нисбатлар тизими, асос қатламларининг тузилиши, босимни тенг тақсимловчи пойдевор, девор қалинлигининг динамик пасайиши, ички зинавий структура орқали қаттиқликнинг таъминланиши, сирланган ғишт ва маҳаллий материаллар барқарорлиги каби омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги исботланган;
қадимги Хоразм ҳудудидаги миноралар устун шакли (цилиндрли, энтазисли, конуссимон), қаватлилик (бир бўғинли, икки бўғинли, уч бўғинли), тугалланиш қисмининг шакли (туйнук, шарафа) каби муҳим типологик белгилар асосида қурилганлиги асосланган;
минораларнинг пойдевор шаклига кўра (куб, саккиз бурчак, цилиндр, зинапоясимон) ва жойлашиш ўрни (алоҳида, бинога қўшилган) кабилар уларнинг тур хусусиятлари эканлиги, устун қисмларига ишлов беришда мутаносиблик ҳамда безакдорлик ўзига хос ёндашувда намоён бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хива минораларининг меъморий компазицияси ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш меъзонлари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хива қадимги минораларининг барқарорлиги асосан паст массали конуссимон шакл ва спирал зинавий тузилма орқали таъминлангани ҳамда Хива минораларида геометрик мутаносиблик ва нисбатлар тизими, асос қатламларининг тузилиши, босимни тенг тақсимловчи пойдевор, девор қалинлигининг динамик пасайиши, ички зинавий структура орқали қаттиқликнинг таъминланиши, сирланган ғишт ва маҳаллий материаллар барқарорлиги каби омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги исботланганлиги юзасидан таклиф лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан объектларнинг реконструксия лойиҳаларини бажариш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 24 февралдаги 275/2-22-сон маълумотномаси). Натижада Хива минораларида уларни сақлаш, таъмирлаш, қайта тиклаш ва модернизациялаш лойиҳаларини бажариш имконияти ошган;
қадимги Хоразм ҳудудидаги миноралар устун шакли (цилиндрли, энтазисли, конуссимон), қаватлилик (бир бўғинли, икки бўғинли, уч бўғинли), тугалланиш қисмининг шакли (туйнук, шарафа) каби муҳим типологик белгилар асосида қурилганлиги ҳамда минораларнинг пойдевор шаклига кўра (куб, саккиз бурчак, цилиндр, зинапоясимон) ва жойлашиш ўрни (алоҳида, бинога қўшилган) кабилар уларнинг тур хусусиятлари эканлиги, устун қисмларига ишлов беришда мутаносиблик ҳамда безакдорлик ўзига хос ёндашувда намоён бўлганлиги асосланганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг лойиҳалаш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 24 февралдаги 275/2-22-сон маълумотномаси). Натижалар Хоразм вилоятидаги вертикал ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тилаш ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish