Рўзимов Иззатулло Икромжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўш-Аравон ер ости сув конининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва улардан истиқболда оқилона фойдаланиш асослари”, 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/GM266.
Илмий раҳбар: Мавлонов Аслон Акрамович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси.
Илмий кенгаш (ИК) фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси, DSc.31/2025.27.12.GM.05.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Азиз Сабирович, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Солиев Иқболжон Рахмонбердиевич, геология-минералогия фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўш-Аравон ер ости сув конининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва улардан истиқболда оқилона фойдаланиш асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўш-Аравон ер ости сув конидаги кўп йиллик маълумотларнинг таҳлили асосида ер ости сув ресурсларининг ҳосил бўлиши ва камайиши ҳолатларини белгиловчи асосий табиий ва техноген омиллар илмий асосланган;
рақамли технологияларни қўллаш орқали Ўш-Аравон ер ости сув конининг гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий шароитларини ўзгаришлари ретроспектив таҳлил қилинган ҳолда тренд кўрсаткичлари аниқланган;
глобал иқлим илиши таъсирида Ўш-Аравон ер ости сув конининг катта қисмида ер ости сув сатҳининг кескин пасайиб бораётганлиги статистик усуллардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган;
Ўш-Аравон ер ости сув конининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш имконини берувчи асосий табиий ва техноген омиллар ҳамда гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий кўрсаткичлар ўзгаришини акс эттирувчи рақамли харита-схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўш-Аравон ер ости сув конининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва улардан истиқболда оқилона фойдаланиш асослари бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
Ўш-Аравон ер ости сув кони ресурсларининг ҳосил бўлиш ва камайиш ҳолатларини белгиловчи асосий табиий ва техноген омиллар илмий асослари Андижон гидрогеология станциясини амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 6-январдаги 08-25-сон маълумотномаси). Натижада, Ўш-Аравон ер ости сув конининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва ер ости сувларини камайиши ҳамда улардан самарасиз фойдаланишни бартараф этишда тегишли хулосалар чиқариш имконини берган;
Ўш-Аравон ер ости сув кони бўйича аниқланган гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий шароитлари ўзгаришининг ретроспектив таҳлили ҳамда тренд кўрсаткичи Андижон гидрогеология станциясини амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 6-январдаги 08-25-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувлари мониторингини юритишдаги гидрогеодинамик ва гидрогеокимёвий кўрсаткичлар ўзгаришининг асосий сабабларини аниқлашга имкон яратган;
глобал иқлим илиши таъсирида Ўш-Аравон ер ости сув конининг катта қисмида сатҳнинг кескин пасайиб бораётганлиги бўйича илмий асос Андижон гидрогеология станциясини амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 6-январдаги 08-25-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудларда ер ости сувлари сатҳи ўзгаришининг асосий сабабларидан бири иқлимий омил сифатида белгилаш ва оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган;
Ўш-Аравон ер ости сув конининг ҳозирги шарт-шароитларини тавсифловчи асосий омил ва кўрсаткичлар ўзгаришини баҳолаш имконини берадиган рақамли гидрогеологик харита Андижон гидрогеология станциясини амалий-тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 6-январдаги 08-25-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сув ресурсларини камайиш, ифлосланиш ва уларни самарали бошқариш ҳамда оптимал мониторинг тизимини юритиш мақсадида амалга ошириш учун гидрогеологик амалий-тадқиқотларни лойиҳалашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish