Нематов Аббосжон Қайимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани майда ифлосликлардан тозалагич конструксиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.02.03-“Технологик машиналар, роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3675
Илмий раҳбар: Маматова Дилрабо Алишеровна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тоъқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тоъқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Шерқул Шергозиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Фарход, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йоъналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида тозалагичнинг такомиллаштирилган конструксиясини ишлаб чиқиш ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
пахта боълакчаларидан ифлосликларни ажратишда унга таъсир қилувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда кейинги қозиқчали барабанга узатишда массалари кичик боълган пахта боълакчаларини ажратиш пахта хомашёсининг титилишини ошиш асосида пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалагичнинг такомиллашган конструксияси ишлаб чиқилган; 
тозалагичнинг ишчи органлари юкланишлари ва ҳаракат режимлари юритмаларининг кинематикасини ҳисобга олган ҳолда қозиқчали барабандаги ҳаракатланаётган пахта оқими таркибидаги ажраладиган ифлосликларни тоърли сирт боъйлаб тақсимланиш қонуниятлари асосида аниқланган;
такомиллаштирилган конструксияли пахтани майда ифлосликлардан тозалагич учун буровчи моментнинг тензометрик назоратига асосланган адаптив автоматик бошқарув алгоритми ишлаб чиқилди, бунда тиқилиш ҳолати валда ҳосил бўладиган буровчи моментнинг ортиши орқали аниқланиб, шкивли вариаторлар ёрдамида барабанлар айланишлар сонининг қайта тақсимланиши ҳамда ПД-регулятор асосида юкланишнинг барқарорлаштирилиши таъминланган;
қозиқчали барабанларни жойлашининг ва унинг мақбул параметрлари қийматлари ва тозалаш самарадорлигини оширувчи мақбул иш режими кўп факторли регриссион моделларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Пахтани майда ифлосликлардан тозалагич такомиллаштирилган конструксияси боъйича олинган илмий ишлар натижалари асосида: 
«Толали материални майда чиқиндилардан тозалагич» га Оъзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интелектуал мулк агенглигининг ихтирога патенти (№ИАП 07250, 2024 й.) олинган. Натижада, пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини оширишга эришилган; 
ишлаб чиқилган қозиқли барабанлари қия жойлаштрилган ва тоърли юзаси ёйсимон бир бутун тозалагич ЦТ АГРО кластер таркибидаги Мустақилик пахта тозалаш корхонаси ва Тошкент вилояти Оъртачирчиқ тумани «РЕАЛ АГРО CОТТОН» УК нинг пахта тозалаш корхонасида жорий этилган. (“Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026 йил 04 февралдаги 02/06-175 сонли маълумотномаси). Натижада, тавсия қилинган вариантда истеъмол қилинадиган электренергия қуввати мавжуд тозалагичга нисбатан 1кВт га кам боълишига, ҳаракат узатишнинг битта оқим занжири яратилганлигига, тозалаш самарадорлигини ошишини таъминлашга ҳамда пахтани механик шикастланишини 1,3% камайтиришга имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish