Шахова Ирина Александровнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бош мия жарохати бўлган беморларда бурун халқум компонентли ноинвазив махаллий гипотермияси», 14.00.37–анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари)
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Tib.307.
Илмий маслаҳатчи: Аваков Вячеслав Ервандович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги 16.07.2013.Tib.17.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мюнг Ха Юн, тиббиёт фанлари доктори, профессор; К.Э. Махкамов, тиббиёт фанлари доктори; Э.А. Сатвалдиева, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Индже университети (Жанубий Корея).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: краниоцеребрал гипотермиянинг ноинвазив усуллари билан биргаликда бош мия асосини назофарингеал совитиш усулини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш йўли орқали ўзак тузилмалари жароҳати билан оғир бош суяги ва мия шикастларида нейропротекция ва даволаш натижаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор бош миянинг ўзак тузилмаларини ишемиядан ҳимоя қилишнинг асосий усули сифатида совитишнинг назофарингеал компоненти билан бош мияни ноинвазив совитиши усули яратилган (Патент РУ № IAP 04985, 14.11.2012);
илк бор қиёсий аспектда бош мияни ноинвазив совитиши турли усулларининг бош мия ҳароратини пасайиши тезлиги, интенсивлиги ва ривожланишига таъсири аниқланган;
бош мия ярим шарлари пўстлоғини термокартирлаш ва инфрақизил аурикуляр термометрияси билан микротўлқинли радиотермометрия усулида бош мия турли тузилмаларини совитиш характери ва даражаси аниқланган;
илк бор оғир бош суяги ва мия шикастларида, шунингдек ушбу патология билан беморларга бош мия ноинвазив совитиши ўтказилганда бош мия ўзак тузилмалари жароҳатларининг учраши тез-тезлиги исботланган;
ишлаб чиқилган баённома асосида бош мияни ноинвазив совитиши ўтказишнинг оптимал муддатлари ўрганилган, иситиш характери ва хусусиятлари, юзага келувчи асоратлар ва уларнинг профилактикаси аниқланган;
илк бор бош мияни маҳаллий совитишнинг қон ивиши системаси, кислота-асос мувозанати ва гомеостазнинг бошқа кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
церебрал комадан чиқиш муддатлари, артериал гипотензия ва ўпканинг суъний вентиляцияси давомийлиги, интенсив терапия бўлимида бўлиш ва оғир бош суяги ва мия шикасти бўлган беморларда бош мияни ноинвазив совитишини амалга оширишда когнитив функцияларнинг тикланиши муддатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари «Бош миянинг ноинвазив гипотермияси усули» Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги, № IAP 04985, 14.11.2012 й. ихтирога патент кўринишида расмийлаштирилган;
бош миянинг ноинвазив (назофарингеал) гипотермияси усули соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси №8н/09 29.08.2015 й.), жумладан Марказий ҳарбий клиник госпитали ва Тошкент тиббиёт академиясининг Учинчи клиникаси анестезия ва реанимация бўлимларига жорий қилинган. Бу ўлим 5,6 фоизга оқибатини пасайиши ва жароҳатланганларнинг ҳаёт сифати ва касаллик башоратини яхшиланишини таъминлайди (беморларнинг стационардаги ўрин куни 1,4 мартагача қисқарди).